15:12 22 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Аналитика
Ҳавола олиш
Самарқандда Валдай клубининг Х Осиё анжумани (21)
964 0 0

Ғарб ўзининг "янги эътиқодини" Марказий Осиё давлатларига, шу жумладан, Ўзбекистонга сингдира оладими, деган саволга жавоб берар экан, Александр Рар бу саволни ёш авлодга йўналтириш керак, дея таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Самарқандда ўтказилган Валдай клубининг X Осиё анжуманида халқаро даражада фаолият юритувчи немис журналисти Александр Рар Ғарб ва Россия, шунингдек, Ғарб ва Шарқ давлатлари ўртасида мавжуд қадриятлар тўқнашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Россия ва Ғарб ўртасида мавжуд келишмовчиликлардан бири - бу қадриятлар тўқнашувидир. Ғарбнинг наздида у Ер юзидаги энг инсонпарвар тизимни яратган. Бу тизимдан озчилик (ЛГБТ вакиллари демоқчи, таҳр.)га нисбатан ҳурмат ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ўрин олган. Албатта, бу яхшидир. Лекин айнан шу нарса кўпинча ижтимоий тартибнинг бузилишига олиб келади", - деди эксперт.

Рарнинг фикрича, бундай "инсонпарвар тизим"ни яратаётганда, албатта душман керак бўлади. Россия эса Ғарбга бу борада жуда қўл келади.

"Россияда гомосексуализм расман таъқиқланган, у инкор этилади, демакки, Ғарб Россияга қўлини бигиз қилиб "бизнинг қадриятларимиз унга ёт", дея жар солиши мумкин, дея изоҳ беради журналист.

Ғарб ҳатто бу ҳолатни яширмайди.

"Германия канцлери (Ангела) Меркель Россия президенти Владимир Путин билан кечган учрашувларнинг бирида бугун ғарб учун инсон ҳимояси, инсонпарварлик, инсонпарварлик қадриятлари каби масалалар энг муҳим масалалардан бири эканлигини айтган эди. "Бугунги Европа бу. Биз геосиёсатдан воз кечдик, лекин ўзимизнинг қадриятларимиз учун курашдан воз кечганимиз йўқ ва уларни тарғиб этишда давом этамиз", деган эди ўшанда Меркель", - дейди Александр Рар.

Эксперт нигоҳида бугун дунёдаги мавжуд келишмовчилик ҳам мана шу "қадриятлар курашида". Ва Ғарб наздида инсон ҳуқуқлари бузилгани учун нафақат Россияни, балки Ўзбекистонни, Озарбайжонни, Қозоғистонни, Беларусь ва бошқа кўплаб давлатларни бот-бот койиб келишади. 

"Бу энг осон ёндашув. Маълум маънода ҳатто реалликдан узоқ ҳам. Негаки, ҳар бир жамиятнинг ўз анъаналари, аёлга, оилага нисбатан муносабати мавжуд. Ва бундай вазиятда, мени назаримда Европа ўзг қадриятларини бошқаларга худди янги эътиқод сингари "ёпиштира олмайди". Муаммо ҳам шу туфайли келиб чиқмоқда", - деди Рар.

Ғарб ўз эътиқодини Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистонга сингдира оладими, деган саволга жавоб берар экан, эксперт бу саволга ёш авлоддан бошқа ҳеч ким жавоб бера олмаслигини таъкидлайди.

"Бу ҳозирги авлодга йўналтириладиган саволдир. Агар ёш авлод эркинлик ва эҳтиёж барчасидан устун, деган фикрга келса, у ҳолда ҳақиқий "қарашлар инқилоби" вужудга келиб, шу пайтгача яшаб келган қадриятлар ўзгариши мумкин. Лекин бир нарсани айтишим мумкин, мисол учун, бугун Европада ёшларга эркинлик керак эмас. Бугун улар учун хавфсизлик барчасидан устун", - дея ўз фикрини якунлади сиёсатшунос.

Мавзу:
Самарқандда Валдай клубининг Х Осиё анжумани (21)

Асосий мавзулар