Серенко: АҚШнинг толиблар билан музокараларни тўхтатиши бутун Марказий Осиёга таъсир қилади

Oбуна бўлиш
Сиёсатшунос, замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи эксперти Андрей Серенко Афғонистондаги ностабил вазият Марказий Осиёдаги барча давлатларга қандай таъсир кўрсатиши хусусида фикр билдирди.

АҚШ ҳукумати “Толибон” радикал ҳаракати билан Афғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича олиб борилаётган музокараларни вақтинча тўхтатди

Эксперт фикрича, ушбу тартибсизлик ва АҚШ ҳамда “Толибон” ўртасидаги “музокаралар ўйинлари” Марказий Осиёдаги барча мамлакатлар учун муаммолар ва хавфни юзага келтирмоқда.

Госсекретарь США Майк Помпео - Sputnik Ўзбекистон
Помпео “Толибон” билан тинчлик шартномасини имзолашдан бош тортди

Бугунги кунда ушбу ҳолатни ностабил, дея баҳолаш мумкин, ва бу нафақат Афғонистон, балки бутун бошли Марказий Осиёга таъсир кўрсатади.

“Толибон” етакчилари ўзларига тегишли медиа каналлар орқали ўз тарафдорларини Америка устидан жиҳодда қозонилган ғалабани нишонлашга чорламоқда”, - деди Серенко Sputnik Ўзбекистон агентлигига берган интервьюсида.

Бу ерда ҳеч қанақа компромисс ёки манфаатлар келишуви ҳақида гап бораётгани йўқ, толибларнинг ўзлари эса АҚШ билан ушбу битимни Америка устидан қозонилган ғалабадек қабул қилмоқда. Бу эса мусулмон ҳамжамияти ичида исломда радикал дискурс оммалашганини англатади.

Эксперт фикрига кўра, ИШИД жангарилар террористик гуруҳлари ушбу битим имзоланишини кутмоқда, улар шундан сўнг толибларнинг бу битим шартларига рози бўлмаган қисми халифат томонга ўтиб кетишига умид билдиришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0