06:13 01 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
465 0 0

Халқаро холокост хотира куни ва Аушвиц-Биркенау (Освенцим) концлагерининг озод қилинганининг 75 йиллиги бу йил шов-шувли можаролар шароитида нишонланмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Халқаро холокост хотира куни ва Аушвиц-Биркенау (Освенцим) концлагерининг озод қилинганининг 75 йиллиги бу йил шов-шувли можаролар шароитида нишонланмоқда. Яҳудий жамоалари барча мамлакатлар сиёсатчиларини келишмовчиликлардан воз кечишга ва антисемитизмнинг кучайишига қарши туришга чақирмоқдалар, аммо бу жавобсиз қолмоқда. Тарихнинг ёдланмаган дарслари тўғрисида - РИА Новости материалида.

Битта фожиа - иккита маросим

Бундай ҳолат биринчи марта содир бўлмоқда: Холокост қурбонлар хотираси куни энг юқори халқаро миқёсда бирданига сайёрамизнинг иккита жойида нишонланмоқда. Аввал, ушбу фожиани ўрганиш бўйича энг йирик марказлардан бири бўлган Қуддусдаги “Яд Вашем” ёдгорлик мажмуасида.  Бир неча кун ўтгач, 27 январ куни маҳбуслари 75 йил олдин Совет қўшинлари томонидан фашистлардан озод қилинган Аушвиц-Биркенау концлагерида.

Бундай муҳим воқеа ҳар қандай келишмовчилик учун сабаб бўлолмаслиги туюлган эди - ахир, Холокост Европанинг аксарият мамлакатларини тегиб ўтди. Лекин буларнинг барчаси буларнинг барчаси жанжаллар жўрлигида ўтмоқда.

Польша расмийлари Россияни тарихни қалбакилаштиришга уринишда айбламоқда. Гўёки Освенцимни озод қилинишини “манфаатдор бўлмаган” совет аскарларининг қаҳрамонлиги эмас.  Умуман, Польша бош вазири Матеуш Моравецкийнинг сўзларига кўра, ўлим лагери олдинроқ озод қилиниши мумкин эди, аммо “Совет армияси Освенцимдан 200 километр нарида тўхтатилиб ҳужум кечиктирилди”. Россия тарихчилари буни инкор этдилар.

Шу билан бирга, Польшада икки йилдан бери полякларнинг холокостда иштироки тўғрисида эслатишни тақиқловчи қонун амал қилмоқда. Ушбу янгилик яҳудий жамоасини қаттиқ ғазаблантирди, чунки Польшада ўлдирилган яхудийларнинг уч миллион нафари яшаган эди. Моравецкийнинг яҳудийлар холокостда бошқа коллаборационистлар каби иштирок этганлиги ҳақидаги баёноти жанжални янада кучайтирди.

“Геттода бошқа айрим хоинлар сингари полиция ходимлари бўлган яҳудий жиноятчилари ҳам бўлган. Немис ҳарбийлари, Украина ва Польша жиноятчиларидан фарқли ўлароқ, улар концлагерларда бошқа маҳбусларникига ўхшаш вазиятда босим ва тўғридан-тўғри террор остида ҳаракат қилишган”, деб жавоб беришди бош вазирга Польшадаги яҳудий жамоасида.

Натижада, жанжал бостирилди - Исроил билан музокаралардан сўнг, Польша ҳукумати полякларнинг Холокостда иштирок этганлиги учун жиноий жавобгарликни бекор қилишга қарор қилди.

“Юз минглаб яҳудийларни ҳақоратлаш”

Аммо, кейинги кунларда вазият яна кескинлашди. Польша президенти Анджей Дуда 23 январ куни “Яд Вашем”да бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон холокост форумида иштирок этишни рад этди, чунки у ерда унга гапиришга рухсат берилмади. Бу тадбир ташкилотчиларини ҳайратга солди.

“Бир неча ой олдин, барча шериклар форумда иштирок этадиган қирқдан ортиқ ҳукумат раҳбарларидан фақат беш нафар раҳбар Яд Вашем тадбирида - тўртта иттифоқчи мамлакат ва Германия вакиллари нутқ сўзлашларига қарор қилишди”, деб тушунтирди ташкилий қўмита РИА Новостига.

Қарор жуда мантиқий. Бундан ташқари, Дудага Исроил президентининг қароргоҳидаги зиёфатда нутқ сўзлаш имконияти берилди. Аммо бу Польша давлатининг раҳбарига номақбул бўлди - ва у ташкилотчиларга жавоб бермади. Бунинг ўрнига у уларни тарихни қалбакилаштиришда айблади: тадбирда намойиш этилган фильмлар “Польшанинг Германияга қарши ҳарбий ҳаракатларини ҳисобга олмаган”.

Польша президентидан Литва президенти ўрнак олди. “Шуни таъкидлаш керакки, одамлар бу ерда, Польшада, нацистлар лагерида ҳалок бўлишди, тадбир эса Исроилда бўлиб ўтмоқда”, - деди Сейм спикери Викторас Пранцкетис.

