10:51 20 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Аналитика
Ҳавола олиш
1806 0 0

Эрон бирорта ҳам қурол ишлатмасдан АҚШга қақшатқич зарба бериши мумкин. Масалан Ормуз бўғозини ёпиб қўйиш орқали.

ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Трамп аллақачон Эрон билан жанг қилмоқчи эмаслигини ва иқтисодий санкциялар сиёсатини давом эттиришини аниқ айтди, деб ёзади РИА Новости колумнисти Наталя Дембинская.

Аммо мутахассислар огоҳлантирадилар: Теҳрон можарони атайлаб авж олдириши мумкин. Бунинг натижаси АҚШ биржаларининг қулаши ва глобал инқироз бўлади. Ушбу башоратни дунёнинг етакчи иқтисодчиларидан бири Нуриел Рубини айтди. Ушбу сценарий нима учун жуда ҳақиқатга яқин эканлиги тўғрисида - РИА Новости Наталья Дембинская материалида.

Гапларидан қайтди

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 3 январга ўтар кечаси Ироқдаги Исломий инқилобий соқчилар корпусининг Ал-Қудс махсус кучларини бошқарган Эрон генерали Қассам Сулаймонийни йўқ қилганидан сўнг, Теҳрон Пентагонни террорчи ташкилот деб тан олди ва 2015 йилдаги ядровий битимдан чиқиш ниятини билдирди. У қасос олишни ваъда қилди ва америкаликлардан Яқин Шарқ минтақасини тарк этишни талаб қилди. 8-январга ўтар кечаси ИИКC АҚШнинг Ироқдаги базаларига ўнлаб ракеталарни учирди.

АҚШ ва Эрон ўртасида катта уруш муқаррар бўлиб туюлди. Аммо бунга жавобан Дональд Трамп фақат Теҳронга қарши иқтисодий санкцияларни кучайтиришга ваъда берди.

"Эрон ҳужуми пайтида америкаликларнинг ҳеч бири жабрланмади. Биз йўқотишларга дуч келмадик. Барча аскарларимиз хавфсиз ва бизнинг ҳарбий базаларимиз озгина зарар кўрди", деди Трамп ва Эрон "чекинаётганга ўхшайди ва бу ҳамма манфаатдор томонлар учун яхши" деб қўшиб ўтди".

Кейинчалик АҚШ Марказий қўмондонлиги АҚШнинг 11 ҳарбийси Эрон ракета зарбалари натижасида жабрланганини тан олди. Бироқ, Оқ уй муросага келиш позициясини ўзгартирмади.

Кузатувчилар таъкидладилар: Трамп генерал Қассам Сулаймонийнинг ўлдирилишидан кейин гапирган тажовузкор баёнотлардан ўзини олиб қочмоқда. Кейин у Эроннинг нефть ва маданий объектларига зарба беришга ваъда берди.

Қассам Сулаймонийнинг ўлими ва Эроннинг АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига қилган ҳужуми нефть ва металл нархларининг кўтарилишига сабаб бўлди. Январ ўрталарида Брент бир баррели 71,5 долларгача кўтарилди, олтин эса етти йиллик энг юқори кўрсаткичга кўтарилди. АҚШ, Европа ва Осиёдаги биржалар кўрсаткичлари, аксинча, пасайиб кетди.

Бироқ, аксарият таҳлилчиларнинг Вашингтон ва Теҳрон можарони кучайтирмасликка ишонишлари S&P 500 фонд биржа индексини янги рекордларгача кўтарди. Инвесторлар иккала томонга ҳам инқирознинг янаям кучайишини кераги йўқ фикрга келишди, аммо бу содир бўладиган бўлса, иқтисодий оқибатлари жиддий бўлмайди.

Эрон жавоб бериши мумкин

Бу жуда оптимистик нуқтаи назардир деб глобал молиявий соҳада таниқли мутахассис Нуриэль Рубини ишонади.

