"Ғингшиди ва йиғлади". Нега "ИД" етакчиси ўлимидан ҳамма, ҳатто террорчилар ҳам манфаатдор

© AP Photo / Karim KadimИракские шиитские протестуют против казни шейха Нимра аль-Нимры в Сайдовский Аравии
Иракские шиитские протестуют против казни шейха Нимра аль-Нимры в Сайдовский Аравии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ал-Бағдодий ҳаётми-йўқми - бироқ у шафқатсиз, мутаасиб ва серғайрат давомчига эга. Ворис тор-мор қилинган террористик ташкилотни қайта тиклай оладими-йўқми, РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik, Галия Ибрагимова. АҚШ махсус хизматлари "Ислом давлати" етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани ҳақида эълон қилишди. "Ҳалифат" етакчисини бир неча маротаба дафн этишган. Аммо у ҳар сафар қайта тирилар ва ўз сафдошларини ўз ўлими ҳақидаги ёлғонга шиддатли ҳужумлар билан жавоб қайтаришга чорларди. Ал-Бағдодий ҳаётми-йўқми - бироқ у шафқатсиз, мутаасиб ва серғайрат давомчига эга. Ворис тор-мор қилинган террористик ташкилотни қайта тиклай оладими-йўқми, РИА Новости материалида ўқинг.

Старший научный сотрудник Центра Ближнего и Среднего Востока Института востоковедения РАН Ирина Федорова   - Sputnik Ўзбекистон
Федорова: ал-Бағдодий ўлими ҳақида ишончли маълумот бўлиши мумкин эмас

"Биринчи рақамли террорчи" енгилди

Вашингтон ал-Бағдодийнинг йўқ қилиниши нафақат мамлакатда, балки бутун дунёда жамоатчилик орасида оламшумул шов-шувларга сабаб бўлишини кутган эди. Сабаби, саккиз йил олдин - "биринчи рақамли террорчи" - Усама бен Ладеннинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар - оммавий шод-хуррамликка сабаб бўлганди.

Оқ уй олдида кутилмаганда тартибсиз митинг рўй берган эди. Унинг иштирокчилари қўлларида "Террорчиларга ўлим", "АҚШ - буюк держава", "Биринчи рақамли террорчи - йўқ қилинди" каби шиорлар ёзилган плакатлар ва транспарантларни кўтариб олишган эди. Линкольн мемориали ёнида намойишчилар ўзгача бир завқ ила: "Биринчи рақамли душман енгилди", "А-Қ-Ш", дея шиорларни дона-дона ўқишарди.

Президент Барак Обама бу пайтда иккинчи муддатга қолиш учун, сайловолди кампаниясига тайёргарлик кўрарди. Террорчининг йўқ қилиниши борасидаги махсус операциянинг тўғридан-тўғри эфирга узатилиши ўшанда унга сайловолди пойгасида ёрдам берганди. Трамп қанчалик ҳаракат вилмасин, шу кечаю-кундузда Обаманинг муваффақиятини такрорлай олмади.

Американча дежавю

АҚШ президенти ал-Бағдодий ҳаётининг сўнгги дақиқаларини ёрқин рангларда тасвирлаб берди - гўёки махсус-операцияга шахсан гувоҳ бўлгандек. "Бошқаларни қўрқитиб келган жиноятчи, сўнгги дақиқаларни ваҳима ва қўрқувда ўтказди, — деб хабар қилди давлат раҳбари. — Америка ҳарбийлари ҳужумидан даҳшатга тушиб, у тоннелдаги тупиккача югуриб борди. Йўл-йўлакай у ғингшир, йиғлар ва бақирарди. Тоннел охиригача етиб бориб, у ўзини портлатди. Ўзини ва уч нафар болани ўлдирди. У худди итдек ва қўрқоқдек ўлди".

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите Группы двадцати - Sputnik Ўзбекистон
Трамп: ал-Бағдодий ўлдирилди

Бугун Трампга таъсирчан махсус операциялар жуда зарур. Сайловолди кампанияси авжида ва амалдаги президент яна бир муддат ўзида ушбу лавозимни сақлаб қолмоқчи. "ИД" раҳбари устидан ғалаба оппозиция томонидан бўладиган танқидларни йўққа чиқариши лозим. Айниқса, Россия ва Туркия Яқин Шарқда ўз муваффақиятини белгилаб олгач, Трампга унинг Яқин Шарқдаги сиёсати туфайли айбловлар ниҳоятда кучайган эди.

Бироқ скептиклар ҳам жим туришмади. "Исломчилар етакчисининг йўқ қилиниши "ИД" устидан ғалаба қозонилганини англатмайди", - дея таъкидлади вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси — у амалдаги президент администрациясининг асосий ғанимидир. Демократик партияда эса, Трамп энг биринчи бўлиб уларни операция ҳақида хабардор этмаганлигидан норози бўлишди, бироқ бир вақтнинг ўзида ҳамкорлик учун Россия ва Туркияга миннатдорлик билдиришди.

