01:29 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Аналитика
Ҳавола олиш
Самарқандда Валдай клубининг Х Осиё анжумани (21)
123912

Тошкент Евроосиё иқтисодий иттифоққа қўшилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Ҳозирги вақтда экспертлар энг қулай шароитларни ишлаб чиқиш учун барча фойда ва хавфларни баҳоламоқда.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik, Алексей Стефанов. Агар Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоққа қўшилса, бу мамлакат меҳнат мигрантларига ижобий таъсир қилади.

“Валдай” клубининг Осиё анжуманига келган Қирғизистон бош вазирининг маслаҳатчиси Кубатбек Раҳимов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда бу фикрни айтди.

Амалдор Россияда ишга киришда Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари рус тилидан имтиҳондан озод қилингани ва меҳнат патентини олиш керак эмаслигини мисол тариқасида келтирди.

“Мен ўйлайманки, Ўзбекистон фуқаролари ЕОИИнинг умумий меҳнат бозорида тенг ҳуқуқли иштирокчилари сифатида ўзларини ҳис қилишларига тўлақонли ҳуқуққа эга. Ўтган йили Москва бюджетига чет элликлар томонидан патентларни тўлашдан тахминан 17 миллиард рубл келиб тушди. Ушбу тўловни тўлаганларнинг аксарияти Ўзбекистон, Украина, Тожикистон, Молдова ва Озарбайжон фуқаролари. Аммо қозоғистонликлар ва қирғизистонликлар бу солиқни тўламайдилар,” - дейди Раҳимов.

Мутахассиснинг фикрига кўра, ЕОИИ давлат ишчилари тежалган пулларни ўз оилалари фаровонлигини оширишга сарфлашлари мумкин.

Бундан ташқари, маслаҳатчи Ўзбекистон энди Евросиё тараққиёт банки билан яқин ҳамкорлик масаласини кўтариши кераклигига эътибор қаратди, унда иштирокчилар таркиби деярли Евросиё иқтисодий иттифоқига тўғри келади.

"Ўзбекистон ҳозирнинг ўзида республика ҳудудидаги инфратузилма, энергетика ва бошқа лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этиш масаласини кўтариши керак. Бу ЕОИИга аъзо бўлишда кўмак бериши мумкин", - деди Раҳимов.

Самарқандда 10-11 ноябрь куни Валдай клубининг “Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик қаршисидаги кўпқиррали ҳамкорлик” мавзусига бағишланган ўнинчи Осиё анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда 11 та – Россия, Ўзбекистон, Германия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон, Филиппин, Швеция, Япония каби давлатлардан 70 дан ортиқ етакчи экспертлар иштирок этди.

Мавзу:
Самарқандда Валдай клубининг Х Осиё анжумани (21)

Асосий мавзулар