01:23 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Аналитика
Ҳавола олиш
1012 0 0

АҚШ мудофаа вазири Россия ва Хитой ўз қўшниларининг суверенитетини бузган ҳолда ўзларига маъқул дунё тартибини тиклашга ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Америкаликлар “яхши хулқ-атвор” меъёрлари деб нимани тушунишларини ҳақида батафсил мақолада.

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik, София Мельничук. АҚШ мудофаа вазири Марк Эсперн “ревизионист давлатлар” Россия ва Хитой ўз қўшниларининг суверенитетини бузган ҳолда ўзларига маъқул  дунё тартибини тиклашга ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Пекин ва Москвада ишончлари комил: ўйин қоидалари айнан Вашингтонда ўзгармоқда, у ерда замонавий воқелик билан ҳисоблашишни истамаяпти. Америкаликлар “яхши хулқ-атвор” меъёрлари деб нимани тушунишларини РИА Новости ўрганди.

Асосий таҳдидлар

Дунё хавфли жойга айланди - эски қоидалар амал қилмаяпти, келишувлар бузилмоқда ва реакционерлар томонидан қайта ёзилмоқда. АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига, кўра глобал ишлар ҳозирда шундай аҳволда. “Замонавий чақириқлар замонавий ечимларни талаб қилади, айниқса мудофаа идоралари томонидан”, - деди у феврал ойи бошида Жонс Хопкинс университетидаги чиқишида. “Қўшма Штатлари буюк кучлар ўртасидаги рақобатнинг янги даврида рақобатбардошликни қўллаб-қувватламоқчи, ва айнан шу даврда ревизионист давлатлар дунё тартиб қоидалари ва яхши хулқ-атвор меъёрларини қайта ёзмоқдалар”, - деди идора раҳбари ва аниқ кимни назарда тутганига аниқлик киритди - Россия ва Хитойни.

“Иккала мамлакат ҳам қўшниларининг суверенитетини бузишди ва доимий равишда кичик мамлакатларга нисбатан стратегик устунликка эга бўлишга ҳаракат қилишмоқда”, - дея таъкидлайди Эспер. Пекин, унинг фикрича, интеллектуал мулкни ўғирлайди ва "Бир камар, бир йўл" ташаббуси орқали иқтисодий ечимлар ва хавфсизлик сиёсатини жорий этишга ҳаракат қилмоқда. “Москва шартнома мажбуриятларини бузган ва зарарли кибер операцияларга қўл урган урган ҳолда қонунга бўйсунадиган давлатлар ҳисобига ўз таъсирини кенгайтириш учун гибрид урушга мурожаат қилди”, - деди Эспер.

Бу АҚШ мудофаа вазирининг 2017 йилда эълон қилинган Миллий хавфсизлик стратегиясидаги бандларга мурожаат қилишининг биринчиси эмас. Айнан бу ерда Вашингтон дунё тартибини ўзгартираётган ревизионист давлатлар рўйхатини келтирган. Масалан, 2019 йил сентябр ойида Россия “халқаро миқёсдаги масъулиятли ўйинчи бўлишни истамасликда” айбланди, чунки у “Грузияга ҳужум уюштирди, Қримни босиб олди, РСМД шартномасини бузди ва стратегик қуролларини ишлаб чиқишда давом этди”.

Ҳатто бошқа қитъаларда, масалан, Венесуелада ҳам, Америка вазирининг таъкидлашича, Москва "барқарорликни сақлашга уриниш учун дискредитив ва муваффақиятсиз режимлар” билан иттифоқ тузмоқда. “Қисқаси, Россия ташқи сиёсати халқаро нормаларини рад этиб келмоқда”, - деб таъкидлаган вазир.

Уларни ким бузганлиги, ким рад этаётгани ва ўз қоидаларини бошқаларга юклаётгани тўғрисидаги мунозаралар бир неча ўн йиллардан ортиқ давом этмоқда. Харитада янги марказ ва таъсир қутблари пайдо бўлиши АҚШнинг сўнгги миллий хавфсизлик стратегияси пайдо бўлишидан анча олдин айтилган эди.

Равшан кўп қирралилик сари

“Совуқ урушдан кейин таклиф қилинган бир қутбли дунё амалга ошмади. Менимча, замонавий дунё учун бир қутбли модел нафақат номақбул, балки умуман мумкин эмас”, - деди Владимир Путин 2007 йилда Мюнхень хавфсизлик конференциясида. Унда у мавжуд дунё тартибини танқид қилди, НАТО томонидан мажбуриятларни бажармаганлиги, АҚШ томонидан халқаро ҳуқуқни менсимаслиги ҳақида гапирди.

