07:40 24 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Аналитика
Ҳавола олиш
145510

RAND Corporation таҳлил маркази АҚШ қуролли кучларининг яна бир заиф томонини аниқлади. Институт мутахассислари АҚШнинг дала артиллерияси рус артиллериясидан заифроқ деган хулосага келишди.

RAND Corporation таҳлил маркази АҚШ қуролли кучларининг яна бир заиф томонини аниқлади. Институт мутахассислари АҚШнинг дала артиллерияси рус артиллериясидан заифроқ деган хулосага келишди.

Шундай қилиб, америкалик мутахассислар ўз мамлакатларининг Россиядан орқада қолишини тан оладиган ҳарбий-техник ривожланиш соҳалари рўйхати яна биттага кўпайди. Маълумки, АҚШ ҳарбийлари ва мутахассисларини радио электрон уруш воситаси, ҳаво ҳужумидан мудофаа, гипертовушли қурол, танк қуриш саноати ва ҳаттоки космос каби мавзулар ташвишга солмоқда.

Биз Америка Қўшма Штатларининг мутлақ гегемониясининг олдинги даврида яратилган энг қизиқарли ва машҳур афсоналардан бирининг ўлимида иштирок этяпмиз. Дунёнинг аксарият қисми ўшанда америкаликларнинг дунёнинг қолган қисмига нисбатан устунлиги туфайли бу ҳолат абадий давом этишига самимий ишонч ҳосил қилган эди. Бундан ташқари, асосий ютуқлар айнан илмий-техник (ва натижада ҳарбий-техник) соҳада намоён бўлганди.

Тан олишимиз керакки, ўша пайтда - 15-20 йил олдин - шунга ўхшаш нуқтаи назар мантиққа тўғри келарди.

Замонавий фан шу қадар ривожланганки, у жуда мураккаб ва қимматбаҳо тус олди. Қайси асосий билим соҳаларида маъсулият йўқ бўлганда ёки йўқолганда, мамлакат тарихнинг четига сурилади, деган қатъий ишонч тарқалиб кетганди, чунки бўшлиқни ёпиш учун энди имконият қолмайди. Ушбу фонда супер ривожланган ва супер бой Америка Қўшма Штатлари бутун дунё бўйлаб илм-фанга, шу жумладан, “мияларни” сотиб олди - ва натижада тараққиётнинг сўнгги ютуқларига асосланган ҳарбий ишланмаларга жуда катта сармоялар киритди.

Нега айнан шу ҳолатда шунча одам энди Вашингтоннинг устунлиги беқиёс ва абадий бўлиб қолди деб қарор қабул қилганини тушуниш мумкин. Энг қизиғи, америкаликларнинг ўзлари - экспертлар ва юқори мартабали амалдорлар ҳам бунга ишонишган ҳолда ўзларининг давлат сиёсатини қуришган.

RAND корпорацияси артиллерия билан боғлиқ мавжуд муаммоларнинг сабаблари ҳақида тўғридан-тўғри ёзади: 2000-йилларнинг бошларидан бери АҚШ ҳарбийлари исёнчиларга қарши курашга кўпроқ эътибор қаратдилар ва авиация улар учун асосий кучга айланди.

Пентагон ва НАТО учун сўнгги ўн йилликлардаги одатий кураш тактикаси яхши маълум:

а) бошқа душман мамлакатнинг ҳарбий (ва шу билан бирга фуқаролик) инфратузилмасини ва катта армия гуруҳларини бомбардимон қилиш. Зероки америкаликларга қарши самарали ҳаво мудофаа тизими йўқлиги сабабли учувчилар учун жиддий таҳдид бўлмаган.

б) кейин Калашниковлар билан ишлайдиган қолоқ маҳаллий аҳолининг қаршилик марказларини йўқ қилиш учун ҳаво рейдлари ёки қуруқликдаги кичик амалиётлар (вертолётлар ва самолётлар ёрдамида).

Бироқ, бундай ёндашув (тўсатдан - Вашингтон учун) нохуш оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгариб кетди. Хусусан, океан орти мутахассисларнинг таъкидлашича, уларнинг артиллерияси самарадорлиги пасайган ва рус артиллериясидан паст. Бу америкалик қуролли кучларнинг кам ишлатилганлиги сабабли тажрибасининг сезиларли даражада пасайиши ва Москванинг замонавий артиллерия қуроллари, шу жумладан кучли гаубицалар, бараварига ўт очиш реактив тизимлари  ва баллистик ракеталарнинг фаол ривожланиши туфайли рўй берди.

Ҳақиқат абадий ҳеч нарса йўқлигини ва энг қудратли империялар абадий тепада қолишга қодир эмаслигини яна бир бор тасдиқлади, шу жумладан, ҳарбий соҳада ҳам.

Ҳукмрон стереотип турли томонлардан қулади. "Дунёдаги йиғиш цехи" позициясидан фойдаланган Хитой эса ўзининг хусусий илмий, технологик, бунинг кетидан эса ҳарбий-техник мактабини ўстириш учун фойдаланди. Москва мисолида оладиган бўлсак, у бир нечта стратегик соҳаларда ютуқларга эришишга умид боғлади - ва бу умид иш бериб, Россияни тегишли соҳаларда дунё етакчисига айлантирди. Охир-оқибат, Шимолий Корея бор, унинг ракета қурилиши соҳасидаги уринишлари узоқ йиллар давомида масхара қилинган - ва кунларнинг бирида Пхеньян бу борада ютуқларга эришгани маълум бўлди ҳам. Энди эса ҳеч ким кулишни истамаяпти, айниқса японлар ва америкаликлар.

Шубҳасиз-ки, қурол-яроғ ишлаб чиқаришга ажратиладиган бюджет ва маблағларни кўпайтиришдан манфаатдор бўлган Пентагон АҚШ ҳарбий экспертлари ҳавотирини хаспўшламоқда. Фақатгина бу бу мутахассислар томонидан Америка ҳарбий машинасининг реал ҳолати ва заиф томонлари бўйича келтирган фактларнинг тўғри эканлиги бўйича ҳолатни бекор қилмайди.

Муаммо шундаки, Америка тизими америкаликларни дунёнинг энг юқори чўққисида туриши ва ўзига тинч бўлган даврлардан  яна бир муҳим заифликни мерос қилиб олди - бюджетнинг аниқ бир ижобий самара ва натижаларга олиб келмайдиган жуда катта бетўхтов харажатлари.

Албатта, RAND корпорацияси ва Пентагоннинг бошқа "ақлий марказлари" бу хусусият ҳақида камроқ гапирадилар ва уларни тушуниш мумкин. Улар учун ўзи ўтирган шохни кесишдан ҳеч қандай маъно йўқ.

Асосий мавзулар