23:36 22 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Аналитика
Ҳавола олиш
1796 0 0

Мюнхенда бўлиб ўтадиган хавфсизлик бўйича анжуман учун ҳисобот эълон қилинди. Тадбир Бавария пойтахтида 14 феврал куни бошланиши режалаштирилган

Виктор Мараховский

Бавария пойтахти Мюнхен шаҳрида 14 феврал куни хавфсизлик бўйича анжуман бўлиб ўтади ва унга доир ҳисобот ҳам эълон қилинди. Ҳисоботда алоҳида боб Россияга бағишланганлиги сабабли, шу нарса аёнки, мамлакатимизда айнан шу бобни катта эътибор билан ўқишлари аниқ. Бироқ, ҳисоботнинг асосий мавзуси Ғарбдир. Тўғрироғи, унинг йўқ бўлиб кетиши - ва бунга ким айбдорлиги.

Ушбу саволга жавоб беришдан олдин, муаммонинг моҳияти ҳақида қисқача тўхталсак.

Ҳисобот "Ғарбсизлик" (Westlessness) деб номланган ва биринчи марта жуда аниқлик билан Европа-Америка мутахассислари томонидан истамай қабул қилинган ҳақиқатга бағишланган. Аниқроғи - дунё тобора Ғарбни ўзидан узоқлаштирмоқда ва сурбетларча усиз яшаяпти. Энг ёмони, Ғарбнинг ўзи ҳам "тобора ғарбсизлашмоқда". Буларнинг барчаси жуда ёмон, чунки буларнинг барчаси беқарорлик, кутилмаганлик, демократик қадриятлардан чекиниш ва шу сингари сон-саноқсиз фалокатларни келтириб чиқаради.

Доклад муаллифлар Ғарбнинг фойдали бомбардимонларисиз қолган дунёга мотам тутмоқдалар: "Сурияда Асад режими ва Россия кучлари касалхоналар ва мактабларни атайдан бомбардимон қилмоқдалар, ҳарбий жиноятлар эса кундалик ишга айланиб бўлди... Яқинда Хитой, Эрон ва Россия Ҳинд океани ва Оман кўрфазида илк маротаба қўшма денгиз ҳарбий машқларини ўтказишди... Ливияда Туркия ва Россия янада қатъият билан ҳаракат қилишмоқда ва Ўрта денгизнинг қарама-қарши томонидаги беқарорлик Европага тобора кўпроқ таъсир қилмоқда..." Ва ҳоказо.

Буларнинг барчасига мураккаб афоризмлар ва беўхшов ҳазиллар билан безак берилган. АҚШ ҳақидаги боб эса: "Бирлашмасак дош бера оламизми?", деб номланган бўлиб, Америкада машҳур бўлган "Бирдамликда дош бера оламиз, бирлашмасак - қулаймиз " деган шиорга ишора қилади. Хитой ҳақидаги боб: "Ўжар давлат", бизнинг давлатимиз ҳақидаги бўлим "Путемкин давлати" (огоҳлантирганимиздек, ҳазиллар даражаси паст), Европа ҳақидагиси - "Евровидение танлови", Ўрта ер денгизи минтақаси ҳақидагиси эса - "Ўрта ер даҳшати" ва ҳоказо дея номланган.

Россияга келадиган бўлсак, ҳисобот сўнгги беш йилда Ғарб экспертлар ҳамжамияти жамоаси миясида туғилган концепциядан келиб чиққан. Қатъий айтганда, бу концепция умидсизликдан туғилган. Чунки, бир томондан, экспертларнинг ҳаммаси Россиянинг кучсиз ва ожизлигини, унинг янги санкциялар туфайли парчаланиб кетганлигини ва у деярли қулаш арафасида турганлигини яхши билишган. Бошқа томондан эса барча парчаланган Россиянинг ўжарлик билан нафас олаётганини ва ҳатто ривожланаётганини, парчаланиб кетмаётганини ва унда тартибсизликлар бошланмаганини, у ҳатто, йўқ қилиниши белгиланган давлатларни ҳимоя қилиш учун тиришаётганини - ва у буларни хаммасини уддалай олаётганини кўрди.

Концепцияни қандайдир тарзда ҳақиқатга мос келтириш учун зудлик билан муросага келиш керак эди. Натижада Россияга янги қараш вужудга келди.

2018 йиллардан бошлаб Россия, шубҳасиз, жуда даҳшатли, ҳар бири уни ғажиши ва қулатиши мумкин бўлган муаммоларга эга заиф мамлакат эди. Бироқ, бу жуда заиф Россия раҳбарлигида ўта омадли тактик Путин турарди (у ҳамиша тактик бўлган, стратег бўлмаган ҳеч қачон) – Путин Россиясида "қисқа муддатли муваффақиятларга" эришгани ва "вақтинчалик яхши натижаларга эга бўлиши" ҳақидаги иборалар йилдан йилга у ҳисоботдан бунисига ўтиб келмоқда). Умумий айтганда, айёр тактик Путин вақти-вақти билан аслида мавжуд бўлмаган ғалабалар фасадини яратишнинг уддасидан чиқмоқда.