Россия раҳбарининг сўзлари кўплаб ғазабга сабаб бўлди. ОАВлар Ғарбда бундай баёнотлар билан, гарчи ҳаяжонланган бўлишса ҳам, нутқ НАТО раҳбарларининг бирлашишига туртки берди деб ёзишди.

Бироқ, ўн йил ўтгач, шу раҳбарлардан бири - Германия канцлери Ангела Меркельнинг ўзи “кўп жиҳатдан Хитой ва Ҳиндистон каби давлатлар ўзларининг геостратегик мақсадларига эга бўлган” кўп қиррали дунё ҳақида гапирди. АҚШ Парижда иқлим келишувидан чиққач, Франциянинг БМТдаги вакили Франсуа Делатре "кўп қутбли дунёнинг туғилишини" эълон қилди. Мутахассислар ва сиёсатчилар бутун дунёдаги таҳлил марказлари ва конференцияларда йирик давлатларнинг кўп қутблиликка ва кучларнинг янги қутблари, минтақавий етакчи давлатлар, йирик иқтисодлар пайдо бўлишига мослашиши кераклигини таъкидламоқда.

Владимир Путиннинг 2007 йилда айтган сўзлари Европа ва Америка етакчиларини ҳайратда қолдириши мумкин эмас эди: “Ҳеч шубҳа йўқки, янги ўсиш марказларининг иқтисодий салоҳияти сиёсий таъсирга айланади ва кўп қутбликни кучайтиради”. Айнан шу, Миллий хавфсизлик стратегиясига кўра, бугунги кунда Вашингтонни кўпроқ ташвишга солмоқда. Агар Ғарбнинг Россия билан муносабатлари оддатда ҳеч қачон оддий бўлмаган бўлса, энда Хитой кутилмаганда рақиблар тоифасига ўтди.

Севгидан нафратгача 11 та стратегия

АҚШ ва Хитой яқинлашишни 1970-йилларнинг бошларида бошладилар. Ўз сўзлари билан айтганда, шахсий орзусини амалга оширган ва Хитой Халқ Республикасига сафар қилган биринчи Америка раҳбари Ричард Никсон бўлди. У коммунизмнинг ашаддий рақиби эди, шунинг учун унинг Мао Цзэдун билан учрашувини ташқи сиёсатдаги Америка прагматизмининг ҳақиқий намойиши деб аташ мумкин.

Бироз вақт ўтгач, 1980 йилларнинг бошларига келиб, Хитой раҳбарияти ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини бошлади. Ғарбда Маонинг вафотидан кейин Хитойнинг демократлаштириш ва либераллаштириш сари қадам ташлашига ишончлари комил эди. Роналд Рейганнинг миллий хавфсизлик стратегияси "ХХР билан яқин алоқалар ўрнатишга кўмаклашиш" ҳақида гапирилди. "Хитойнинг аҳамияти ўзи учун гапиради", - дейилган ҳужжатда.

1989 йилда Тяньаньмэнь майдонида талабалар намойишининг қонли равишда тарқатилиши бу йўл янада қийинроқ бўлишини кўрсатди. Шунга қарамай, "Хитой услубидаги социализм" шароитида бозор ислоҳотлари давом этди ва 90-йилларнинг бошларида Вашингтон ҳали ҳам Хитойда ўзгаришлар муқаррар деб ҳисоблар эди. Катта Жорж Буш даврида Хитойни АҚШ билан бир қаторда "минтақавий барқарорлик ва глобал кучлар мувозанатига улкан ҳисса қўшган" мамлакат деб ҳисоблашар эди.

Мамлакатнинг янада очиқ, глобал ва демократик бўлиши учун ХХР билан ҳамкорлик қилиш зарурлиги 1994 йилдан 2010 йилгача бўлган даврда Билл Клинтон, Жорж Буш кичиги ва Барак Обаманинг миллий хавфсизлик стратегияларида қайд этилган.

Обаманинг 2015 йилдаги стратегиясида Хитойнинг юксалиши энди "энг кучли давлатлар ўртасидаги муносабатлар келажагига таъсир кўрсатишга қодир" деб таърифланган. Шунингдек, Пекин АСЕАН мамлакатлари билан ҳудудий тортишувда сувларнинг энг катта қисмига даъво қилаётган Жанубий Хитой денгизида эркин юк ташиш тамойиллари ҳақида ҳам эслатиб ўтилган. Бироқ, шунда ҳам, Вашингтон "барқарор, тинч ва гуллаб-яшнаган Хитойнинг юксалишини мамнуният билан олқишлади".

