01:31 23 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Анатолий Выборный

Эксперт: КХШТ бўйича Ўзбекистон қарори – вақт масаласи

© Sputnik / Александр Натрускин
Аналитика
Ҳавола олиш
352 0 0

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) парламент ассамблеяси эксперт-маслаҳат кенгаши раиси, Россия Давлат думаси депутати Анатолий Виборний ҳозирда ташкилот ва Ўзбекистоннинг қандай муносабатлари юзага келганлигига баҳо берди.

Анатолий Виборний парламентарийлар КХШТнинг қонуний вазифаларини тез, сифатли ва самарали ҳал этишга алоҳида эътибор қаратишларини айтди. Ташкилот ишида аъзо мамлакатларнинг дуч келиши мумкин бўлган чақириқ ва таҳдидларни  олдини олиш ҳам муҳим вазифалардан саналади.

Минченко: Ўзбекистоннинг КХШТга қайтишига деярли тўсиқ қолмади

“Ўзбекистоннинг КХШТга қўшилиши ёки қўшилмаслиги масаласи – вақт масаласи. Биринчи босқичда унинг моҳиятини англаш учун турли тадбирларда иштирок этиш мақсадга мувофиқ”, - деди Анатолий Виборний Sputnik Ўзбекистон билан бўлган суҳбатда.

Постсовет даврининг илк йилларида Ўзбекистон КХШТга аъзо эди, лекин кейинчалик ташкилотни тарк этиш қарори қабул қилинган эди. Ўша замондан буён кўп нарса ўзгарди. Экспертнинг сўзларига кўра, ҳозир КХШТда машғулотлар динамикаси, уларнинг фаоллиги ва қудрати ўзгариб, янгича тус олган.

Эксперт: Ўзбекистоннинг "Марказ-2019"даги иштироки - ОДКБ сари қадамдир

Қарор қабул қилиш учун унинг моҳиятини англаш ва ҳозир ташкилот қандай аҳамиятга эгалигини тушуниш зарур.

Экспертнинг тўлиқ фикрини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

 

Асосий мавзулар