Ал-Бағдодийнинг йўқ қилиниши Трамп тарафдорларида ҳам катта таассурот уйғотмади. Оддий америкаликларнинг Оқ уй олдидаги қувончга тўла намойишлари рўй бермади, сиёсатчилардан мақтов ҳам янграмади. Давлат раҳбарининг рейтинглари ҳам ўзгармади: Трампга ҳали ҳам фуқароларнинг 55 фоизи ишонмайди.

Шубҳали операция

"ИД"га қарши кураш олиб борувчи халқаро коалиция иштирокчилари муносабати ҳам ноаниқ. Туркия ҳукумати махсус операцияга Яқин Шарқда терроризмга қарши курашда бурилиш ясайдиган нуқта, дея таъриф беришди. Россия Мудофаа вазирлигида хулоса чиқаришга шошилишмаяпти.

"Америка авиациясига ушбу операция давомида Идлиб деэскалация ҳудуди ҳаво бўшлиғига учиб ўтишига ёрдам берилгани ҳақида бизга маълум эмас", — деб қайд этди Россия мудофаа идораси вакили Игорь Конашенков.

Военные США - Sputnik Ўзбекистон
Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари жойлашган базага иккита ракета тушди - ОАВ

Ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани тўғрисида илгари ҳам хабар берилган. "ИД" етакчиси ҳақиқатда йўқ қилингани ҳақида қандайдир салмоқли далиллар эса ҳозирча йўқ.

Трамп таъкидига кўра, генетик экспертиза айнан ал-Бағдодий ўлдирилганини исботлаган. Аммо бен Ладен йўқ қилингач, махсус хизматлар унинг жасади акс этган фотосуратларни тарқатишган эди. Ҳозир шу ҳам йўқ.

"Ҳалиф"ни бир неча маротаба дафн этишган. Ғарб коалицияси "ИД" етакчиси авиазарбалар натижасида ўлдирилганлиги ҳақида ҳисобот берар, шундан сўнг "Ислом давлати" медиа бўлинмалари унинг сафдошлар томон йўллаган навбатдаги мурожаатини оммага эълон қиларди. Сўнгра, исломчилар "кофир"лар яна ёлғонда фош этилгани ҳақида тушунтирардилар. Оддий жангарилар эса ўз қўмондонининг кучли ва қўл етмайдиган етакчи эканлигига яна-да қаттиқроқ ишона бошлардилар.

Куз бошланишида араб ОАВлари ал-Бағдодий ўлим талвасасида ётгани ҳақида ёзган эдилар. Ҳатто унинг вориси кимлигини ҳам маълум қилишди: у етакчининг шогирди ва рақиби Абдуллоҳ Қардош эди. Баъзи маълумотларга кўра, у фақатгина ироқ йўналишидаги ишлар учун жавоб берарди.

Янги "ҳалиф" шахси жуда катта қизиқишлар уйғотарди. Аввалига, у собиқ саддам армиясининг хизматдаги офицери эканлиги тўғрисида маълумот пайдо бўлди. Америка Ироққа бостириб киргач, кўплаб офицерлар ва сунний-амалдорлар таъқибларга учраб, охир-оқибат радикал оқимга қўшилишга мажбур бўлганди. Исломчиларнинг муваффақияти ҳам айнан улар таркибида хизматдаги ҳарбийлар борлиги билан изоҳланарди.

Глава Чечни Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Рамзан Қодиров “ИШИД”чиларга қабристондан жойларни ваъда қилди

Сўнгра ушбу маълумотлар рад этилди: Қардош - язидларни шафқатсизларча жазолаш тарафдори, "ИДнинг энг қаҳри қаттиқ қўмондонлари билан бирга ўқиган" шариат бўйича мутахассис эди. Нима бўлган тақдирда ҳам, шу аниқ эди-ки, ал-Бағдодий ўрнини мутаассиб, шафқатсиз ва куч-қувватга тўла, охирги лаҳзага қадар курашишга тайёр етакчи эгалларди.

Айтишларича, ал-Бағдодийнинг шахсан ўзи Қардошга "Ислом давлати"ни бошқаришга фотиҳа берган эмиш. Бу орада террорчиларнинг йўқ қилинмаган қисми Сурия ва Ироқдан Африка ва Жанубий Осиёга кўчиб ўтди. Экспертларнинг аксарияти айнан шу регионларда "Ҳалифат" қайта туғилишини кутишмоқда.

"Сахий образ"

Ал-Бағдодий — у тирикми ёки ўлик — "ИД"нинг ягона ва шак-шубҳасиз обрўли кишиси сифатида қабул қилинмаган ва қабул қилинмайди. Унинг "Ал-Қоида"да барча ҳал этувчи қарорларни қабул қилган, деб ҳисобланувчи Усама бен Ладендан асосий фарқи ҳам шунда.

