21:49 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Фрагмент Капитолия - здание Конгресса США в Вашингтоне. Архивное фото

Ўзларини тўхтата олмаяптилар: эксперт АҚШ "виза уруши"нинг давоми хақида

© Sputnik / Игорь Михалев
Аналитика
Ҳавола олиш
387 0 0

Аввалроқ АҚШ Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги сессиясида иштирок этадиган Россия делегациясининг 18 аъзосига виза бермаган эди, шундан сўнг Москва Вашингтон "виза уруши"ни бошлаганини эълон қилди

Америка расмийлари Россия Федерал Ғазначилиги делегацияси ва Ташқи ишлар вазирлиги бўлим бошлиғига виза беришмади. Спутник радиоси эфирида эксперт Дмитрий Солонников, Вашингтондагилар нимага эришмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.

АҚШ яна россияликларга виза бермади. Бу сафар Россия Федерал Ғазначилиги делегацияси аъзолари ва Ташқи ишлар  вазирлигининг чет элдаги ватандошлар билан ишлаш департаменти директори Олег Мальгиновга. Бу хақда РИА Новости хабар бермокда.

Ғазначилик делегацияси 3-декабрь куни Вашингтонда аудиторлик касбини тартибга солиш бўйича Халқаро Институт конференциясида иштирок этиши керак эди. Ташқи ишлар вазирлиги ходими 28-29 ноябрь кунлари Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган ёшлар форумида иштирок этиши керак эди.

Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси таъкидига кўра, АҚШРоссия расмийлари киришини доимий равишда чеклаб, муҳим музокаралар форматини пучга чиқариб келмоқда.

Аввалрок АҚШ Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги сессиясида иштирок этадиган Россия делегациясининг 18 аъзосига виза бермаган эди, шундан сўнг Москва Вашингтоннинг "визавий уруш"ни бошлаганини таъкидлаганди.

Sputnik радиоси эфирида Замонавий давлат ривожланиши Институти директори Дмитрий Солонников вазиятга шарҳ берар экан, Вашингтон Москвани “сиқиб чиқаришни” истаётганини таъкидлади.

"Россия, шубҳасизки, дунё капитали қандай ҳаракатланиши сингари муҳим масала муҳокама қилинадиган халқаро конференцияларда қатнашиши керак. Аммо Россияни ушбу форматдан "улоқтиришмоқда". АҚШ бундай имкониятга эга, у дунёдаги жараёнини бошқаришга одатланган ва ўзини тўхтата олмаяпти. Улар Россия билан алоқаларни хоҳлашаётганини таъкидлашади, аммо америкаликлар шартига кўра – Россия АҚШ гегемониясини тан олиши ва олдин сурилган барча шартларни тан олган тақдиридагина яхши алоқалар юзага келиши ммкин", деди Дмитрий Солонников.

Асосий мавзулар