Унинг фикрича, Эрон нафақат инқирозни чуқурлаштириш учун барча имкониятларга эга, балки бунга интилиш учун сабаблар ҳам бор. Ахир, нефть нархининг кўтарилиши оқибатида, глобал инқироз ва, эҳтимол, АҚШда ҳокимият алмашинуви бўлади.

Рубини таъкидлайди: бозорлар бу вазият қанчалик хавфли эканлигини тўлиқ тушуниб етмади. Энди Қўшма Штатлар аввалгига қараганда импорт қилинган нефтьга камроқ боғлиқ, аммо нархларнинг тез кўтарилиши 1990 йил каби рецессияга олиб келиши мумкин.

"Нефть шоки америкаликларнинг харажатларини кескин пасайишига ва ички талабни пасайишига олиб келади, бу эса АҚШ иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади. Япония, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Туркия каби энг йирик нефть импортчилари ҳам зарар кўради. Марказий банклар нефть нархининг кўтарилишига жавобан ставкаларни кўтармайди, улар ҳатто пасайтириш имкониятларини ҳам тугатиб бўлган», - дея таъкидлайди Рубин Project Syndicate нашрида чоп этилган мақоласида.

АҚШнинг даҳшатли туши

Бундан ташқари, Теҳрон захирасида Ормуз бўғозини тўсиб қўйиши имкониятини ҳам ушлаб турипти. Кўпчилик айнан шу жиҳат Трампнинг тажовузкор шов-шувларни тўхтатишга мажбур қиладиган нарса эканлигига ишонишади.

АҚШнинг энг йирик сармоявий банкларидан бири JP Morgan нинг ҳисоб-китобларига кўра, Ормуз бўғозининг хеч бўлмаса олти ойга ёпилиши нефть нархини 150 долларгача кўтарилишига олиб келади ва глобал инқироз учун шароит яратади. Бўғозда юк ташиш атиги бир ойга тўҳтатилса ҳам, баррел нархи 80 долларгача кўтарилади.

"Ва котировкаларнинг бундай мўътадил ўсиши АҚШ фонд бозорининг камида ўн фоизга пасайишига олиб келади, сармоявий, ишбилармонлик ва истеъмолчилар ишончига жиддий зарба беради. Шок 20 фоизга пасайиши мумкин бўлган бошқа бозорларга ҳам тарқалади. Натижада глобал иқтисодиётнинг кескин пасайишига дуч келамиз." Рубини огоҳлантирмоқда.

Иқтисодий зарба

АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик бозорларга яхши таъсир кўрсатмаслиги ҳақида бошқа таҳлилчилар ҳам айтмоқда.

"Облигацияларнинг даромадлилиги пасайиб кетди, АҚШ фонд бозорида кузатилган ралли тўхтаб қолди, сармоядорлар хавфсиз валюталарга, биринчи навбатда япон иенасига қочишмоқда", - Societe Generale валюта бўйича стратеглари таъкидлашмоқда.

"Ушбу можаро бозорнинг глобал иқтисодий тикланишига бўлган умидларни йўқ қилиши мумкин. Вазият Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо уруши туфайли мураккаблашмоқда", дейишади Credit Agricole экспертлари.

"Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашганда, Америка иқтисодиётининг барометри - S&P 500 фонд индекслари билан бир қаторда, жаҳон капитал бозорларининг қулаши давом этади", - тасдиқлайди ИАЦ "Альпари" раҳбари Александр Разуваев. Натижада, Брент маркасидаги нефть нархи бизнинг кўз ўнгимизда 50 долларлик чегарасини кесиб ўтади, бу эса Россия фонд бозори ва рубль курсига сезиларли даражада таъсир қилади. Шунда Россия 2019 йилда тўпланган захираларини бюджет учун жуда фойдаси тегиши мумкин.

АҚШ ва Эрон ўртасида кенг кўламли уруш эҳтимолини, Нуриэль Рубини жуда паст деб ҳисоблайди - атиги 20 фоиз. Бироқ, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги муносабатларни Сулаймонийнинг ўлдирилишидан олдинги даражага қайтариш эҳтимоли, унинг фикрича, ундан ҳам паст, атиги беш фоиз.

Асосий мавзулар