"Ал-Бағдодий ва бен Ладенни бирлаштирувчи ягона жиҳат, - иккаласи ҳам ўта яшовчан бўлганлигида. "ОАВлардаги дафн маросимларидан сўнг" улар яна қайта жонланар эди", — деб тушунтиради РИА Новостига исломий ташкилотлар бўйича мутахассис Андрей Серенко.

Эксперт иккала террорчининг ҳам ғоявий қарашлари турли муҳитларда шаклланганлигига эътибор қаратади. Агар бен Ладенга Афғонистондаги совет кампанияси таъсир кўрсатган бўлса, ал-Бағдодийнинг дунёқарашини америкаликларнинг 2013 йилда Ироққа бостириб кириши белгилаб берган эди.

Отряд боевиков ИГИЛ - Sputnik Ўзбекистон
ИШИД Сурия ва Ироқда ўз кучини тикламоқда – Пентагон

"Бағдодий — бу шунчаки рамзий бир фигура. Ироқлик ўта камгап диндор, Ироқ урушида Саддам Ҳусайн томонида қатнашган, у ҳеч қачон таровати билан ажралиб турмаган. Ҳатто "ИД" гуллаб-яшнаган даврда ҳам уни ҳеч қачон асосий устоз сифатида эъзозлашмаган. Художўйлик ва бутун дунёда ҳалифатни барпо этиш ғояси туфайли у ўзи атрофида эргашувчиларни тўплай олган эди", - деб ҳикоя қилади Серенко.

Эксперт эътиборни қаратаётган яна бир омил, бу "ИД"нинг иерархик эмас, балки тармоқли тузилмасидир: "Ушбу террористик ташкилотнинг қарор қабул қилувчи ягона маркази мавжуд эмас. Террористлар ячейкалари бир-биридан мустақил ҳаракат қилади ва ҳар бирининг ўз етакчиси бор".

Сиёсатшунос фикрича, бордию, ал-Бағдодий ўлими ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топадиган бўлса, унинг эргашувчилари шундан ҳам ташвиқот мақсадида фойдаланишга ҳаракат қилишлари мумкин. "Афсоналаштирилган сахий бир образни яратишади ва у "ИД"нинг мафкуравий жиҳатдан мустаҳкамланишига хизмат қилади. Бағдодий ҳақида бутунжаҳон ҳалифати бошида турган бекаму-кўст бир ҳалиф ҳақида каби гапира бошлайдилар", - дея прогноз қилади Серенко.

Халқаро масалалар бўйича Россия кенгашининг Яқин шарқ бўйича лойиҳалари координатори Руслан Мамедовнинг фикрича, "ИД" Сурия ва Ироқнинг каттагина қисми устидан назоратни йўқотгач, ал-Бағдодий шак-шубҳасиз обрўли киши бўлмай қолган.

Силуэт вооружённого боевика - Sputnik Ўзбекистон
Афғон-тожик чегарасида 8 мингга яқин жангари тўпланди - эксперт

"Бутунжаҳон ҳалифати ғояси шунга асосланардики, исломий террорчилар ҳудудлари мунтазам равишда кенгайиб бориши лозим эди. Ал-Бағдодий ўзини барча эгаллаб олинган ерлар ҳалифи дея эълон қилди. Аммо Сурия ва Ироқда "ИД" сони йўқотилиши туфайли унинг титули аҳамияти ҳам пасайиб борди", - дея тушунтиради сиёсатшунос.

Бу ерда асосий масала: террорчилардан тозаланган территорияларда давлатчиликни қайта тиклашнинг иложи бор-йўқлигида.

"ИД" террористик ташкилот сифатида ироқ кампаниясидан сўнг, барча сиёсий кучлар давлат қурилиши жараёнига жалб этилмагани натижасида ташкил топган эди. Сунний сиёсий гуруҳлар бунда четда қолиб кетди. Ва айнан улар бутунжаҳон ҳалифати ғоясини қўллаб-қувватлаган эдилар", - дея аниқлик киритади Мамедов.

Давлатчилик институтларини қайта тиклаш ғоятда муҳим. "Регионлар марказлашган тизимдан марказлашмаган тизимга ўтказилиши шунга олиб келадики, турли гуруҳлар, дейлик ўзининг шартли ал-Бағдодийси бошчилигида у ерда ўз қоидаларини ўрната бошлайдилар. Бу террористик ташкилотлар ташкил топишига олиб келиши мумкин. Фақатгина мамлакатни бирлаштириш ва барча кучларни сиёсий жараёнларга интеграллаштириш орқали янги радикаллар пайдо бўлишининг олдини олиш мумкин", - деб якун ясайди Мамедов.

Янгиликлар лентаси
0