14:55 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Флаги стран участниц СНГ

Транзит йўлида: МДҲдан ЕОИИга қараб

© Интернет-портал СНГ
Аналитика
Ҳавола олиш
86901

МДҲда ҳозирги вазият ва унинг ривожланиш истиқболлари қандай? Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти илмий ходими Александр Караваев бу ҳақда.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik, Александр Караваев. Ашҳободда бўлиб ўтган саммитда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлик ва ўзаро алоқалар тафсилотларини аниқлаб олиш учун зарур бўлган қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Уларнинг орасида асосий ҳужжатлар бўлган МДҲнинг келгуси ривожланиш концепцияси ва 2030 йилгача МДҲнинг иқтисодий ривожланиш стратегияси кабиларнинг янги низомлари ўрин эгаллаган. МДҲ ва ЕОИИ доирасида иқтисодий алоқалар тармоқларини мукамаллаштиришга имкон яратувчи ташқи ҳамкорликнинг тизимли механизмлари муҳокама қилинди. Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти илмий ходими Александр Караваев Sputnik учун булар ҳақида сўзлар экан, мунозараларда анча узоқ ҳамкорлар ҳам иштирок этганини қайд этди.

Ҳозирда МДҲдаги вазият қандай, ташкилот билан нималар содир бўляпти? Айтиш керакки, кўплаб иқтисодчилар мазкур қисқартма сўз остида 2011 йил имзолаган Эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартномани тасдиқлаган бир гуруҳ давлатларни тушунади. 

Сўнгги йилларда МДҲ гуруҳининг ЕОИИ билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш даражасига ўтаётганлик тенденцияси кузатилмоқда. Бу қай йўсинда давом этяпти? Масалан, кун тартибини модернизация қилиш импульсларини бирлаштириш орқали. Қолаверса, Қозоғистон президенти Тоқаев ЕИдаги Шенген шартномаси сингари МДҲ ҳудудида ҳам умумий виза режимини жорий этиш юзасидан илгари сурган таклифи ҳам умумий визасиз макон режими атрофидаги ғоялар жонланиши билан айни вақтда юзага чиққанлиги юқоридаги фикримизга тасдиқ бўла олади.

ЕОИИ давлатлари ягона молия бозори тизимини тасдиқлашди

ЕОИИ-МДҲ йўналиши бўйича саноат ҳамкорлигини тараққий эттиришнинг фаол тарафдори бўлиб чиқаётган Беларусь президенти Лукашенконинг ЕОИИ минтақаси чегаралари бўйлаб жойлашган қўшни мамлакатларни бирлашиш дастурларига “бириктириш” каби таклифи ҳам ҳудди шу соҳадан, деб айта оламиз. Эҳтимол, келажакда бу Эркин савдо зонаси ва ЕОИИнинг барча қатнашчиларига таалуқли бўла олади. Юк ташиш ва қишлоқ хўжалиги транспортини йиғиш кўлами қатор дунё мамлакатлари, МДҲдан ташқарига тарқалганлигини ҳисобга олганда, Россия ва Беларусь иқтисодий соҳалари учун бу аллақачон воқелик бўлиб қолган.

Визасиз макон, савдо-сотиқ ва сиёсий буфер

Собиқ иттифоқ қулашидан постсовет интеграциясигача бўлган ўтиш даврини расмийлаштирган ташкилот – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 30 йиллик юбилейигача салкам икки йил қолди. Умумий маконимизда содир бўлган ижобий ўзгаришларни кўриш учун махсус “оптика”дан фойдаланиш у қадар қийин ҳам эмас. Айримларини санаб ўтамиз.

Биринчидан, Ҳамдўстлик формати очиқ-ойдин сиёсий-иқтисодий ва янада кескин можароларнинг, ва ҳатто у пайтда эндигина шаклланган ёш миллий давлатлар ўртасидаги ҳарбий соҳадаги келишмовчиликлар салоҳиятини камайтириш орқали собиқ иттифоқ республикалари ўртасидаги аввалги алоқалар тўхтатилишини, кутилгандек бўлмаса-да, расмийлаштириб берди. Умумий совет уйи югослав сценарийсидан-да кучлироқ қулаши мумкин эди. Ҳарбий можароларнинг тўртта йирик ўчоғи (Молдова, Грузия, Озарбайжон ва Тожикистондаги фуқаролар уруши) мавжудлигига қарамай, ташкилот ҳаётий муҳим иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиб, сиёсий буфер ролини ўтаб берди.

