01:33 23 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Первый зампредседатель комитета по делам СНГ Константин Затулин

Минтақавий бирлашувлар ортида собиқ иттифоқни қайта тиклаш каби лойиҳалар йўқ - Затулин

© Sputnik / Владимир Федоренко
Аналитика
Ҳавола олиш
471 0 0

РФ Давлат думаси МДҲ ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Константин Затулин ЕОИИ доирасида интеграция қандай давом этиши кераклиги хусусида мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Эксперт фикрича, Евроосиё иқтисодий  иттифоқи доирасида интеграция “швед столи” форматида фаолият юритиши нотўғри. Яъни бу жараёнда “уни хоҳлайман-буни хоҳламайман” туридаги муносабат ўринсиз.

“Менга сутнинг қаймоғию сенга сутнинг қолдиғи қабилидаги ёндашув ярамайди, албатта. Интеграция иқтисодий бўлса-да, у яқиндан сиёсий ҳамкорликни, қўшимча механизмларни шакллантиришни талаб қилади. Аллақачон ишлаётган Евроосиё комиссияси фаолиятининг ўзи етарли эмас. Интеграция комплекс равишда барча соҳаларда амалга оширилиши керак. ЕОИИ доирасида нафақат иқтисодиёт ва балки сиёсат хусусида ҳам сўз юритиш керак. Айримлар сиёсий бирлашув ортида собиқ совет иттифоқини қайта тиклаш лойиҳасини ёки шунга ўхшаш вазифани кўра бошлайди. Лекин бизнинг бундай на мақсад ва на вазифамиз бор”, - деди депутат “Москва-Бишкек-Ереван-Минск-Нур-Султан” видеокўприги давомида.

Шунингдек, Затулин ЕОИИга ўхшаш бирлашмалар аллақачон мавжудлигига алоҳида эътибор қаратиб, Европа иттифоқини мисол тариқасида эсга олди.

Асосий мавзулар