06:25 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Аналитика
Ҳавола олиш
39320

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари жадал ривожланмоқда ва Марказий Осиёда энг юқори жанговар салоҳиятга эга. Бу армияни режавий янгилаш ва қайта қуроллантиришнинг табиий натижасидир.

Global Firepower ҳарбий қудратнинг глобал рейтингида Ўзбекистон йил давомида минтақавий устунликни сақлаб, ўз позициясини ўзгартирмади (№ 48). Республика қўшни Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистондан мос равишда олти, 26, 43, 46 поғона олдинда. Бу таъсирли статистика -  ҳарбий режаларни мунтазам равишда амалга ошириш ва мамлакатнинг ҳарбий бюджетини оқилона сарфлаш, шунингдек, иттифоқчиларнинг (биринчи навбатда Россия) самарали ёрдами натижасидир.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан мудофаа ва хавфсизликни молиялаштириш бўйича аниқ рақамлар, одатда, эълон қилинмайди. Аввалроқ Strategic Defense Intelligence консалтинг компанияси ҳисоботида Ўзбекистоннинг мудофаа харажатлари 2020 йилга 3,4 миллиард долларгача кўтарилиши ҳақида хабар берилганди. Таққослаш учун, энг яқин рақобатчи, Қозоғистон, сезиларли даражада орқада, 2019 йилда республиканинг ҳарбий бюджети (Global Firepower маълумотларига кўра) 2,43 миллиард долларни ташкил қилади. Ушбу тафовут мантиқийдир, чунки Ўзбекистон халқаро терроризмга қарши курашишнинг олди чизиғида туради.

Америка Қўшма Штатлари ва НАТОнинг узоқ муддатли ва қимматбаҳо ҳаракатларидан фарқли ўлароқ, турли террорчилик ташкилотлари жангарилари Ўзбекистон билан 137 км умумий чегарага эга бўлган Афғонистонда назорат зоналарини кенгайтирмоқдалар. Афғонистоннинг шимолий вилоятларида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари фуқаролари бўлган минглаб ноқонуний қуролли гуруҳларнинг жангарилари фаолият юритмоқда.

Қўшинлар модернизацияси

Қийин геосиёсий ва иқтисодий вазиятда Тошкент замонавий, ҳаракатчан ва самарали армия яратди. Тизимли модернизациялаш, қўшинларни энг янги қурол ва техникалар билан қайта жиҳозлаш давр талаби ва минтақадаги нотинч ҳарбий-сиёсий вазиятнинг натижасидир. Ҳарбий қурилиш ва қурол сотиб олиш динамикаси жуда салмоқли.

12 та шартномани амалга ошириш бошланди, унга кўра Ўзбекистоннинг 50 минглик армияси Россиянинг ички нархларида (2016 йилдаги давлатлараро келишувга мувофиқ) янги Ми-35М ҳужум вертолётлари, юқори маневрли Су-30СМ қирувчи самолётлари, БТР-82А зирҳли бронетранспортёрлари ва радар тизимларини сотиб олади. Тошкент Россиянинг экспорт кредити ҳисобига 4++ авлодидаги Су-30СМ оғир кўп қиррали қирувчи самолётлар партиясини сотиб олади.

