14:09 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Бомбардировщик-ракетоносец Ту-160 Владимир Судец Военно-космических сил России

Барқарорлик кафолати: Ту-160М стратегик самолётлар янгидан ишлаб чиқарилмоқда

Sputnik
Аналитика
Ҳавола олиш
96910

21 асрда Россия сарҳадларини стратегик бомбардимончи самолёт - янгиланган Ту-160М "Оққуш" ҳимоя қилади.

Россия ўз чегаралари атрофида пайдо бўлаётган ҳарбий хавфларга самарали ва мос равишда жавоб қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Россиянинг Узоқ аваицаияси ҳам ўз қудратини тезлик билан тикламоқда, деб ёзмоқда ҳарбий эксперт Александр Хроленко.

Хусусан айни дамда стратегик ядровий кучлар сафида бўлган 16 та Ту-160 самолётларини модификация қилиш билан бир вақтда Ту-160М самолётларини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилмоқда. Товуш тезлигидан тез учадиган Ту-160 самолётлари учувчилар орасида "Оққуш" номи билан танилган. 

Ўнта замонавийлаштирилган Ту-160М самолётларини ишлаб чиқариш аллақачон бошланган. Умумий қиймати 150 миллиард рубл бўлган янги самолётларнинг учиш сниовлари 2020 йил охирига режалаштирилган.

Дозаправка стратегического ракетоносца Ту-160
Министерство обороны РФ
Дозаправка стратегического ракетоносца Ту-160

“Интерфакс” хабарига кўра, янги партиянинг биринчи самолёти Россия мудофаа вазирлигига 2021 йилда топширилади. Россия Мудофаа вазирлиги жами 50та ана шундай учар аппаратларга буюртма берган, “Туполев” бюроси айтишига қараганда.

Қозон авиация заводида Ту-160М самолётларини ишлаб чиқаришни янгилаш бу ПАК ДА (узоқ авиация перспектив мажмуаси) лойиҳасини унутиш дегани эмас.

“ПАК ДА”да қўлланиши режалаштирилаётган айрим элементлар, масалан интеграция қилинган модулли авионика Ту-160М самолётларида қўлланила бошланади. Ана шундай тажриба радиоэлектрон ускуналар, қурол-аслаҳани бошқариш тизими  ва экипаж ҳаётини сақлаб қолиш тизимларига ҳам таалуқли бўлади.

Янги имкониятлар

Ту-160М серияли ишлаб чиқариш бошланганидан сўнг у бутенлай янги самолётга айланади. “Радиоэлектрон технологиялар” мажмуаси замонавий ҳисоблаш технологияларини, назорат воситаларини, навигация ва бошқа тизимларни тўлиқ янгилайди.

Бомбардировщик-ракетоносец Ту-160 Военно-космических сил России
Министерство обороны РФ
Бомбардировщик-ракетоносец Ту-160 Военно-космических сил России

Туполев-160М энг замонавий ҳаво ҳужумидан ҳамда “сунъий шовқин”дан ҳимоя тизимлари билан жиҳозланади.

Ростех корпорацияси таркибига кирувчи “Кузнецов” кохонаси янги деталлардан фойдаланиш эвазига НК-32 русумли авиадвигатель янада тежамкор бўлади ва бу самолёт учиш узоқлигини 15 минг кмгача узайтириш имконини беради. 2030 йилга қадар барча Ту-160 самолётлари янги двигателлар билан жиҳозланади.

Шунингдек, самолёт янгиланган қурол-яроғ тўплами билан жиҳозланади. Хусусан душман ҳудуди ичкарисида жойлашган объектлар ва душман ҳарбий кемаларига зарба бера олувчи қанотли ракеталар билан жиҳозланади. Жумладан Сурияда синовдан ўтган Х-101 ракеталари билан ҳам.

Янги, аниқланиши мураккаб бўлган Х-101 русумли ракеталар учиш узоқлиги 5500 км бўлиб, улар в тротил эквивалентида 400 килограм бўлган портловчи зарядга эга. Ушбу ракетанинг Х-102 версияси эса қуввати 250 килотоннадан 1 мегатоннагача бўлган термоядровий жанговар бош қисми билан жиҳозланган.  Самолёт 12тагача қанотли ракета олиб учиши мумкин. Унинг жанговар юклмаси 45 тоннани ташкил қилади.

Ту-160М “Оққуш” бомбардимончи самолётлар учун мисли кўрилмаган – 2200 км/соатгача тезликни ошириши мумкин.

Тугамаган ҳикоя

Ракета ташувчи бомбардимончи самолётлар 2000 йилга қадар 36та ишлаб чиқарилган эди. Унинг янгиланган “Ту-160М” версиясини ишлаб чиқраишни бошлаш ҳақида қарор 2015 йилда қабул қилинган эди. Янгиланган самолёт 2018 йилнинг 25 январида ўзининг биринчи парвозини амалга оширди.

© Sputnik / Ministry of Defence of the Russian Federation
Запуск крылатой ракеты X-101 со стратегического бомбардировщика-ракетоносца Ту-160 Военно-космических сил России по объектам инфраструктуры ИГ в Сирии

Ту-160нинг эсда қоладиган хусусиятларидан бири – унинг парвозда шаклини ўзгартирувчи  қанотларидир. Катта тезликда ҳаракатланганда у қуш каби ўз қанотларини “йиғиб олади” ва 35,6 метр  кенликка эга бўлади. Учиш-қўниш ва кичик тезликда ҳаракатланган вақти “Оққуш” қанотларини кенг ёяди (55,7 метргача). Балким шунинг учун унга “Оққуш” деб ном беришган.

Шунингдек “Оққуш” 45 дақиқа давомида товуш тезлигидан катта тезликда ҳаракатланиши мумкин.

Аслида Ту-160 АҚШ томонидан континентлараро бомбардимончи самолёт В-1 самолёти яратилишига қарши кучи сифатида яратилган эди. Лекин Ту-160 нафақат бомбардимончи бўлиб қолмай, унинг бир неча модификациялари бор. Масалан Ту-160ПП – радиоэлектрон кураш воситаси, Ту-160К - оғирлиги 24 тоннадан бўлган иккита «Кречет-Р» МБРини олиб учиши мумкин, Ту-160В бўлса - суюлтирилган водородда ишлайдиган двигател билан жиҳозланган эди.

Асосий мавзулар