02:22 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Аналитика
Ҳавола олиш
734 0 0

АҚШда бўлиб ўтаётган сайлов кампанияси давомида Демократлар ҳам Республикачилар ҳам бир-бирини Крмелга ёки Путинга ёрдам беришда айблаб, бунга турли далилларини қидирмоқда.

АҚШ Демократик партияси кузда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Дональд Трампга рақибни аниқлайдиган овоз беришнинг биринчи босқичининг натижаси шу қадар ёмон ва тартибсиз равишда ўтдики, Америка оммавий ахборот воситалари Демократик партияни Қўшма Штатлар сайлов тизимига бўлган ишончни пасайтирганликда айбламоқда ва (истеҳзо билан) катта лавозимдаги демократларнинг Кремльга ишлашда айблашди.

"Агар Америка демократиясига бўлган ишончни йўқотиш Владимир Путиннинг ишини қилишликни англатса, Демократик партия Кремльга каттагина хисобот юбориши керак", - деб ёзади The New York Post ўз таҳлилида. Воқеаларнинг алтернатив версияси шундан иборатки, Дональд Трамп содир бўлган воқеадан ҳақиқий фойда олувчига айланди, бу ҳам воқеаларнинг расмий версиясига тўғри келмайди, аммо ҳеч бўлмаганда мантиқий кўринади.

Аммо, агар асосий фойда олувчи ҳақида баҳслашиш мумкин бўлса, унда асосий қурбон оддий америкаликларнинг сайлов тизимига бўлган ишончи бўлган деган тезис билан баҳслашиш мумкин эмас.

Муаммонинг моҳияти: Демократик ёки Республикачилар партиясидан президентлик сайловларида қатнашиш учун номзодни танлаш схемаси шундан иборатки, ҳар бир штатда ушбу партия тарафдорларининг алоҳида овоз беришлари бўлиб, унинг давомида партиялар миллий партия қурултойига делегатлар сайланади. Ушбу конгрессда делегатлар ўз штатларида ўз овозларини бериб ғалаба қозонишга муваффақ бўлган номзодга овоз беришади. Назарий жиҳатдан, бундай схема президентлик сайловида бошқа партиядан рақибга қарши курашишга энг тайёр, зукко ва таниқли сиёсатчи бўлган номзодни таъминлаши керак.

Амалиёт назариядан тубдан фарқ қилади. Баъзи ҳолларда вакиллар "ўз" номзодига хиёнат қилишади. Баъзан ички партиявий овоз бериш қонунбузарликлар билан ўтказилади. Кўпинча турли хил фирибгарликлар тўғридан-тўғри миллий партия қурултойида рўй беради. Деярли ҳар доим, партиялар ичидаги сайловолди ташвиқоти шу қадар ўзаро адоват ва қизғин қораловчи далилларни ошкор этиш билан ўтказиладики, дастлабки партиялар сайловлари ғолиби миллий сайловларга жуда "уқаланган" имидж билан етиб боради.

Анъанага кўра, делегатлар сайланадиган (кокус деб аталадиган) биринчи овоз берувчи штат Айова штатидир ва ҳеч бўлмаганда Демократик партия мисолида, бу штатда ғолибнинг президент сайловларида партияга номзод бўлиш имконияти жуда катта (таҳминан 66 фоиз), шунинг учун оммавий ахборот воситалари ва жамиятнинг ушбу овоз беришга бўлган эътиборининг кучайишига олиб келади. Бу йил эътибор "Демократик партиянинг жони учун уруш" деб номланган жараён туфайли энг юқори даражагача қаратилди: нафақат турли хил сиёсатчилар Трамп билан курашиш имкониятлари учун рақобатлашмоқдалар, балки Трамп билан қарама-қаршиликларга қараганда деярли ўзаро кўпроқ қарама-қаршиликларга эга бўлган жуда турли хил мафкуравий оқимларнинг вакиллари курашни олиб бормоқдалар. Ғолиблик учун (яъни делегатларнинг максимал сони учун) тўрт номзод кураш олиб борди. Расмий равишда, аслида номзодлар кўп, аммо қолганларнинг деярли ҳаммаси яхши натижага эришиш учун катта имкониятга эга эмас эди, сайловга жуда кеч киришган ва бошқа штатларга эътиборини қаратишга қарор қилган миллиардер Майкл Блумберг бундан мустасно. Шундай қилиб, Айова штатидаги "Демократик партиянинг жони учун" курашганлар: АҚШнинг собиқ вице-президенти Байден, сенатор Берни Сандерс, сенатор Элизабет Уоррен ва Саут-Бенд шаҳарчасининг собиқ хокими Пит Буттиджич.

Айова штатидаги офат кўламини тушуниш учун аввало ушбу сиёсий драмадаги актёрларни тасвирлаб бериш керак.

Агар биз ҳар бир номзоднинг сиёсий эътиқоди ва имиджини битта соддалаштирилган тасвирга келтирсак, Жо Байденни "Мейнстрим катта бобоси" деб айта оламиз. Шу маънода-ки, собиқ вице-президент Обаманинг замонига қайтишни истаган ва "2015 йилни ва Трампсиз яхши Американи" қайтариш учун қалблари билан овоз бермоқчиларга ёкади. Байденнинг асосий муаммоси - Украинадаги коррупция можароси, ёшига қараб хотиранинг аста-секин йўқолиши ва электоратнинг катта қисми Обамасиз Обама даврига қайтишни истамаслигидир.