Ўзбекистон Россиядан чет эллик  ҳамкорлар орасида биринчи бўлиб Америка аналогларидан устун турувчи "Тайфун" бронетранспортёрларини сотиб олди. Мудофаа воситаларини ишлаб чиқаришини буюртмачи ҳудудида маҳаллийлаштириш ҳақидаги Россия концепциясига асосан "Тайфун"ларни Ўзбекистон майдонларида ишлаб чиқаришни бошлаш мумкин. Ўрта муддатли истиқболда – Як-130 ўқув самолётларини сотиб олиш, уларга юқори аниқ қуроллар мослангандан кейин зарба берадиган самолёт сифатида хизмат кўрсатади. Икки томонлама мақсадларда фойдаланиладиган Сопка-2 радар станцияларини (фуқаролик ҳаво ҳаракатини бошқариш ва ҳарбий назорат) (9 тагача), ҳар хил турдаги мобил радиолокацион станциялар сотиб олиш ва Печора-2М ҳаво мудофаа тизимини модернизация қилиш бўйича шартнома тайёрланмоқда. "Орлан" учувчисиз учиш аппаратларни сотиб олиш ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Тошкентнинг Москва билан муваффақиятли ҳарбий-техник ҳамкорлиги бошқа мамлакатларнинг қурол-яроғини олишга тўсқинлик қилмайди. Яқинда Airbus Helicopters фирмасининг AS-532 Германия-Франция вертолётлари партияси буюртма қилинди. Америка Қўшма Штатлари RQ‑11B «Raven» пилотсиз учувчи аппаратлари кичик партиясини етказиб берди. Туркия билан Ejder Yalçın зирҳли транспорт воситаларини лицензияли ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзоланди. Аввалроқ, Хитойда FD‑2000 узоқ масофали зенит-ракета тизими (С-300 ҳаво мудофаа тизимини модификацияси) ва Yilong‑1 пилотсиз учувчи аппаратлари сотиб олинган эди.

Тошкент фақат энг яхши қуролларни ва энг замонавий ускуналарни сотиб олишга интилмоқда ва Москва эса жаҳон қурол бозорида ёмонини таклиф қилмайди (Россиянинг мудофаа экспорти сўнгги йилларда 15 миллиард долларга етди). Таъкидлаш жоизки, 2016 йилдан бери Ўзбекистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва Божхона иттифоқи ҳудудидан ташқарида МДҲ давлатлари орасида мудофаа соҳасида Россия Федерациясининг алоҳида имтиёзлари ва афзалликлари билан ажралиб туради. Шу сабабли Россия яқин ўн йилликлар давомида Ўзбекистон учун асосий қурол етказиб берувчиси бўлиб қолади.

ОДКБ билан ҳарбий ҳамкорлик

Ўзбекистоннинг ҳарбий доктринаси фақат мудофаа хусусиятини назарда тутиб, мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий иттифоқларда қатнашиши ва Ўзбекистон ҳудудида хорижий ҳарбий базаларнинг жойлаштирилишини истисно этади. Шу билан бирга, бошқа давлатлар билан самарали ҳарбий-сиёсий ҳамкорлик қилиш йўналиши эълон қилинди. Минтақавий иттифоқчилар билан ҳамкорлик республиканинг мудофаасини сезиларли даражада кучайтиради.

Шундай қилиб, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимга мувофиқ, 2019 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси ва Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳаво бўшлиқларидан икки давлатнинг ҳарбий самолётлари томонидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим муваффақиятли амалга оширилди. Москва Тошкентга "дастурий таъминот" ва илмий-маърифий салоҳият билан ёрдам беради, юқори малакали офицерлар корпусини шакллантиришга ёрдам беради (400 га яқин ўзбек ҳарбийлари Россия Федерациясининг ҳарбий университетларида ўқимоқдалар).

Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги фонида Тошкент ва ОДКБ манфаатларининг яқинлашуви тенденцияси кузатилмоқда. Республикани Ташкилотга қайтариш ҳақида гап йўқ, аммо узоқ танаффусдан сўнг, шу йил сентябр ойида Ўзбекистон МДҲнинг Ҳаво мудофааси бўйича қўшма тизимининг машғулотларига қўшилди. Биргаликда ҳарбий машқлар ва Ўзбекистон ҳаво ҳудудида машғулотлар ўтказиш, шунингдек, Россияда ўтган қуруқликдаги ҳарбий машқлар ("Марказ-2019" машғулотлари доирасида) республиканинг мудофаа қобилиятини ва умуман минтақавий хавфсизликни сезиларли даражада кучайтиради. Коллектив мудофаа қобилиятини янада интеграциялаш ва такомиллаштириш учун барча объектив шарт-шароитлар мавжуд.

Асосий мавзулар