02:39 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Аналитика
Ҳавола олиш
739 0 0

Декабрь ойининг охирида Вашингтон “Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар киритгандан сўнг швейцариялик пудратчи AllSeas Болтиқ денгизида қувур ётқизишни тўхтатиб қўйганди. Газ қувури 94 фоизга тайёр – атиги 160 километр қувурни пайвандлаб сув тубига тушириш қолган.

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik, Александр Лесных. Дания Энергия агентлиги (ДЕА) Nord Stream2 AG билан “Шимолий оқим-2” газ қувурини қуришни якунлаш вариантларини муҳокама қилмоқда, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати раҳбари Туре Фалбе-Хансен. Гап қувурларни ётқизиш учун рухсатномага қўшимчалар киритиш ҳақида бормоқда, бунинг натижасида қолган ишларни Россия кемалари бажариши мумкин.

Миналар майдони

Декабрь ойининг охирида Вашингтон “Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар киритгандан сўнг швейцариялик пудратчи AllSeas Болтиқ денгизида қувур ётқизишни тўхтатди. Газ қувури 94 фоизга тайёр – атиги 160 километр қувурни пайвандлаб сув тубига тушириш қолган.

Афтидан, AllSeas лойиҳага қайтмайди - январь охирида “Газпром” бошқаруви раисининг ўринбосари Елена Бурмистрова қувурни “Россия томони тугатишини” маълум қилди.

Яқинда ишнинг қайта тикланишидан қурилишдаги фаоллик далолат беради - 16 январ куни кўп функцияли Strill Explorer кемаси келди. Бортда масофадан бошқариладиган сув ости транспорт воситаларида уч ўлчовли фотограмметрия ва бошқа геофизик тадқиқотлар учун ускуналар мавжуд.

Кейинчалик “Шимолий оқим-2” кема газ қувури йўналишида тадқиқот олиб борганлигини тасдиқлади. ДЭА мутасаддиси Фалбе-Хансенга кўра, унинг агентлиги ҳар куни Strill Explorer᾽дан маълумот олмоқда.

Мутахассислар ишончи комил: буларнинг барчаси “Шимолий оқим-2” нинг ДЭА-даги мавқеини мустаҳкамлайди. Гап шундаки, Иккинчи жаҳон урушидан бери Болтиқбўйида жуда кўп миқдордаги бомба, ўқ ва миналар сув остига чўктирилганича қолган. Тасодифий портлашлардан қўрқадиган Дания, “Шимолий оқим-2” қурилиши шартларидан бири сифатида, қувур ётқизадиган кема замонавий динамик жойлашув тизимига (ДП) эга бўлишини талаб қилди.

Бундай тизимлар кема бошқарув схемасига интеграция қилинади ва турли хил сенсорлар, шунингдек, йўлдошлардан олинган маълумотларга асосланиб автоматик равишда ишлайди. Натижада, ҳаракатга келтирувчи ва буриб тургувчи комплекс кемани ҳар қандай тўлқин, оқим ва шамолда ҳам аниқ бир нуқтада ушлаб туради. Шу сабабдан ҳам AllSeas бир пайтлар пудратчи сифатида танланган: Швейцарияликлар барча керакли ускуналарга эга.

Россияда динамик жойлашишни аниқлаш тизимига эга битта қувур ўрнатиш линияси мавжуд фақатгина битта – “Академик Черский”. Бироқ, ушбу кема Сахалин-3 лойиҳаси бўйича - Киринский ва Жанубий Киринский конларида ишлаш учун шартнома орқали ишга жалб қилинган. Унинг “Шимолий оқим-2” қурилишидаги иштироки деярли истисно қилинади.

Санкцияларга қарши тандем

Шунинг учун лойиҳани чет эллик пудратчиларсиз бажаришнинг ягона усули - бу қувурларни ётқизадиган иккита баржадан фойдаланиш – “Межрегионтрубопроводстрой” (МРТС) компаниясига тегишли бўлган “Фортуна” ва “Дефендер”.

Айнан “Фортуна” икки йил олдин “Шимолий оқим-2”нинг биринчи километрларини Россиянинг ҳудудий сувларида ётқизган эди. Муаммо шундаки, у "Дефендер" каби динамик жойлашишни аниқлаш тизимига эга эмас. Шундай қилиб, расмий равишда, иккала кемалар ҳам Дания талабларига жавоб бермайди.

Бироқ, Nord Stream2 AG мутахассислари қувур ётқизиш баржаларини динамик жойлашишни аниқлаш тизими билан жиҳозланган кемалар билан биргаликда ишлатишни таклиф қилишди. “Kamara” лангар-изловчиси “Фортуна” билан, “Дефендер” билан эса “Mustang” тандем бўлади.

Ушбу схема керакли жойлашишни аниқлигини тўлиқ таъминлайди. Январь ойи бошида Nord Stream2 AG Дания атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигига (ДЕПА) ушбу денгиз тандемларидан фойдаланиш имконияти бўйича октябр ойида берилган “Шимолий оқим-2” қурилиши учун рухсатномага қўшимчалар киритиш тўғрисида сўров юборган.

Копенгаген аризани кўриб чиқиш учун қабул қилиб, лойиҳа оператори билан конструктив музокаралар олиб борганлиги сабабли, ижобий натижа эҳтимоли жуда катта. Буни “Kamara” лангар-изловчиси яқинда “Шимолий оқим-2” қурилиши учун база сифатида хизмат қиладиган Германиянинг Мукран портига келганлиги ҳам тасдиқлайди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Россия кемалари ёрдамида қурилишни давом эттиришга рухсат март ойида берилади. Бундай технологик схема бўйича қувур ётқизиш тезлиги кунига тахминан бир ярим километрни ташкил этади. Бу шуни англатадики, газ қувурининг линияли қисми июлгача тўлиқ тайёр бўлади. Синов ва газ билан тўлдириш яна икки ой давом этади ва сентябрь ойида “Шимолий оқим-2” ишга туширилиши мумкин

Асосий мавзулар