00:32 04 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
544 0 0

БМТга асос солган бешта давлат унинг фаолиятини янгидан бошлаши керак деб ҳисоблайди россиялик сиёсатшунос.

ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Россия Президенти Владимир Путин БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари бўлган давлат раҳбарларининг учрашувини ўтказишни таклиф қилди. Sputnik радиоси эфирида сиёсатшунос Игорm Шатров бундай учрашувни рад этиш учун ҳеч қандай сабаб йўқлигини таъкидлади.

Владимир Путин Исроилда Бутунжаҳон Холокост Форумида сўзга чиқиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларини биргаликда хавфсизлик тадбирини ўтказишга чақирди. Россия президентининг сўзларига кўра, бундай учрашув ҳозирги чақириқ ва таҳдидларга жамоавий жавоб излашда катта рол ўйнайди.

"Нафрат, шовинизм, антисемитизмнинг биринчи куртаклари пайдо бўлишига, ксенофобия ва шунга ўҳшаш иллатларни орқаваротдан илга суришларига хушёр бўлиб пайдо бўлишига йўл қўймаслигимиз керак. Ўтмишни унутиш, таҳдидларга қарши бирлашмаслик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Биз бу иллатларни нафақат очиқчасига айтишга балки  улардан дунёни химоя қилишимиз учун шижоат ва жасоратга эга бўлишимиз керак. Ўрнакни, менинг фикримча, БМТга асос солган давлатлар бериши лозим. Цивилизациянинг сақлаб колиши учун маъсул беш давлат”, - деди Путин.

У Россия, Хитой, АҚШ, Франция ва Буюк Британия давлатлари раҳбарлари иштирокида тадбир ўтказишни таклиф қилди.

"Дунёнинг исталган жойида, ҳамкасблар учун қулай бўлган жойда, Россия бундай жиддий суҳбатга тайёр. Биз кечиктирмасдан" Бешлик "раҳбарларига тегишли мурожаатларни юборишни режалаштирмоқдамиз", - деб қўшимча қилди Путин.

Россия президентининг сўзларига кўра, бундай учрашув "иттифоқчилик ва тарихий хотира руҳига умумий садоқатни" намойиш этади.

Ушбу ғоя Франция Президенти Эммануель Макрон томонидан қўллаб-қувватланиб, БМТнинг таъсисчи давлатлари "алоҳида тарихий жавобгарликка" эга эканлигини ва энди "улар яна бирлашиши кераклигини" таъкидлади.

Спутник радиосида сиёсатшунос, Замонавий мафкурани ривожлантириш миллий институти директори ўринбосари Игорь Шатров "бешлик" мамлакатлари "қайта ишга тушиши" керак деган фикрни билдирди.

"Бу таклиф, албатта, ўз вақтида берилди. Ахир бу йил биз нафақат Иккинчи Жаҳон уруши тугаганининг 75 йиллигини, балки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топганининг 75 йиллигини ҳам  нишонламоқдамиз. Ва эҳтимол, қандайдир "қайта тиклаш "зарурияти пайдо бўлиши мумкин, ташкилотнинг ва Хавфсизлик Кенгашининг истиқболларини кўриб чиқиш: муҳокама қилиниши керак бўлган масалалар, ёндошувларни бирлаштириш керак. Иккинчи Жаҳон урушидаги ғолиб давлатлар 75 йил олдин бирлашганда, улар дунёдаги ёвузлик ҳақида умумий қарашларга эга эдилар. Унда бу фашизм эди. Хозирда эса бу нуқтаи назарларда қарама-қаршиликлар мавжуд, ва бу БМТ институтини бекор қилмоқда. Шунинг учун БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо бўлган бешта давлатни Ташкилотдан ташқарида йиғилиши мақбул бўлар эди. Ҳа, бу мағзини чақиш керак бўлган ғоя ", деди Игорь Шатров.

Унинг сўзларига кўра, бундай учрашувни рад этиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

"Аҳир гап  иқтисодий қарама-қаршиликлар ҳақида эмас, балки халқаро хавфсизликка бўлган ёндашувлар ҳақида кетмоқда. Ва глобал миқёсда қарама-қаршиликлар ҳам мавжуд эмас. Шунинг учун Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги даражаси учун, ғайриоддий бўлса ҳам, бу ташаббус ҳамма томонидан қўллаб-қувватланиши мумкин", деб ҳисоблайди сиёсатшунос.

Асосий мавзулар