19:37 28 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
93110

27 январ - Холокостни хотирлаш куни, у 2005 йилда БМТ Бош ассамблеясининг резолюцияси билан таъсис этилган.

Исроилда бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди, хусусан, "Холокост хотирасини сақлаймиз, антисемитизмга қарши курашамиз" халқаро форуми. Польша ва Болтиқбўйи давлатларининг президентлари бу тадбирга ташриф буюриш орқали ўз ҳурматини бажо келтирмаганлари ажабланарли эмас, Украина президенти Зеленский Исроилга учиб келган бўлсада, Бутунжаҳон Холокост Форумида қатнашмади. Гап бу ерда ушбу мамлакатларга хос антисемитизмда эмас.

Поляклар ва прибалтлар бирдамлиги, шунингдек уларга яқин бўлган Украина позицияси, авваламбор уларнинг тарихга бўлган муносабати билан изоҳланади. Бу давлатларнинг барчаси русофобия билан заҳарланган ва шу аснода улар фашистлар Германиясининг мағлубиятини битта оккупацияни бошқасига - немисникидан советникига ўзгариши билан изоҳлашга ҳаракат қилмоқдалар. "Икки фронтда уруш" ҳақидаги тезис, "икки тоталитар режимга қарши" Варшава ва Вильнюс, Рига ва Таллинни, шунингдек уларга қўшилган Киевни бирлаштиради.

Шубҳасиз, савол туғилиши мумкин: Холокостнинг бунга нима алоқаси бор, яъни фашистлар томонидан яҳудийларнинг оммавий қирғин қилиниши? Улар урушда қатнашган халқларнинг тарихий хотираларида қандай иштирок этадилар?

Холокост тарихни қайта ёзишга рухсат бермайди

Гап шундаки, афсонавий "совет оккупацияси" хотираси радикал миллатчи мафкурани тан олган Польша, Болтиқбўйи ва Украина русофобларини бирлаштирганидек, Холокост урушнинг ҳақиқий хотирасини шарафлайдиган одамлар ва давлатларни бирлаштиради.

Яҳудийлар Ёвузлик ўқи ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқаролари бўлишидан қатъи назар, улар армияда хизмат қилганми ёки йўқ қатъи назар ўлдирилган. Улар жинси ва ёшидан қатъи назар ўлдирилган ва яҳудийлар бутун Европада яшаганлиги сабабли, ҳамма жойда ўлдирилган. Нацистлар бошқаруви атиги бир неча кун ҳам ўрнатилган ҳар бир мамлакатда қурбонлар бор.

Иккинчи Жаҳон урушининг баъзи воқеаларини талқин қилиш ҳар бир мамлакатда ҳар хил бўлиши мумкинлигига қарамай (масалан, инглизлар учун Дюнкиркни эвакуация қилиш Сталинград жангидан кўра муҳимроқ), барчанинг Ҳолокостга муносабати бир ҳил. Уруш ғолиблари ва ютқазганлар муносабатида ҳам фарқ йўқ. Ушбу фожиа, тарихни тўлиқ ўзгартиришни истаганларга йўл қўймайди.

Аммо Болтиқбўйи давлатларида, Варшава ва Киевда ҳукмронлик қилаётган режимлар ўз насл-насабларини Польша ва Болтиқбўйи давлатларининг урушдан олдинги режимларига, шунингдек Украинадаги бандерачиларга тенглаштирмоқдалар. Бу режимларнинг барчаси Гитлер билан бирдамландилар. Бу режимларнинг барчаси русофобиядан азият чекмоқда, ҳамма "Совет оккупацияси" ғоясини илгари сурмоқда, барчаси (кимдур расмий, кимдур ярим расмий), нимагадур Россия уларга бу "оккупация" учун товон пули тўлаши керак деб ҳисоблашади.

Уруш хотираси ушбу режимларнинг мафкуравий асосини бузади. Айниқса Холокост хотираси. Совет ва Германия тоталитаризми ўртасидаги фарқ йўқлиги мавзусида узоқ вақт давомида ҳар қанча баҳслашиш мумкин, аммо Холокостга бошиз урилгунга қадар. Аслида нацистлар бутун дунёда яҳудийларни қириб ташлашга ҳаракат қилганлар, СССР эса уларни қутқарди.

Ўтмишни унутиш келажакдаги фожиаларга олиб келади

Бундан ташқари, Холокост тарихига қизиққан ҳар қандай киши фашистларнинг концлагерлари тарихига дарҳол чўкиб, уруш охирига келиб яҳудийлар аллақачон уларда бўлган асирларнинг оз қисмини ташкил этганликларини аниқлайди (чунки уларнинг кўпчилиги дарҳол йўқ қилинган).

Виждонли тадқиқотчи, Холокостдан бошлаши биланоқ, нацистлар режимининг нафақат антисемитизм, балки одамзодга қарши моҳияти ҳақида тез хулосага келади. СССРга қарши айбловларнинг нотўғрилиги тўғрисида тушунча пайдо бўлди, чунки Совет Иттифоқи Европа халқларини жигарранг вабодан қутқарди. Озод қилувчи ва халоскор оккупант бўла олмайди. У қотил билан тенглаша олмайди.

Шунинг учун нацизм устидан қозонилган ғалабада СССРнинг ролини тан олишни истамаган одамлар ва давлатлар доимо Холокост хотирасини ўчиришга ҳаракат қилишади. Бу нацизмнинг энг даҳшатли ва энг очиқ жиноятларидан биридир ва ғолибнинг қутқарувчи сифатида тутган ўрни ҳам бу ерда равшан.

Тарихий амнезия, русофобия ва антисемитизм бир-бирини қўлини ушлаб, бир-бирини тўлдиришади.

Шу сабабли, Владимир Путин Исроилда БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлган беш мамлакат раҳбарларининг жаҳон хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказишни таклиф қилгани мантиқан тўғри. “Ўтмишни унутиш, таҳдидлар олдида ҳар томонга тарқалиш - даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Биз нафақат уни тўғридан-тўғри айтишга, балки дунёни ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлиш учун жасоратли ва шижоатли бўлишимиз керак ", деб таъкидлади Россия президенти.

Асосий мавзулар