23:39 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
СПУТНИК_антитеррористические  учения Коллективных сил ОДКБ в Таджикистане

НАТО ҳарбийларининг тушига ҳам кирмаган - "Марказ-2019" аксилтеррор машғулотлари ҳақида

© Ruptly .
Аналитика
Ҳавола олиш
346741

АҚШ ва НАТО анча йиллардан буён бу даражадаги мукаммал "ҳарбий ўйинларни" ташкиллаштиришга уриниб келмоқда, жанговар авиацияни аниқ қўллаш имконини берувчи "разведка-зарба контурлари" машқлари ҳақида эса фақатгина орзу қилишлари мумкин, деб ҳисоблайди ҳарбий эксперт.

"Марказ-2019" стратегик қўмондонлик-штаб машғулотлари бутун дунёга Россия, унинг иттифоқдошлари ва шерикларининг, Пентагон ва НАТО мутлақо тенг келолмайдиган кўламдаги, мислсиз мудофаа имкониятларини намойиш этишга қаратилган.

РФ Мудофаа вазирлиги саккизта давлат - Россия, ХХР, Покистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан - 128 минг нафар ҳарбий хизматчилар қатнашадиган манёврлар ҳақида эълон қилди. Бунда 20 мингдан зиёд қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техника, 600га яқин учиш аппаратлари ва 15тагача кемалар ҳамда флот кучлари фаолиятини таъминловчи рейд кемалари иштироки кутилмоқда. Россия томонидан Марказий ҳарбий округ ва Каспий флоти, Шарқий ҳарбий округ кучларининг бир қисми, ҲДК ва ҳарбий транспорт авиацияси куч ва воситалари жалб қилинмоқда.

"Марказ-2019" ўқувлари сентябр ойида иккита босқичда ўтказилади. Аввалига терроризмга қарши кураш масалалари, ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа ҳаракатлари текшируви ва разведка ишлари машқ қилинади. Сўнгра шартли душман устига бостириб бориш ва уни тор-мор этиш ҳаракатлари амалга оширилади. Асосий воқеалар кўлами Россиянинг Оренбург вилоятидаги "Тоцкий" ва "Донгуз", Доғистондаги "Аданак", Астрахань вилоятидаги "Ашулук", Челябинск вилоятидаги Чебаркуль ва Курган вилоятидаги "Сафакулево", Алтай ўлкасидаги Алей ва Кемерово вилоятидаги Юргин полигонларида бўлиб ўтади. Ўқув-машғулотларнинг алоҳида эпизодлари чет давлатлари полигонларида ҳам ўтказилади. Каспий денгизи акваториясида Каспий флотилияси кучлари гуруҳи денгиз коммуникациялари ҳамда денгиз иқтисодий фаолиятига кирувчи ҳудудлар мудофааси методлари машғулотини намойиш этишади.

Шуниси эътиборга моликки, "марказ-2015" машғулотлари билан таққослаганда бу йилги ўқув иштирокчилар сонида, жанговар техника миқдори жиҳатдан ҳам анча ўсиш борлигини кўриш мумкин. Тўрт йил муқаддам манёврларда 95 минг ҳарбий хизматчилар, 7 минг дона қурол-аслаҳа, 170та самолёт ва 20та ҲДФ кемалари жалб этилган. Айтганча, ўшанда фақатгина Россия ва Қозоғистон қўшинлари иштирок этган (ОДКБ тезкор коллектив кучларни тузиш таркибидан).

Ташқи таҳдидларга монанд

Ҳарбий хизматчилар ва жанговар техника сони, минглаб километрларга ёйилган операция майдони кўлами билан МДҲ давлатларида ҳеч кимни қойил қолдириб бўлмайди, чунки бундан-да кенг кўламли тадбирлар ҳам бўлган. Хусусан, "Шарқ-2018" ўқувлари давомида 300 мингга яқин РФ ҳарбий хизматчилари бир вақтнинг ўзида масалаларга ечим топган, шунингдек, 36 мингга яқин танклар, пиёдалар жанговар машиналари ва бронетранспортерлар, 1 000 дона учар аппаратлар жалб этилган эди.

Бу тинчлик даврида куч ва воситаларни мувофиқлаштириш даражаси жиҳатдан мисли кўрилмаган воқеликдир. Қўшинлар "Марказ-2019"да янада глобалроқ сценарийни жонлантириши мумкин эди, бироқ Россия 2011 йилда ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлаш чоралари тўғрисидаги Вена шартномасида ўз аксини топган тақиқларга қатъий амал қилади.

