08:55 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Экс-генсек ШОС Рашид Алимов на X Азиатской конференции Валдайского клуба в Самарканде

Алимов: Марказий Осиёга "катта ўйин" эмас, шиддатли юксалиш керак

Sputnik / Юрий Корсунцев
Аналитика
Ҳавола олиш
Самарқандда Валдай клубининг Х Осиё анжумани (21)
429 0 0

ШҲТнинг собиқ бош котиби Рашид Алимов Марказий Осиё мамлакатлари нима ҳисобдан иқтисодий тараққиётнинг янги босқичига эриша олишлари мумкинлиги хусусида сўзлади.

Самарқандда бўлиб ўтган X Осиё Халқаро Валдай клуби анжуманида 11 давлатдан ташриф буюрган экспертлар глобал жараёнларда регионни келгуси тараққиёти истиқболларини муҳокама қилдилар.

"Шу нарса аёнки, Марказий Осиё мамлакатларига "катта ўйин" мутлақо керак эмас. Улар юксак тараққиётга эришиш учун шериклик муносабатларини ўрнатишдан манфаатдор. Бунга эса анъанавий ресурслар, хусусан, аграр сектор ёрдамида эришиш мумкин. Шуни ҳам қайд этиш лозимки, агар асосий шериклар ҳақида гап борса, у ҳолда улар йиллар давомида синовдан ўтган, ҳар қандай "об-ҳавога бардошли", шериклардир - булар Россия ва Хитой. Бу Марказий Осиё мамлакатлари "қанотлари" дейиш мумкин. Уларнинг ҳеч бири устунликка интилмайди, балки бир-бирини тўлдиради", — деб таъкидлади Рашид Алимов.

У шунингдек, турли қарашларга қарамай, барча экспертлар - минтақа ичида жипслашув ва тараққиёт керак экан, деган фикрда тўхталганликларини қўшимча қилди.

Тўлиқ изоҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Мавзу:
Самарқандда Валдай клубининг Х Осиё анжумани (21)

Асосий мавзулар