2017 йилги ҳужжатда эса Пекин энди душман деб аталди ва "ҳамкорнинг" либераллаштириш умидлари пучга чиққанлигини тан олинди. "Хитой ўз ҳокимиятини бошқаларнинг суверенитети ҳисобига кенгайтирди" ва "минтақавий ва глобал таъсирини эълон қила бошлади". Россия каби, Оқ уйга кўра, Пекин ҳам "АҚШнинг геосиёсий устунлиги борасида баҳслашиб, дунё тартибини ўз фойдасига ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда".

Жаҳонга тинчлик хитойча талқинда

Ўз навбатида, ХХР "Хитой қайта қурилишининг меъмори" Денг Сяопин томонидан белгиланган ташқи сиёсатга амал қилади, унга кўра мамлакатнинг жаҳон саҳнасидаги барча ҳаракатлари ноҳарбий бўлиб, миллий иқтисодий ривожланиш ва фаровонликка олиб бориши керак.

Шундай қилиб, Цзян Цземинь ва Ху Цзиньтаонинг раҳбарлиги пайтида Ден Сяопин формулаларига "кўп қутблилик", "Хитой миллатининг буюклигини тиклаш" ва "тинч кўтарилиш" тушунчалари қўшилди. 2005 йилда Ху, Хитой "адолатли ва оқилона янги халқаро сиёсий ва иқтисодий тартибни яратиш учун бошқа давлатлар билан биргаликда ишлашга" тайёрлигини билдирди.

2012 йилда ҳокимиятга тепасига келган Си Цзинпинь ҳам бу йўлдан бош тортмади. Аммо, агар илгари Хитой тегишли мажбуриятларга эга бўлган "оғир вазнли етакчи давлат" ролини олишга журъат этмаган бўлса, эндиликда ХҲР етакчилариниринг янги авлодлари ташқи сиёсат масалаларида олдингиларига қараганда қаттиқроқ бўлиб чиқди.

2017 йилда раис Си "янги даврда хитойлик хусусиятларга эга социализм"ни эълон қилди, ва бу Пекиннинг дипломатик фаолиятининг ҳақиқий портлашига  тўғри келди. Давлат раҳбари чет элга ўттиздан ортиқ ташриф буюрди - бу мутлақ рекорддир.

Бундан ташқари, Си Цзинпин мамлакатнинг ташқи сиёсатини тўртта янги концепция билан ранг-баранглаштирди: буюк давлатларнинг янги муносабатлари, хитойча хусусиятга эга етакчи давлатнинг дипломатияси, умумий тақдирга эга глобал жамият барпо этиш ва халқаро муносабатларнинг янги тури. Экспертлар ва бошқа ҳукуматлар ҳали ҳам раиснинг хабарини тушунишга ҳаракат чилмоқдалар. Аммо жаҳон тартибининг ревизионизми ҳақидаги даъволарни Пекин қатъиян рад этмоқда. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ "Хитойга ревизионистик куч" ёрлиғини ёпиштириш уриниши қўлидан келмайди деб баёнот берган.

ХХР халқаро ҳуқуқ принциплари ва БМТ низомини ҳурмат қилишини бир неча бор таъкидлаган. Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон билан савдо келишмовчилиги ҳақида қуйидагича гапирган: "Агар Қўшма Штатлар Хитой Жаҳон савдо ташкилотининг қоидаларини бузмоқда деб ҳисобласа, унда у ерга мурожаат қилишлари керак. Аммо улар нафақат бу ерга мурожаат қилишмади, балки ЖСТни йўқ қилишга қарор қилишди".

Хитой томонининг фикрига кўра, Оқ уй Хитой халқаро қоидаларига мувофиқ ўйнаганлиги сабабли жуда яхши ривожланаётганини билади. Ва вазиятни "бошқариш" учун ушбу қоидаларни қайта ёзиб чиқиши керак. "Аслида, АҚШнинг ўзи ревизионистик давлатдир", - деб ҳисоблашади Хитой Ташқи ишлар вазирлигида.

Халқаро ҳуқуқни "қоидаларга асосланган муносабатлар" билан алмаштиришга уринишда АҚШ Россияни ҳам айбламоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу каби янги қоидаларни ким ва қандай ҳуқуқ асосида ўрнатаётганлиги аниқ эмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Вазият қандай бўлмасин, дунё тартибини ўзгартириш қайтариб бўлмайдиган жараён бўлиб бўлди. Жаҳон саҳнасида янги кучли ўйинчилар пайдо бўлиши билан энди уларнинг фикрлари билан “адолатли ва инклюзив тизимда”ҳисоблашиш керак.

Асосий мавзулар