Миллий даражадаги машҳурлик етакчилари - бу сенатор Берни Сандерс, уни кимдир ёқтиради ва бошқалар нафратланади, чунки у ҳақиқий (ҳеч бўлмаганда Америка ўлчовлари бўйича) социалистдир. У 1988 йилда ўзининг асал ойини СССРда ўтказди ва миллиардерларни қулоқланишини, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларининг миллийлаштирилишини, шунингдек, кредит қарзларининг оммавий равишда кечилишини очиқ тарғиб қилмоқда. Демократик партиянинг раҳбарияти ҳам Сандерсни ёқтирмайди, унинг рақиблари ўни мультимилионер эканлигини ва 2016 йилда ўз овозлари ва Ҳиллари Клинтон тарафдорларини "сотганини" эслатиш имкониятини қўлдан бой бермайдилар. Бироқ, буларнинг барчаси унинг ёшлар орасида жуда машҳурлигига тўсқинлик қилмайди.

Сенатор Элизабет Уоррен – таҳминан ҳудди Сандерснинг ўзи, лекин ақллироқ версияда, СССР билан алоқалари ва расмий равишда аждодларининг камида 150 тадан биттаси Америка хиндуларга тегишли деган афсонага эга эмас. Иккинчиси унга Америка сиёсий хушфеъллик нуқтаи назаридан қўшимча очколарни беради.

Сирли шаҳс, аммо шу билан бирга шаҳар зиёлиларининг, ташқи сиёсат ва истеблишмент мутахассисларининг севимли номзоди Пит Буттиджич бўлиб, у ёш америкалик сиёсатчи идеалини ўзида мужассам этган: очиқча гей, лекин ўзини амалда христиан деб билади ва теологик мавзуларда баҳслашишни яхши кўради, Гарвард битирувчиси, Индиана штатидаги кичик шаҳарнинг собиқ ҳокими, таниқли "Маккинзи" консалтинг компаниясининг собиқ ходими ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ҳарбий разведкаси лейтенанти. Буттиджичнинг дастури ва имиджи, асосан, Байденнинг дастури ва имиджи бўлиб, ва нафақат унинг камчиликлари билан, балки машҳурлигисиз ҳамдир. Аммо нимагадир, ўртамиёна сайловчи бундай яхши ишлаб чиқилган сиёсий технология лойиҳасига унчалик ҳам хайрихоҳ эмас. Питнинг рақиблари уни "ЦРУ-Пит" деб аташади ва уни Дональд Трамп жуда фаол курашаётган "чуқур давлат" вакиллигига асосли шубҳа қилишмоқда.

Россиялик хакерларнинг Айова штатидаги овоз беришга аралашишига йўл қўймаслик учун Демократик партия электрон овоз бериш ва овозларни санашнинг махсус тизимини буюрди, аммо кейин кутилмаган ҳолатлар бошланди. Овоз бериш жараёнида аввал электрон тизим осилиб қолди, кейин овоз бериш қисман телефон орқали ўтказишга тўғри келди, шундан сўнг Демократик партия овоз бериш маълумотларини икки кун давомида қайта ишлай олмади. Душанба куни кечқурун, овоз бериш тугагандан сўнг, Пит Буттиджич ўз тарафдорларига у ғалаба қозонганини эълон қилди, гарчи расмий натижалар ҳали йўқ ва сўровларга кўра, социалист Берни Сандерс ғалаба қозониши керак. Натижалар жуда узоқ вақт давомида эълон қилинмади ва Демократик амалдорлар нима бўлганини аниқ тушунтириб бера олишмади.

Шу билан бирга, Дональд Трамп аллақачон ўз сайловларини ўтказа олмайдиган партия Американи самарали бошқаришга қодирлигини исботлашга уринаётганини кўрсатиб, Твиттерда истеҳзо билан гапира бошлади. Америкалик айёр журналистлар электрон овоз бериш тизимини таъминлаган компаниянинг раҳбарият ва асосчиларидан бири Буттижичнинг тарафдорлари ва ҳатто унинг сайлов штаб-квартирасидан пул олишганини тезда фош қилишди.

Овоз беришнинг сўнгги натижалари қуйидагича: (Рейтердан иқтибос).

"Пит Буттиджич Айова штатидаги Демократик фаолларининг йиғилиши натижалари бўйича Берни Сандерсдан бироз олдинда. Собиқ вице-президент Жо Байден 71 фоиз сайлов участкаларидаги овоз натижалари бўйича тўртинчи ўринда. Сенатор Элизабет Уоррен учинчи ўринда."

Натижада Сандерснинг тарафдорлари ва бошқа кўплаб сайловчилар улардан сайловларни тортиб олмоқли бўлганларини ҳис қилишмоқда. Зотан, уларнинг баъзилари (2016 йилда бўлгани каби) Дональд Трамп учун овоз бериш орқали қасос олишмоқчи. Ижтимоий тармоқларда таъсир ўтказувчилар аллақачон Россияни Америка ижтимоий тармоқларида фирибгарлик ғоясини айнан рус тарғиботчилари тарғиб қилаётганида айбламоқда.

Аммо, агар демократлар партияси ва унинг тарафдорлари Америка оммавий ахборот воситаларида шундай қилишда давом этсалар, яқин орада сайловчилар ҳатто қулоқчин ва балалайка билан айиққа ҳам овоз беришга тайёр бўладилар - сиёсий истеблишментга уларнинг ишончини доим масхара қилиш мумкин эмаслигини кўрсатиш учун.

Асосий мавзулар