11:14 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Директор Второго департамента Азии МИД России Замир Кабулов

“Жанг билан разведка қилиш” - мутахассислар чегарадаги ҳужум ҳақида

© Sputnik / Владимир Астапкович
Аналитика
Ҳавола олиш
1038 0 0

Террорчилик билан курашда, асосийси профилактик чоралар, бу хавфини пайдо бўлган заҳотиёқ йўқ қилиш керак, деб ҳисоблайди Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. “Исломий давлат” жангариларининг Марказий Осиё давлатларига кириб келишини жиддий хавф деб  ҳисоблайди, деб Россия Ташқи ишлар вазирлиги мутахасисси, RT хабарига асосан.

Россия ТИВ иккинчи бўлими бошлиғи, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили - Замир Қобулов айтишига қараганда айни дамда Яқин Шарқда мағлубиятга учраган ИД жангариларини Марказий Осиё ҳудудидга олиб ўтиш жараёни кетмоқда. Россия ва Эрон халқаро ҳамжамиятни ушбу хавф ҳақида бир неча бор огоҳлантирган эди.

Маълумки , кеча Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги “Ишқобод” постига 20 нафар ИД жангарилари ҳужум қилган ва улардан 15 нафари йўқ қилинган 5 нафари ҳибсга олинган эди. Замир Қобулов ушбу ҳолатни “ташвишли сигнал” деб атади.

- Афсуски ушбу ҳолат вазият қанчалик хавфли эканини ва унга қарши курашиш кераклигини кўрсатмоқда. Курашишни профилактика йўли билан олиб бориш керак. Биз 20та эмас ундан бир неча баравар кўпроқ террорчилар Марказий Осиёга кириб келишини кутиб тура олмаймиз. Бу Россия учун ҳам жиддий хавф туғдиради, лекин биринчи навбатда бу Ўрта Осиёга таҳдид солмоқда, - дейди дипломат.

Замир Қобулов айтишига қараганда, Россия ушбу ҳудуддаги ўз иттифоқчиларига ёрдам бермоқда. Ушбу ёрдам асосан КХШТ йўналишида амалга оширилмоқда. Ўзбекистон КХШТ аъзоси бўлмаса-да, Россия билан кенг йўналишли ҳамкорликни йўлга қўйган, шу сабабли ушбу соҳада Россия томонидан режали ёрдам кўрсатилмоқда.

- Мен Марказий Осиё республикаларининг жанговор қобилиятларидан ҳечам иккиланмайман, лекин бу қўл қовуштириб ўтириш керак дегани эмас. Кечаги ҳолат улар учун жиддий огоҳлантириш бўлиши керак. Улар бунга алоҳида эътибор беришлари керак. Террорчилик билан курашда, асосийси – бу профилактик чоралар. Ушбу хавфини пайдо бўлган заҳотиёқ - йўқ қилиш керак, бошқаларга ўрнак бўлиши учун, — дейди Замир Қобулов.

Воқеалар айнан шундай ривож топиши мумкинлигини ҳақида Эрон ҳукумати ҳам огоҳлантирган эди. Хусусан, март ойида Теҳронда сиёсий ва диний раҳбарият билан бўлиб ўтган учрашувда президент Хасан Руҳоний айни дамда АҚШ террорчиларни Яқин Шарқдан Афғонистон, Марказий Осиё ва Кавказ ҳудудларига олиб ўтаётганини хабар қилган эди.

Замир Қобулов шунингдек Россия ва АҚШ ушбу ҳақида олиб бораётган музокаралар ҳақида тўхталиб ўтди.

- Улар террорчиларга қарши муваффақиятли кураш олиб боришаётганини таъкидлашмоқда, лекин натижасини ўзингиз кўриб турибсиз. Уларнинг Афғонистон ҳудудида бўлиб туриши – мамлакатдаги вазиятга ёмон таъсир қилмоқда, - дейди дипломат.  

Чегара

Жангариларнинг Тожикистон чегараси яқинида фаоллашуви – бу кечаги воқеа эмас. Ўтган йиллар давомида Тожикистоннинг минглаб фуқаролари ИД томонида курашиш учун Яқин Шарқ мамлакатларига йўл олган эди. Улар Сурия ва Ироқдан сиқиб чиқарилганидан сўнг қўшни Афғонистон ҳудудига келиб қолишган. Афғонистон шимоли эса ҳозир нафақат марказий ҳукумат, балким “Толибон” ҳаракатига ҳам бўйсунмайди. У ерни турли хил жанговар гуруҳлар ўзига макон қилиб олган.

Афғон-тожик чегарасининг узунлиги 1400 км, сўнгги йилларда уни қўриқлаш жидий кучайтирилганига, бир неча янги постлар қўйилганига қарамасдан, ушбу чегарани кесиб ўтиш унча мушкул эмас.

Айрим юқори тоғли ҳудудларни ҳеч ким қўриқламайди, у ерларда ҳеч қандай ҳарбий қисмлар йўқ. Айнан шу ҳолат у ердан наркотик моддалар контрабандаси ва террорчилар ўтиши учун имконият туғдирмоқда.

- Кеча содир бўлган воқеа биринчиси эмас. Бундай ҳолатлар йилига 20 мартагача бўлиб туради. Бу қисман наркотик моддалар контрабандаси билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан террорчилик ташкилотлари билан боғлиқ. Тожикистон ҳудудида бундай “жанг билан разведка қилиш” ҳолатлари яна такрорланиши мумкин, - дейди Афғонистонни ўрганиш маркази мутахассис Никита Мендкович.

Ушбу вазият Россия учун ҳам жиддий миграцион хавф туғдириши мумкин, деб ҳисоблайди Россия Ички Ишлар вазири ўринбосари Игор Зубов. Зубовнинг фикрига кўра, жангариларнинг мақсади Тожикистонда вазиятни беқарор қилиб, у ердан миллионлаб қочқинларни Россияга йўналтиришдир.  

Асосий мавзулар