06:49 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34
Владимир Соколов

Соколов: аёллар сиёсатга сунъий тарзда жалб этилиши керак эмас

© Foto : Из личного архива Владимира Соколова
Аналитика
Ҳавола олиш
149 0 0

Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РАНХиГС) профессори, фалсафа фанлари доктори Владимир Соколов аёлларни сиёсатга жалб этишда қандай механизм самаралироқ бўлиши ҳақида фикр юритди.

Эксперт фикрича, мазкур муаммо нафақат Ўзбекистон ёки Россия, балки бутун дунёда ниҳоятда долзарбдир. Гендер тенглик барча соҳаларда, шунингдек, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида тенг меҳнат шароитлари яратилиши орқали кузатилиши лозим.

Бундай муаммолар ҳар ерда турлича ечим топади. Масалан, Европада ҳукумат, парламент ва вазирликларда давлат хизматчилари умумий сонининг 30-40%ини аёллар ташкил этади. Россияда ушбу кўрсаткич ўртача 20-25%га тенг, дейди Владимир Соколов Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Албатта, бутун дунёда, аёлларнинг кўп асрлик дискриминацияси муайян ечимларни талаб қилади, айниқса, аёллар тарихан эркаклар билан тенг ҳуқуққа эга бўлмаган Шарқ мамлакатларида.

Аммо бунда расмиятчиликдан ҳамда масалага механик тарзда ечим қидиришдан йироқ бўлиш керак. Бундай жараён табиий муҳитда вужудга келиши керак, юқоридан буйруқбозлик кўринишида эмас.

"Аёл муайян функцияларни бажаришга тайёр бўлиши ва бунинг учун жиддий катта мактабни босиб ўтган бўлиши керак", - деб ҳисоблайди эксперт.

Агар аёлнинг сиёсатдаги иштироки сунъий оширилса, у ҳолда бу зарарли тенденцияга айланади ва бундай ташаббуслардан фойда кўп бўлмайди.

Экспертнинг изоҳини тўлиқ қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Асосий мавзулар