Литва Сеймининг депутатлари ҳам Польшадагига ўхшаш ўз фуқароларининг холокостда иштирок этганини эслатилишни тақиқловчи қонунни тайёрламоқда. Агар қўшнилари қонун қоидаларини қайсидир маънода юмшатган бўлсалар, Вильнюсда ноқулай ҳақиқатни ўчириш учун ҳар қандай йўлдан боришга қарор қилишди.

Номақбул ҳодисалар ҳам рўй бериб турибди: 2017 йилда ҳукумат ёзувчи Рута Ванагайтега таъқибни уюштиришди. Унинг “Ўзимизникилар” деб номланган китобида литваликларнинг яҳудийларни қирилишида иштирок этганлиги тўғрисида далиллар келтирилган. Нашр тезда китоб дўконларидан олиб ташланди, муаллифни эса Кремлга ишлашлигида айблашди.

Ушбу воқеа яҳудий жамоасини ғазаблантирган шов-шувли қонун лойиҳаси учун сабаб бўлди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки урушдан олдин Литва яҳудийликнинг дунё марказларидан бири бўлган.

“Бу Литванинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарлари ва маҳаллий аҳолиси томонидан қўзғатилган ўлдиришга ёрдам берган юз минглаб литвалик яҳудийларга тўғридан-тўғри ҳақоратдир. Литва ҳукумати ўзининг тарихини тан олиши керак ва уни эътиборсиз қолдирмасликка ёки рад этишга уринмаслик керак”,-  деб айтди Европа раввинлари Кенгаши раҳбари Пинхас Гольшмидт.

“Европа кўчаларида юришдан қўрқишмоқда”

Яҳудий жамоатчилиги бир неча бор холокостни рад этиш антисемитизмнинг кучайишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирган. Натижада шундай бўлди ҳам: яҳудийларга нафрат даражаси 2017 йилга нисбатан сезиларли даражада ошди.

“Ҳозирги кунларда кузатилаётгани каби биз антисемитизм кучайганидан шу пайтгача бунчалик ташвишланмаган эдик. Яҳудийлар Европа кўчаларида юриб, ўз динларининг атрибутларини кийишдан қўрқишади. Европадаги яҳудийларнинг саксон фоизи Европадаги вазиятдан ҳавотирда, қирқ фоизи Европани тарк этиш ҳақида ўйлашмоқда. 30 йилдан кейин Европада умуман яҳудийлар қолмаслиги мумкин”, деди Вячеслав Моше Кантор, “Бутунжаҳон холокост хотираси форуми” ва Европа яҳудийлари конгресси президенти.

Бундан ташқари, агар бир неча йил олдин яҳудийларга нисбатан нафратнинг кучайиши араб мамлакатларидан келган муҳожирларнинг катта оқими билан изоҳланган бўлса, энди улар сабабни сиёсий текисликда кўришмоқда. Бу муаммони Германия яққол намойиш этади: 2018 йил учун (сўнгги маълумотлар) “Германия учун альтернатива” ўнглар радикал партияси бир поғонага кўтарилиб мамлакатнинг иккинчи энг машҳур сиёсий кучига айланди. Бу давр ичида антисемитизм туфайли жиноятлар сони йигирма фоизга ошди.

Бу Европанинг барча мамлакатларидаги яҳудий жамоаларини хавотирга солади, эҳтимол, биттасидан ташқари. “Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин хатолар устида иш олиб борган Германияда антисемитизм кучаймоқда ... Ҳар икки ёки уч ҳафтада Америка, Европа, Австралияда баъзи воқеалар содир бўлганлиги эшитамиз. Шубхасиз, биз ижобий нарсалар ҳақида айтиб бера оламиз ва шу маънода биз очиқ айтмоқдамиз: Россиядан ўрнак олинг, бизга қаранг”, - деди Россия яҳудий жамоалари федерацияси президенти, раввин Александр Борода.

Нафақат Германияда, балки қўшни мамлакатларда ҳам ўнг қанот сиёсатчилари тобора холокост мавзусига мурожаат қилмоқдалар. Бўлиб ҳам, гўё ҳеч қандай фожиа бўлмагандай. Мўътадил сиёсатчилар ҳам, Иккинчи Жаҳон урушидаги даҳшатли воқеаларни ўзларига керак бўлган йўсинда муҳокама қилиб, омма орасида машҳурликни оширмоқдалар.

“Афсуски, бугунги кунда уруш хотираси, унинг сабоқлари ва мероси тобора сиёсий, бир лаҳзали ҳозирги кунда долзарб конюнктуранинг объекти бўлиб қолмоқда. Бу мутлақо номақбул”, - дея Россия президенти Владимир Путин Қуддусдаги форумда дунё сиёсатчиларининг эътиборини қаратди.

У уларни ҳушёр бўлишга ва “адоват, шовинизм, антисемитизм биринчи куртаклари пайдо бўлганда, ксенофобия ва бошқа шу каби намойишларга ружу қилишни бошлашганида, эътиборсиз бўлмасликка” чақирди. Акс ҳолда, олти миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган Холокост фожиаси хотирадан ўчирилиб кетади. 75 йил олдин “Ердаги энг қайғули ва зулматли жой” - Освенцим концлагерини озод қилган совет аскарлари сингари.

Асосий мавзулар