АҚШ ва НАТО анча йиллардан буён бундай даражадаги мураккаб "ҳарбий ўйинларни" ташкиллаштиришга уриниб келишмоқда. Польша ва Болтиқбўйи мамлакатларида эса жанговар авиацияни аниқ қўллаш имконини берувчи "разведка-зарба контурлари" ҳақида орзу қилишади.

НАТОнинг узоқ йиллар давом этган машғулотларидан сўнг энг йирик Trident Juncture 2015 ўқуви Европа жанубида 30та давлатдан 36 минг ҳарбий хизматчилар, 200 дона самолёт ва 50 дона жанговар кемаларни жамлаган. Польша ҳудудида ўтган Anakonda-2016 ўқувлари эса - 31 минг нафар ҳарбийни бир майдонга тўплаган эди. Шу тарзда, НАТО генераллари МДҲ ва ОДКБ армиялари ўқув тадбирлари жанговар тайёргарлигига нисбатан нафақат тажриба, балки қўшинлар сони  жиҳатдан ҳам анча ортда. Жанг майдонида кўпмиллатли кучларнинг ўзаро алоқаси сифат даражаси ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади.

Пентагон ва альянс штабларида эҳтимолий жангларнинг комьютерлаштирилган модели устуворликка эга, аммо реаллик ва қўшинларнинг жанговар амалиёти ҳар доим уларга мураккаблик туғдирган.

Қайноқ йўналиш

"Марказ-2019" стратегик қўмондон-штаб ўқувлари таркиби ва иштирокчилар роли ҳам Россия, ХХР, Покистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги ишлар ҳолатидан, терроризм таҳдиди ортиши ва бу таҳдидларнинг Марказий Осиё давлатлари чегараси томон йўл олганидан жиддий ташвишдалигидан далолат беради.

"Мўътадил" "Толибон" ҳарбий-диний ҳаракати террорчилари ва "мўътадил бўлмаган" "ИД" жангарилари ўртасида кураш авж олган бир вақтда Афғонистондаги АҚШ контингентининг ожизлиги, регионда халқаро қуролланган можаро тобора кучаяётган бир маҳалда бунга йўл қўймаслик учун машғулотлар ўтказилиши ҳақидаги афсоналар ва ниҳоят ҳақиқий аҳволни кўрсатмоқда.

Агар шунинг иложи бор экан, бу каби муаммони ҳамжиҳатликда ҳал этган маъқул. Таҳдидлар кўламини онгли ҳис эта олиш ҳарбий блоклар таркибида бўлмаган ёки ишончга асосланган шериклик муносабатларида бўлган давлатларни Россия ва ОДКБнинг "ҳарбий ўйинлари"га олиб келмоқда. Сал олдин Ўзбекистон Қозоғистон ва Россия билан ҳарбий ҳамда ҳарбий-техник ҳамкорлиги фаоллашгани ҳақида Sputnik хабар берган эди.

Нейтрал Туркманистон ҳозирча ўзини четга олиб турибди, аммо Афғонистондаги қуролланган исломчилар фаоллигининг ортиб бораётгани ўз-ўзидан республикани қўшнилар билан ҳарбий интеграллашувга қўшилишга олиб келмоқда.

"Марказ-2019" стратегик маневрларида уч геосиёсий рақиб — Хитой, Ҳиндистон ва Покистон иштироки - бир қарашда мантиққа мос келмайдигандек туюлгани билан аслида ундай эмас. Реал тажриба - бебаҳо, Россия эса ўз иттифоқдошлари ва яхши қўшнилари билан "Сурия тажрибаси", террорчилар уюшмасини йўқ қилиш бўйича самарали тактикалар, мутахассисларни тайёрлаш методикалари билан ўртоқлашишга тайёр. Бу жараён ўзаро фойдали, ахир ҳар бир давлатнинг мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида - ташқи сиёсий, тактик ва технологик жиҳатдан - эришган ўзига хос ютуқлари бор.

"Марказ-2019" стратегик қўмондон-штаб ўқувлари жорий йилда РФ Қуролли кучларининг тезкор ва жанговар тайёргарлиги босқичини якунлаб, марказий-осиё йўналишида ҳарбий-сиёсий барқарорликни мустаҳкамлайди.

Асосий мавзулар