Уларнинг мақсади – дунё иқтисодининг ярми. Путин БРИКСга нима учун бормоқда

© Sputnik / Mikhail Klimentyev / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин на церемонии фотографирования лидеров БРИКС в международном выставочном центре INTEX Osaka
Президент РФ Владимир Путин на церемонии фотографирования лидеров БРИКС в международном выставочном центре INTEX Osaka - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келаётган йил, айниқса, Россиянинг БРИКСдаги иштироки учун муҳимдир: сабаби, 2020-йилда раислик ваколати яна Россияга ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik, Софья Мельничук. Бу ташкилот сиёсат билан шуғулланмайди, ҳеч кимга ҳеч нарсани уқтирмайди ва блокка оид интизомларсиз фаолият юритишни маъқул кўради. Шу билан бирга бу беш давлат — Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР (БРИКС давлатлари), — жаҳон иқтисодиётининг ярмини эгаллаш учун дадил қадам ташламоқда. Ҳозирда ҳамдўстлик давлатлари биргаликдаги илк ўн йиллик фаолиятга якун ясашмоқда. Владимир Путин Рио-де-Жанейрода ҳамкасблари билан нима ҳақда гаплашади - РИА Новости материалида ўқинг.

Ҳиндистонда БРИКС саммити - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистонда БРИКС саммити бошланди

Ўсиш ва инновациялар

Келаётган йил, айниқса, Россиянинг БРИКСдаги иштироки учун муҳимдир: сабаби, 2020-йилда раислик ваколати яна Россияга ўтмоқда. Москва нималарни устувор деб ҳисоблаши ҳақида Владимир Путин 14 ноябрь куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган ҳисоб бўйича ўн биринчи саммитда сўзлайди. Етакчиларнинг келгуси учрашуви келгуси йил июль ойида Санкт-Петербургда ўтказилиши белгиланган.

Ҳозирча иштирокчи-давлатлар биринчи ўн йилликдаги ҳамкорликка якун ясайдилар. Давлат раҳбарлари айрим иккиёқлама, минтақага оид ва умумдунёвий муаммоларни муҳокама қилишади.

Флаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ мамлакатлари ягона пул бирлигига ўтадими - эксперт жавоби

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг фикрича, дастурдан иккита ялпи мажлис, шунингдек, БРИКС ишбилармонлар кенгаши аъзолари ҳамда Янги тараққиёт банки билан учрашув ва раис номидан ишчи нонушта ўрин олган.

Рио-де-Жанейрода Владимир Путин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, ХХР раиси Си Цзиньпинь ва Бразилия президенти Жаир Болсонару билан музокаралар ўтказади. ЖАР етакчиси Сирил Рамафос билан учрашув режалаштирилмаган: чунки икки президент яқинда Сочида ўтказилган "Россия - Африка" саммитида бафуржа мулоқот қилган эдилар.

Ўн учинчи ноябрь куни етакчилар саккиз юзга яқин иштирокчиларни тўплаган БРИКС ишбилармонлар форумини ёпадилар, қатнашувчиларнинг саксон нафари Россиядан. Булар йирик компаниялар, молиявий ташкилотлар, жамоатчилик уюшмалари ҳамда ОАВ вакилларидир.

Бразилияга Путиндан ташқари, ТИВ раҳбари Сергей Лавров, энергетика вазири Александр Новак, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат раҳбари Дмитрий Шугаев, Россия темир йўллари раҳбари Олег Белозеров, РФПИ раҳбари Кирилл Дмитриев, "Роснефть" раҳбари Игорь Сечин, "Росатом" раҳбари Алексей Лихачев, Россия Тараққиёт давлат корпорацияси раҳбари Игорь Шувалов ташриф буюради.

Углеводородлар тақдири

Ўн тўртинчи ноябрь куни Россия етакчиси ҳиндистонлик ҳамкасби билан мулоқот қилади. Мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 17,3 фоизга ортиб, 2018 йилда ўн миллиард доллардан зиёдни ташкил этди. Москва ва Нью-Деҳли асосий эътиборни энергетика соҳасидаги ҳамкорликка қаратмоқда: Ҳиндистонга углеводородлар экспорти аста-секин кенгайяпти. Айни пайтда томонлар арктика қирғоғига яқин жойларда ва Россия Узоқ Шарқида углеводородларни биргаликда қазиб олиш имкони бор-йўқлиги устида иш олиб бормоқдалар.

Рашид Алимов - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Хитой Марказий Осиёнинг икки қаноти - Алимов

Кремль баёнотига кўра, Ҳиндистонда Россиянинг суюлтирилган газига талаб кучаймоқда, мамлакат суюлтирилган табиий газ бўйича лойиҳаларни ҳамкорликда ривожлантиришдан манфаатдор. ""Газпром"нинг муайян ҳинд компаниялар билан ҳамкорлиги катта истиқболга эга", — дея изоҳ берди президент ёрдамчиси.

Россия-Ҳиндистон ҳамкорлигининг тинч атом соҳасидаги асосий ташаббуси - "Куданкулам" АЭСининг иккинчи ва учинчи навбати қурилиши ишлари режа асосида бормоқда.

Ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳам ортда қолаётгани йўқ. Саммитдан бир ҳафта олдин Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан музокараларда мамлакат Россия ҳарбий-саноат мажмуалари билан кооперацияни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Худди шу куннинг ўзида Путин Си Цзиньпин билан мулоқот қилади. Икки давлат 2024 йилга келиб товар айланмасини йилига икки юз миллиард долларга етказмоқчи. "Хитой — Россиянинг энг йирик иқтисодий шеригидир. 2018-йилда ўзаро товар айланмаси 24,5 фоизга ортиб, рекорд даражадаги 108 миллиард доллар кўрсаткичга етди", — деб таъкидлади Ушаков.

