22:59 25 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Аналитика
Ҳавола олиш
139210

Солиқчилик ва ахборот технологиялари соҳасида илғор мутахассис, хоккей ўйнаш ва пианино чалишни яхши кўради - Россия янги бош вазирининг таржимаи ҳоли.

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Кеча Россия президенти Владимир Путин Давлат Думасига янги бош вазир номзодини киритди. У Федерал Солиқ бошқармаси раҳбари Михаил Мишустин.

Михаил Владимирович Мишустин 1966 йил 3 мартда Москвада туғилган.

Маълумоти

1989 йилда Москва Давлат Технологик университетини (СТАНКИН) “инженер-системотехник” йўналиши бўйича якунлаган. Аспирантурани ҳам шу университетда якунлаган.

2003 йилда Плеханов номли Россия иқтисодий академиясини тугатган ва “Россияда давлат солиқ маъмурияти” мавзусида диссертация ёқлаган.

2010 йилда Россия Халқ хўжалиги академиясида Иқтисодиёт фанлари доктори унвонини олган.

Иш тажрибаси

1992 йилдан бошлаб Мишустин "Халқаро компьютер клуби" номли ташкилотда ишлаган.  Бу нотижорат ташкилот бўлиб унинг мақсади хориждан “энг илғор замонавий ахборот технологияларини жалб қилиш” бўлган. 1996 -1998 йилларда ушбу ташкилот бошқарув раиси бўлган.

1998 йилдан бошлаб Давлат Солиқ инспекциясининг раҳбари Борис Фёдоровнинг ёрдамчиси бўлган. Солиқ тўловларини назорат қилувчи ахборот тизимлари учун жавоб берган. Шу йилнинг августида Солиқ инспекциясининг раҳбари ўринбосари бўлган.

1999 – 2004 йилларда Солиқ қўмитаси номи ўзгариши муносабати билан Солиқ вазирлари Георгий Босс, Александр Починок ва Геннадий Букаевларнинг ўринбосари бўлган.

2004 – 2006 йилларда Роснедвижимость (Федерал кадастр агентлиги) раҳбари лавозимида ишлаган.

2006 – 2008 йилларда Махсус иқтисодий ҳудудларни бошқарувчи агентлик “РосОЭЗ”га раҳбарлик қилган.

2008 – 2010 йилларда UFG Capital Partners номли хусусий инвестицион компания президенти бўлган. Ушбу лавозимда Мишустин турли венчур ва кўчмас мулк фондларини ишга тушуриш, ҳудудларда бизнесни ривожлантириш билан шуғулланган.

2008 -2010 Бир вақтнинг ўзида Мишустин “Олий иқтисодиёт мактаби” Давлат унивеститетининг илмий раҳбари бўлган.

2010 йилнинг апрел ойидан бошлаб яна давлат хизматига қайтган. Мишустин Федерал Солиқ хизмати раҳбари лавозимига тайинланган.

Бир неча йил олдин телебошловчи Владимир Познер “Сиз хусусий сектордан нима сабабдан яна давлат ишига қайтишга қарор қилдингиз?” деган саволига Мишустин - Ўшанда мени олдимга қизиқ вазифа қўйишган эди. Шунинг учун қайтганман, - деб жавоб берган эди.

Ютуқлари 

Хақиқатдан ҳам Мишустин даврида Россия Федерал Солиқ хизмати солиқ тўловчилар учун қулай тизимлар яратиш бўйича максимал даражада илдам қадам ташлади. ФСХда шахсий кабинетлар, онлайн бухгалтерия олиб бориш тизимлари ва бошқа кўплаб қулайликлар яратилди. Айни дамла ФСХ тизимида солиқ тўловчилар учун 50га яқин автоматлаштирилган электрон хизматлар бор.

2018 йилнинг 1 октябридан Ягона кўчмас мул реестри ишга тушган эди. 2020 йил охирига қадар 1926 йилдан бошлаб қайд этилган барча ФХДЁ ёзувларини электрон кўринишга келтириш режалаштирилган.

I даражали Россия давлат маслаҳатчиси. “Ҳурмат”, “Ватан учун хизматлари” орденлари билан мукофотланган.

“Россия давлат солиқчилигининг ахборот-технологик асослари” номли китоб муаллифи.  

Бошқа маълумотлар 

ЦСКА хоккей клуби кузатувчи аъзоси, Россия Хоккей Федерацияси бошқармаси аъзоси, Россия халқ хўжалиги академияси илмий кенгаши аъзоси.

2018 йилда расман эълон қилган даромадлари 18,9 млн рублни ташкил қилди, турмуш ўртоғининг даромади – 47 млн рубл.

Уйланган, 3 нафар ўғли бор. Хоккей ўйнаш ва пианино чалишни яхши кўради.

Очиқ манбаалардаги маълумотра асосида тайёрланди. 

Асосий мавзулар