06:22 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Аналитика
Ҳавола олиш
83000

Россия давлат қарзи инвесторлар учун бунчалик қизиқ бўлишига бир неча сабаблар бор: тўғри пул-кредит сиёсати, инфляция миқдори пастлиги, Россия банки томонидан қайта молиялаш ставкасининг туширилиши.

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik, Наталья Дембинская. Сўнгги кунларда Россия Федерал займ облигацияларига бўлган талаб янги рекордни ўрнатди, РИА Новости хабарига асосан.

Сўнгги икки ким ошди савдосида 244,5 миллиард рубллик таклифлар қабул қилинди, бу ўтган йилнинг май ойида қайд қилинган максимал даражадан 18,6 миллиардга кўп. 

Кечиктирилган талаб ва яхши даромадлилик

23 январ куни бўлиб ўтган ким ошди савдоси мисли кўрилмаган натижа билан якунланди. Молия вазирлиги муддати беш йил бўлган, йиллик ўртача даромадлилиги 5,97 %ни ташкил қиладиган Федерал займ облигацияларни 58,4 миллиард рублга сотди. Бундан ташқари, деярли 58 миллиарднинг ҳаммаси  битта инвесторга сотилди.

"Йирик харидор, бозор операторларининг маълумотларига кўра, январ ойидаги жойлашишлардан бирида ОФЗларнинг бутун ҳажмини сотиб олган. Унинг россиялик ёки хорижий эканлиги номаълум", - дейди "Фридом Финанc" ИКнинг Россия фонд бозорида савдо операциялари бўлими таҳлилчиси Александр Осин.

29 январ куни бўлиб ўтган навбатдаги ким ошди савдосида Молия вазирлиги 2024 йил апрелда сўндириладиган 36,144 миллиард рубллик муддатли қимматли қоғозларни таклиф қилди. Талаб таклифдан қарийб беш баравар ошди ва 171,603 миллиардга етди.

Худди шу куни ўтказилган иккинчи ким ошди савдоси инвесторларнинг иштаҳасини қондира олмади: етти йиллик 26226 рақамли ОФЗга бўлган талаб 26,5 миллиард таклиф билан 72,3 миллиардни ташкил этди.

Росбанкнинг маълумотларига кўра, сармоядорлар 57 та таклиф беришди, аммо ОФЗ нинг учдан бир қисми олти ва саккиз миллиардга "улкан буюртмаларни" тақдим этган иккита йирик харидорга кетди.

Таҳлилчилар бундай шов-шувни табиий деб билишади ва кечиктирилган талабнинг таъсири билан тушунтиришмоқда. Гап шундаки, ўтган йилнинг охирида Молия вазирлиги қарзли қимматли қоғозларни жойлаштиришни кескин чеклаб қўйди.

"Сармоядорларни Европа ва Америка давлат облигациялари таъминлай беролмаганидан фарқли ўлароқ ОФЗ-ларнинг юқори даромадлилиги қизиқтиради", деди "Иволга Капитал" ИКнинг қарз бозори бўйича таҳлилчиси Илья Григорьев.

Масалан, АҚШнинг ўн йиллик облигациялари бўйича даромадлилик атиги икки фоизни ташкил этади, Германияда ставкалар умуман салбий, ОФЗлар эса йилига 6,5-7 фоизни беради. "

Нархларни пасайишини кутишмоқда

Россия активларига ортган қизиқиш кетма-кет бешинчи бор - Россия Банки томонидан асосий ставкасини пасайтиргандан сўнг пайдо бўлди. Шундан сўнг, депозит ставкалари пасайиб, омонатчилар янада фойдали молиявий воситалардан фойдаланиш учун банклардан пулларини қайтариб олишни бошладилар.

Инфляциянинг кучли пасайиши (январ ойининг охирига келиб, йилига атиги 2,5%) туфайли, инвесторлар Марказий банк яна ставкаларни пасайтиришини кутмоқдалар ва купон тўловлари камайтирилгунга қадар ОФЗларни сотиб олишга шошилишмоқда.

"Натижада талаб янада ўсди. ОФЗни асосан маҳаллий сармоядорлар сотиб олишмоқда - савдонинг учдан икки қисми резидентлар томонидан амалга оширилмоқда, аммо чет элликлар ҳам Россия қимматли қоғозларига катта қизиқиш билдирмоқдалар", дейди Нарек Авакян, "БКС Брокер" инвестицион ғоялар бўлими раҳбари.

Илья Григорьевнинг сўзларига кўра, 2020 йилда пул-кредит сиёсатининг енгиллаштирилиши сабабли, ОФЗ-ларга талаб барқарор бўлади: инвесторлар ўз омонатларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишади. Молия вазирлиги бундан фойдаланишни режалаштирмоқда ва йилнинг дастлабки уч ойида 600 миллиард рубл миқдоридаги федерал облигацияларни ким ошди савдосига қўймоқчи.

"Декабр ва январ ойларида инфляциянинг сезиларли даражада пасайишига қарамай, инвестиция хавфи ортиб бораётган бир пайтда, Россия Банки ставкаларни ҳозирги 6.25% даражасида ушлаб туриши ва декабр ойининг иккинчи ярмидаги каби ОФЗ даромадлилик даражаси 5.6% дан паст бўлмаслиги мумкин", дея қўшимча қилади, Александр Осин "Фридом Финанс" ИК ходими.

Бироқ, таҳлилчилар огоҳлантирганидек, ҳозирги ҳукумат қарз ставкалари спекулятив жозибадорлигини бошқа тарафи ҳам бор. Хозирда ОФЗ бозорида чет эл инвесторлари сони катта - 31,5%.

"Бундай спекулятив капиталнинг хавфи шундан иборатки, вазият бироз ўзгариши билан инвесторлар рубль активларидан кескин чиқиб кетишлари мумкин, бу эса бозордаги рубль массасининг ҳаддан ташқари кўпайишига олиб келади ва миллий валюта курсига салбий таъсир қилади", - дейди "Универ Капитал" ИКнинг бош стратеги Дмитрий Александров.

Асосий мавзулар