Бразилия йўналишидаги истиқболлар

Саммит эгаси - 2019 йилнинг 1 январида Бразилия президенти лавозимини бажаришга киришган Жаир Болсонару билан Владимир Путин Осакада ўтган "Катта йигирматалик" саммитида бир марта учрашган. Ҳозирда, Россия президенти ёрдамчиси сўзларига кўра, улар ўртасидаги мулоқот чуқур тусга эга бўлади.

Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
СССР қулаганидан кейин йўқотилган улкан иқтисодий базани тикламоқчимиз – Куприянов

Россия ва Бразилия энергетика, фармацевтика, тинч атом соҳасида истиқболли лойиҳаларни ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда. Россия инвестициялари эса углеводородлар разведкаси ва қазиб олиш ишлари, электр энергетика, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, порт инфратузилмаси каби йўналишларга қаратилган. Бразилияда 2018 йилда йиғилган Россия инвестициялари умумий қиймати тахминан бир ярим миллиард долларни ташкил қилди.

Бразилия — Россиянинг Лотин Америкаси ва Кариб бассейнидаги асосий савдо-иқтисодий шерикларидан биридир. Мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 2018-йилда беш миллиард долларни ташкил қилди.

Минтақанинг йирик мамлакати ҳам Москванинг муҳим стратегик шерикларидан биридир. Музокаралар вақтида халқаро ва минтақага оид мавзулар кўриб чиқилади, дея тасдиқламоқда Кремль. Етакчилар 10 ноябр куни истеъфога чиққан Боливия президенти - Эво Моралес билан боғлиқ вазиятни муҳокама қиладилар. Ушбу қарорни қабул қилишга мажбур бўлган Моралес Мексикага учган.

Асосий вазифалар

Саммит ёпиқ мажлисдан бошланади ва бунда гап халқаро барқарорлик, хавфсизлик, савдо ва маблағлар тўғрисида кечади.

Кутилишича, Владимир Путин БРИКС учун устувор вазифаларни муҳим, деб билиши ҳақида сўзлайди, дунёда рўй бераётган воқеаларга, хусусан, АҚШнинг қурол-аслаҳалар устидан назорат тизимини барбод қилишга қаратилган ҳаракатларига баҳо беради. У шунингдек, Россиянинг минтақавий можароларни тартибга солиш бўйича позициясини баён этади.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва биринчи хоним Меланья Трамп, Гамбург аэропортида - 6 июл, 2017 - Sputnik Ўзбекистон
"Катта йигирматалик" саммити: АҚШ, Россия ва Хитой нимани муҳокама қилади?

"Давлат раҳбари БРИКС давлатлари ҳамкорлигини иқтисодий трекда: яъни Бутунжаҳон савдо ташкилоти, Бутунжаҳон банки, Халқаро валюта фонди доирасида янада чуқурлаштириш тарафдори эканлигини билдирди", - дея изоҳ берди Юрий Ушаков.

Шунингдек, давлатлар раҳбарлари БРИКС ишбилармонлар кенгаши иштирокчилари ҳамда Янги тараққиёт банки раҳбарияти билан учрашадилар. Кенгаш иштирокчилари ва ЯТБ вакиллари тузилмалар фаолияти ҳақида докладларни тақдим этишади. ЯТБ беш йил олдин ташкил этилган бўлиб, ҳужжатлар Бразилиянинг Форталезесида ўтказилган саммитда имзоланган эди.

Ўшанда БРИКС давлатлари шартли валюта захиралари ташкил этилганди.

Ҳозирда, штаб-квартираси Хитойда жойлашган ЯТБ умумий суммаси 11,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган 42та йирик лойиҳани маъқуллаган. Улар - бирлашма иштирокчи-давлатлари ҳудудларида амалга оширилади. Лойиҳа бюджети тахминан 1,8 миллиард долларга яқин бўлган еттита ташаббус, 12 ноябрь куни ЯТБ Евроосиё минтақавий маркази очилган Россияда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Манфаатлар клуби

"Аввалига албатта, ҳеч ким БРИКС тараққий этишини кутмаганди, нега деганда, бу халқаро бирлашманинг етарли даражада экзотик шаклларидан бири эди. Аввал ҳеч қандай яқин алоқаларда бўлмаган, бунинг устига турли минтақаларда жойлашган мамлакатлар унинг таркибига кирган эди", — дея қайд этди РИА Новости билан мулоқотда МГИМО халқаро тадқиқотлар институти раҳбари Александр Орлов.

АҚШ президенти Барак Обама катта йигирматалик саммитида - Sputnik Ўзбекистон
"Катта йигирматалик" саммитининг жанжалли тафсилотлари

Ўн йил олдин БРИКСдаги иштирок ташқи сиёсий омил ҳамда шериклар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш имкониятига айланган эди ва бу ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган, деб ҳисоблайди эксперт.

БРИКС ўз фаолиятини давом эттирмоқда, чунки иштирокчи-давлатларнинг ташқи сиёсий манфаатларини акс эттиради. Аммо истиқболлар масаласида меъёрни билиш лозим, деб ҳисоблайди РИА Новости суҳбатдоши. Расмий ташкилотлар қизиқишларга мос оҳангда клублар билан ўрин алмашаётган бир вақтда бирлашма замонавий ташқи сиёсатнинг умумий анъаналарига мос тушади. БРИКС - ана шундай клублардан биридир.

Янгиликлар лентаси
0