18:52 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Владимир Джаралла

Эксперт НАТОнинг асосий муаммоси нималигини айтди

Фото из личного архива
Аналитика
Ҳавола олиш
384 0 0

Сиёсий эксперт Владимир Джаралла Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) нима сабабдан инқирозни бошдан кечираётганини тушунтирди.

“Ўз соясига” айланган НАТО экзистенциал инқирозни бошдан кечирмоқда. Бундай фикрни “Иттифоқ90/Яшиллар” партияси депутати ва Германия парламентининг ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси Юрген Триттин “Der Spiegel” журналига берган интервьюсида билдирди.

Сиёсий эксперт Владимир Джаралла НАТО олдида пайдо бўлган асосий муаммо бу АҚШнинг хулқ-атворидир деб ҳисоблайди, дея ёзади Sputnik Литва.

“У (АҚШнинг хатти-ҳаракати – таҳр.) жуда худбинона бўлиб қолди, ўзининг шахсий манфаатлари йўлига йўналтирилган. Шундай қилиб улар ўз манфаатлари йўлида кескин ҳаракат қилишмоқда, шу боис Европа мамлакатлари ўйланиб қолган: очиғи, бу шароитларда нима қилишимиз даркор”, - дея фикр билдирди Джаралла Sputnik радиоси эфирида.

Экспертнинг сўзларига кўра, европаликлар ҳозир НАТО ичида ўзларининг овозига эга бўлишга қаттиқ туриб олганлар, аммо бу америкаликларга мутлақо маъқул келмайди.

“Улар (АҚШ) 10 йиллар давомида Евпорага нима қилиш кераклигини айтишга ўрганиб қолишган... Шунинг учун улар ўртасида ҳозир кузатилаётган инқироз юзага келган”, - дея хулоса қилди Джаралла.

Ғарбнинг энг катта хатоси нимада – Горбачёв фикри

Сиёсий экспертнинг тўлиқ фикрини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Асосий мавзулар