02:19 23 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Работа автосалона

Trade in ва автомобил бозори бир-бирига халал бермайди - эксперт

© Sputnik / Михаил Мордасов
Аналитика
Ҳавола олиш
349 0 0

Trade-in ва автомобил бозори – бир бирига халал бермайди,   улар ёнма-ён фаолият кўрсатиши мумкин - россиялик автоэксперт.

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Ўзбекистонда фойдаланишда бўлган автомобилларни сотиб олишга ихтисослашган биринчи “Trade-in” маркази очилиши муносабати билан кўпчиллик энди автомобил бозорлари ёпилиши мумкин деган хаёлга борган бўлиши мумкин. Ушбу вазият борасида изоҳ олиш мақсадида Sputnik Россияда таниқли автоэксперт Александр Добинга мурожаат қилди.

Эксперт фикрига кўра, автомобил бозори ва трейд-ин – бу мутлақ турли тизимлар ва улар бир-бирига халал бермайди.

Трейд-ин – бу эски автомобилнинг қийматини ҳисобга олган ҳолда, унинг ўрнига янги автомобил сотиб олиш тизимидир. Бозор эса – эски автомобилдан тўлиқ воз кечиш, уни пулга алмаштириш тизимидир, дейди эксперт.

Ҳар доим ҳам эски машина сотган кишилар янги автомобил сотиб олишни режалаштирмаган. Ушбу иккала тизим орасида рақобат йўқ. Улар бир-бири билан ёнма-ён кун кечиришлари мумкин.

Бошқа томондан қарганда, трейд-ин тизимидан фойдаланганда харидорлар учун эски автомобилни сотиш жараёни сезиларли даражада осонлашади. Улар автомобилни бозорга тайёрлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш каби жараёнлардан халос бўлишади. Лекин компания ўзининг ушбу хизматлари эвазига автомобил қийматини камроқ ҳисоблайди.

Автомобил бозорда мустақил равишда сотилганида, вазифа анча енгиллашади. Унинг эгаси сотиш жараёнинида тўлиқ иштирок этиши, мавжуд хавфлар билан тўқнашишига тўғри келади. Бу албатта ортиқча югур-югур ва ноқулайлик туғдиради.

Автомобил бозори ва Трейд-ин бир бири билан ёнма-ён фаолият юритиши мумкин. Автосалонлар эски автомобиллар ўрнига янгисини сотишни бошлайди. Эскиларини эса алоҳида майдонларда савдога чиқаради. Шундай қилиб бозор ҳам жойида қолади, трейн-ин ҳам пайдо бўлади, дейди эксперт.

Асосий мавзулар