19:04 28 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
598 0 0

Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифи ва Трампнинг Марказий Осиёдаги янги сиёсати ҳақида россиялик эксперт нима деди.

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Махсус медиаметрик тадқиқотлари маркази эксперти Игорь Николайчук АҚШ Давлат котибининг МДҲнинг етакчи мамлакатларига ташрифини Дональд Трампнинг халқаро сиёсатидаги янги йўналишнинг намойиши сифатида қабул қилиниши мумкинлигини таъкидлади.

АҚШ Давлат котиби МДҲ давлатларига сафари якунига етди. Майк Помпео Киев, Минск ва Нур-Султонга ташриф буюрганидан кейин Тошкентга келди, у ерда "C5+1" саммитида иштирок этди ва ўзбек ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказди.

Россиялик эксперт Игорь Николайчукнинг сўзларига кўра, бундай кенг кўламли ташриф Вашингтоннинг ташқи сиёсатдаги янги йўналишини тасдиқлайди.

"Бу жуда намунали ташриф бўлди. Бу ташриф Дональд Трамп иккинчи муддатга сайланиши ва халқаро жараёнларда, шу жумладан Марказий Осиё минтақасида янада фаол иштирок этиш ниятида эканлигидан далолат беради. Бу минтақанинг етакчи давлатлари - Қозоғистон ва Хитой танлангани бежиз эмас. Бу ташриф, шунингдек, ушбу давлатлардаги кайфиятларга таъсир қилиш воситаларидан бири ва кундан-кунга ўсиб бораётган Хитойга қарши туриш усулидир. Айниқса, АҚШ Хитойнинг савдо-иқтисодий экспансиясини альтернатива сифатида ўзини хизматларини таклиф қилган ҳолда ушлаб қолиш тарафдоридир," – дея изоҳ беради Николайчук.

Шунингдек, у Қўшма Штатлар ичидаги глобализм сиёсати миллатчилик билан алмашганини қўшимча қилди. Шундай қилиб, америкаликлар учун ўз мамлакатининг барқарорлиги ва иқтисодий келажаги Марказий Осиёда ёки дунёнинг бошқа қисмларида содир бўлаётган жараёнлардан кўра муҳимроқдир. Шу билан бирга, хавфсизлик ва молиявий фаровонлик муаммолари, албатта, кучлар мувозанатига, шу жумладан Хитойга нисбатан ҳам боғлиқдир. Айнан шу нуқтаи назардан, Хитойнинг асосий шериклари билан муносабатлар Вашингтон учун ўта муҳим бўлиб кўринади.

Помпео Евросиё сафари мақсади ва вазифалари ҳақида батафсил эксперт изоҳини олиш учун Sputnik Ўзбекистон подкастини тингланг.

Николайчук рассказал об истинных целях визита Помпео в Узбекистан и страны СНГ

Асосий мавзулар