07:24 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
739 0 0

Sputnik Эстония ходимларини банк ҳисоб рақамлари ёпилгани ҳақида огоҳлантиришди, шунингдек уларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида очиқ таҳдидлар янграган. Эстониялик сиёсатшунос Евгений Голиков Sputnik радиоси эфирида юзага келган ҳолат борасида фикр билдирди

Swedbank Sputnik Эстония ходимларини уларнинг ҳисоб рақамлари ёпилгани ва хизмат кўрсатишга доир шартномалар бекор қилингани ҳақида огоҳлантирди, деб хабар бермоқда агентлик.

Октябрь ойи охирида халқаро банк гуруҳларининг Эстониядаги филиаллари Sputnik Эстония учун ойлик маош, солиқлар ва офис ижараси учун пул жўнатмаларини музлатиб қўйдилар. Агентлик мурожаат қилган бошқа банклар ҳам бу операцияларни амалга оширишдан бош тортдилар.

Sputnik Эстония ходимлари илгарироқ мамлакат Полиция департаменти ва чегара қўриғи хизматидан агар 2020 йилнинг 1 январига қадар "Россия сегодня" ХАА билан меҳнат муносабатларини тўхтатмасалар, ўзларига қарши жиноий иш қўзғатилиши баён этилган очиқ таҳдидли мактубларни олган эдилар.

Бундан ташқари, Таллиндаги ижара берувчи таҳририятни шартномани бир томонлама бекор қилаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Эстониялик сиёсатшунос Евгений Голиков Sputnik радиоси эфирида таҳририятга ўтказилаётган босимлар тўғрисида ўз фикрини билдирди.

"Мени фикримча, ҳукумат (Эстония ҳукумати, - таҳр.) биргина сабабга кўра қаттиқ турмоқда. Унинг Sputnik Эстонияга қарши шахсий адовати борлиги шубҳали ‒ шунчаки, ҳукуматга кимдир бу ҳақда илтимос киритган бўлиши мумкин. Ахир биз бу борада ўзимизни унчалик мустақил тутмаймиз-ку. Менга бу ҳолат 40 йил олдин, яъни совет ҳукуматида бўлган воқеаларни эсга солмоқда. Ўшанда Эстонияда: Москвада ҳали мусиқа чалинмади, биз эса рақс тушиб кетдик, дея ҳазил қилишарди. Ўша вақтда бизга ахборот Кремльдан келарди, ҳозир эса бошқа жойдан - лекин муносабат ўша-ўша. Одат-да, нима дейсиз", ‒ дея ўз фикрини билдирди Евгений Голиков.

Таллин Sputnik Эстонияга қарши ҳаракатларини 2014 йил, Украинада юз берган воқеалардан сўнг Европа Иттифоқи томонидан қатор жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, "Россия сегодня" ХАА бош директори Дмитрий Киселевга қарши киритилган санкциялар билан асосламоқда.

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Таллиннинг персонал санкциялар таъсирини Sputnik Эстония жамоасига қарши жорий этишга интилиши ОАВ эркинлиги соҳасида муаммоларни юзага келтираётганлигини айтиб ўтган.

"Россия сегодня" ХАА бош муҳаррири Маргарита Симоньян Эстония президенти Керсти Кальюлайдга журналистларнинг ҳибсга олинишига йўл қўймаслик чақириғи билан мурожаат қилган.

Асосий мавзулар