Булар, шубҳасиз, халқларимизнинг тарихий умумийлиги, илгариги партия етакчилари ўртасидаги ўзаро англашиш тамойиллари мавжудлиги учун ҳам мумкин бўла олди. Қолаверса, айнан МДҲда илгариги иқтисодий-хўжалик алоқаларни қўллаган ва шунинг баробарида, янги ҳуқуқий макон ва суверенитетни тасдиқлаган янги иккитомонлама шартномалар амалда тадбиқ этилди.

Бундан МДҲнинг иккинчи роли келиб чиқади: мавжуд асосий макон ва эркинликларни сақлаб қолиш. Энг аввало, ҳаракатланиш эркинлиги – МДҲ ичида визасиз сафар қилиш, ҳеч шубҳасиз, янги меҳнат бозорларини вужудга келтирди ва иқтисодиёти энг суст бўлган мамлакатларни ўз вақтида қўллади. Транспортда ягона инфраструктурага эркин йўл таъминланиши ҳам шулар жумласидан. Ҳозирда айниқса унутилаётган ҳодиса – 1990 йилларда ёш шаклланган республикаларда янги валюта ҳосил бўлгунга қадар рублнинг эркин қўлланишини айнан МДҲ таъминлаганди. Рубль қўлланилиш макони, долларизацияга қарамай, оёққа тураётган миллий валюталарга қатор йиллар давомида буфер ролини ўтади. Табиийки, бу буфер ҳар доим ҳам дош берганича йўқ. Бунинг учун 1998 йилги дефолтни эслаш кифоя. Шундай бўлса-да, рубль ҳам илгари ва ҳам янги шароитларда сезиларли кучга эга.

Ниҳоят, учинчи роль – ЕврАзЭс (Россия, Қозоғистон, Беларусь) марказий ўқи ўртасида шакллана бошлаган янги жорий савдо режимларига умумий савдо маконининг (1994-2011 йилларда МДҲ Эркин савдо зонаси) иқтисодий транзитини босқичма-босқич шакллантириш. ЕврАзЭс, истиқболда, бутун МДҲ учун тортишув кучи бўлиб хизмат қилувчи ЕОИИга айланади.

Манфаатли транзит

Ашҳободда Владимир Путин эътиборга лойиқ таклиф киритди – ЕОИИ олий кенгаш йиғилишларига МДҲ раҳбарларини таклиф қилиш. Бу орқали норасмий музокаралар муҳити шаклланади, келгусида эса ушбу мамлакатларнинг аста-секинлик билан ЕОИИда кузатувчи статусига ўтишига замин яратади.

Аслини олганда, икки ташкилот ўртасидаги ички савдо режимлар кўп ҳолларда ўхшаш бўлмоқда (бирлашма аъзолари маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун ҚҚС ставкасининг бекор қилиниши, СТ-1 сертификати жорий этилиши). МДҲнинг “қолдиқлари” ЕОИИ умумий тариф базаси даражасига етказилганда, келгуси босқичда савдо тўсиқларни пасайтириш, кодификация ва техник регламентларни жорий этиш кабилар устидан фаолият олиб борилади.

Эксперт Ўзбекистон ва Тожикистон ЕОИИга кириш имкониятларини баҳолади

МДҲ доирасида 190 млрд. АҚШ долларлик ўзаро савдо мавжуд. Демакки, Ҳамдўстликка барча иштирокчилар манфаати йўлида мустаҳкамланиши ва кенгайтирилиши керак бўлган “оролча” сингари қараш керак. ЕОИИ марказида амалиётдан ўтган ва адаптация қилинган электрон савдо, рақамли платформа, давлат бошқаруви ислоҳоти ва бошқа элементлар кўринишида МДҲ маконида янги технологик “устки қават”ни тадбиқ этиш ҳам шулар жумласидандир.

Зотан, 2030 йилгача ташкилотни ривожлантириш стратегиясининг асл моҳияти ҳам шунда.

Асосий мавзулар