22:19 29 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
133610

АҚШ вице-президенти Освенцим концлагерь маҳбусларининг озод қилинишига аталган нутқида, (у ерда бўлмаган) америкалик аскарларни тилга олишга ва (концлагерни нафақат озод этган, балки унинг озодлиги учун бир неча юз жонларни қурбон қилган) совет аскарларини ёдга олмади

Виктор Мараховский

Қизил армия томонидан Освенцим озод этилишининг 75 йиллигига бағишланган тадбирларда - америкалик меҳмон - АҚШ вице-президенти Майкл Пенс чиқиши - ёрқинлиги билан ажралмаса-да, аммо энг шов-шувли бўлгани рост. Гап Пенснинг нимадир деб қўйганида эмас - йўқ, у гапирмай туриб ажабтовур шов-шув кўтаришга эриша олди.

Алқисса. АҚШ вице-президенти концлагерь маҳбусларининг озод қилинишига аталган нутқида, (у ерда бўлмаган) америкалик аскарларни тилга олишга ва (концлагерни нафақат озод этган, балки унинг озодлиги учун бир неча юз жонларни қурбон қилган) совет аскарларини ёдга олмасликка эришди. У айтган гапларга кўра, Аушвиц дарвозасини гўё, жазоланган Россиядан бўлган "туғилган давлати эсга олинмайдиган олимпия атлетлари" - мужмал аскарлар очган эди.

…Бу ерда нима эътиборга молик. Албатта, бундай ёндашув XX аср тарихининг янги концепцияси - бир неча ўн йилликлар олдин яратилиб, ажабтовур қайсарлик билан жорий этилаётган концепцияга тўла мос.

У концепция шундан иборатки, XX асрда фожиали, бироқ буюк тарихга эга бўлган буюк давлат - Совет Иттифоқининг бўлиши керак эмас. У содир этган қаҳрамонликлар ҳам. Биринчи жаҳон уруши харобасидан бунёд бўлиб, интервентлар галаси ва Шарқий Европанинг мини-империялари ҳужумига дош берган, вайроналардан ыад ростлаган, йиллар давомида гитлер Германиясига қарши иттифоқдошларни топишга ҳаракат қилган ва топа олмаган, нацистлар босқинига учраган ва Освенцимни озод этиб, Берлинни олган ва ғалаба қозонган ва тарихда биринчи бўлиб фазони забт этган давлат бўлиши керак эмас эди - бундай давлат бўлмаслиги керак эди.

Бошқа бир давлат бор эди — у тоталитар Совет Иттифоқи эди: жаҳолатпараст Россия империясидан ҳосил бўлган, тинч Польшани бўлиб олиш учун Гитлер билан иттифоқ тузган ва бу учун жазоланган, бир неча ўн йилликлар тоталитар рейхни бошдан кечирган, шарқий европаликларни қул қилган, аммо озод дунё билан тарихий зиддиятда ютқазиб қўйган, Ойга инсонни учирган. СССР барҳам топди, лекин унинг асосий бўлаги замонавий Путин Россиясига мутация қилди - ўз вақтида таслим этилмаган бу давлат ёвузлик уруғини сочишда ва сайловларга аралашишда давом этмоқда.

Бу концепция, кўриб турганимиздек, қандайдир зиддиятлардан холи, у ҳатто жозибали.

Унинг фақат битта муаммоси бор: XX аср (XXI аср тарихига ҳам) тарихига ушбу Мордор содир этган буюк жасоратлар ва эзгу ишлар муҳрлаб қўйилган.

Ушбу концепцияни бузмасликнинг ягона йўли эса - улар ҳақида сукут сақлашдир.

Одатда бу жуда устамонлик билан амалга оширилади — озод дунё, барчага маълумки, реалликка қарши пультга эга, у ёрдамида миллион квадрат метрларда кечаги сана билан чироқни ўчириб қўйиб, устидан "бу ерда ҳеч нарса бўлмаган", дея ёзиб қўйиш мумкин.

Онгларни йиллар давомида "тозалаш" орқали, Германия устидан қозонилган Ғалабадан камида бир йил олдин очилган Иккинчи фронтни биринчига айлантирса бўлади.

Албатта, "шаъни топталган Германия" (бу ҳолат Берлин штурми фактини жуда яхши ёпиб кетади) сингари ўлмас асотир-зомбиларни ишга солиш мумкин. Аммо гап чинакам тарихга бориб тақалганида - реаллик пульти ўз-ўзидан ишдан чиқа бошлайди.

Шундай қилиб, АҚШ вице-президенти Освенцим озод этилишига бағишланган ажойиб бир куннинг ўртасида туриб - "Қизил армия Освенцимни озод этди", деган жумлани шунчаки айта олмади. Унинг шармандали дастурида бу гап айтила олмайди, уни айтиш мумкин эмас, керак ҳам эмас. Освенцим ўз-ўзидан озод бўлган: сабаби озод этиш - бу яхши иш, руслар эса яхшилик қилиши мумкинмас. Освенцим тасодифан пайдо бўлиб қолган Польша ҳудудини совет оккупантлари қулликка гирифтор қилаётган бир вақтда у ўз-ўзидан озод бўлиб қолган (қулликка айлантириш - бу ёвузлик. Бу ишни совет кишилари содир эта оларди).

…Умуман олганда, худди шу сабаб туфайли Иерусалимга Польша президенти келмаган эди. Польша Иккинчи Жаҳон уруши Асосий Қурбони имижи устида шу қадар кўп ишлаган эди-ки, (улар ҳатто ўз-ўзига камтарлик билан "Европа Исоси" номини оволишган), унинг учун Россиядан фактлар ҳақидаги оддий эслатмалар ҳам чидаб бўлмас даражада эди.

Масалан, Польша антисемитизм асосида қандай қилиб Гитлер билан дўст бўлишга урингани ва у билан 1938 йилда Чехословакияни бўлгани ҳақида.

Қандай қилиб Крайова Армияси яҳудийларни йўқ қилгани ҳақида.

Варшаванинг асаблари чарчади, у асабий. У фақат ўн йилликлар давомида Катынь учун тавба қилишларини талаб қилишга одатланган ва эътирозларни эшитишга тоқатсиз. У ўзига ўз ўтмишини эслатганларида қандай муносабат билдиришни билмайди, ҳатто.

АҚШ эса - асабийлашмайди. Улар учун Европадаги Иккинчи жаҳон уруши, эслатиб ўтамиз, 1944 йилда бошланган - яъниким, урушнинг каттагина қисмига улар кечикиб қолишган. Ва бу улар учун киносценарий учун материалдан бошқа нарсамас, биламизки, улар кинода ҳамма нарсани амаллай олади. Бундай киноларда умуман олганда, Гитлерни америкаликлар париж кинотеатрида отиб ташлаши ҳам мумкин.

Муаммо шундаки, реаллик бу кино эмас.

Бутун авлод хотираси ҳақиқий уруш билан суғорилган одамлар - қийноққа солинганлар авлоди, озод этилганлар авлоди ва халоскорлар авлоди ўртасида - қувонч ва позитивга тўла бегона туриб олиб, бу концепцияга мос келмаслиги сабабли халоскорлар исмларини АЙТМАСА, ҳамма қандай сариқ чақага тенг қалбаки келганини англаб олади. Пенс исмли.

Асосий мавзулар