2019 йилда ҳам мана "кучсиз карталарни яхшилаб ишга солган Россия бир нечта дипломатик ғалабаларни қўлга киритди". Кремль ташқи сиёсатида ўзгаришлар йўқлигига қарамай, Россияни яна ПАСЕга қабул қилишди, НАТОнинг аъзоси (яъни, Туркия - таҳр.) Россиянинг С-400ларини сотиб олди, Москва эса ўзини Яқин Шарқда нуфузли куч сифатида намоён қилди... Аммо энг муҳими, Франция президенти Макрон Россияга хушомадгўйлик қилиб, Европаликларни "Россия билан муносабатлар асосларини" қайта кўриб чиқишга чақирди.

(Дарвоқе, энг кулгилиси, маъруза муаллифлари Франция президенти нутқларини Россиянинг энг муҳим ютуқлари сифатида кўрсатишган. Бунда "дунё нега Ғарбни сиқиб чиқараётганини тушуниш мумкин: Ғарб ўзини томоша қилаётган кўзгудан ҳеч узоқлаша олгани йўқ, бу пайтда эса дунё хира фонда ўтиб бормоқда)

Аммо кўзга ташланаётган ғалабаларимиз ортида, албатта, заиф томонларимиз яширинган. Биз рўйхатлаймиз:

1) 2019 йилда Москва саккиз йил ичида Путинга қарши энг катта норозилик намойишлари бўлиб ўтди, сентябр ойида Москва шаҳар Думасига ўтказилган сайловларда эса кремльпараст номзодлар жиддий зарба олди.

2) Сўровларга кўра, кетиш имкониятини кўриб чиқаётган ёшлар сони кўпайган.

3) Сўровларга кўра, президентга ишонадиган ёшлар сони камайди - ҳозир бу атиги 55 фоизни ташкил этади.

4) Россиянинг Хитой билан ҳамкорлиги "Узоқ Шарқда таъсири кучайиб бораётган Хитой"ни  ҳисобга олган ҳолда" айтилса, тенг ҳуқуқли эмас .

Ҳаммаси шу. Путин режимининг бу даҳшатли муаммолари Мюнхен ҳисоботига Россия ҳақида Ғарб оммавий ахборот воситаларида бир хил зерикарли схема асосида ёзиладиган мақолалар тўдаси билан кўчиб ўтган. Бунда "Рус ҳаёти" кун тартиби ва талқинини "ВШЭ – Москва Карнеги маркази – навальный йиғинлари" учбурчагидаги стипендиатлар белгилайди. Улар бир вақтнинг ўзида ҳам ахборот тарқатувчилари, ҳам экспертлардир, бош қахрамонлар ролида ҳам асосан шулар.

Якун - 2020 йил баҳори яқинлашмоқда, Россияда ҳукумат ўзгариши рўй берди, миллий лойиҳалар амалга оширилмоқда, Конституцияга тузатишлар киритилмоқда - ва юқоридаги учбурчак намоёндалари хануз ўтган йилнинг августида рўй берган Москвадаги норозилик намойишларидаги селфилари ҳақида ташвишланмоқда. Ва сезиларли чарчоқ билан "Хитой Сибирни босиб олмоқда" деган мемни қайта-қайта чоп этишмоқда.

...Шундай қилиб, Мюнхен ҳисоботидаги энг қизиқарли нарса биз ҳақимизда эмас.

Энг қизиғи, матн муаллифлари шикоят қилаётган "ғарбийсизлик" сабаблари.

Хуллас, Ғарб борлиги ҳақидаги тушунча иккига бўлинган. Баъзи "ўнг қанот насроний популистлари" учун Ғарб - диний, маданий ва миллий урф-одатлар уйғунлигидир. Бошқалар, яъни "либераллар" учун Ғарб - либерал демократия тамойилларига содиқ бўлган барча нарсадир.

Ўнг қанотли популистларнинг фикрига кўра Ғарб, гўё, чет элликлар, ғайридинлар ва тубдан фарқ қиладиган чет эл маданий матрицаларни ташувчилар томонидан йўқ қилинмоқда - ва "одамларни демпингида" бойиётган либерал элита уларни олиб кирмоқда.

Ўз навбатида, либераллар Ғарб борлиғича, айнан вайронагар, нолиберал, ксенофоб ва диний жаҳолатпараст ташқи дунёга айлантирмоқчи бўлган ўнг қанот популистлари томонидан йўқ қилинишига ишонадилар.

Албатта, Путин Россияси ҳам қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда, аммо у Ғарбдаги ёрдамчиларисиз ҳеч нарсага эриша олмас эди.

Нимани таъкидлаш жоиз: иккала томон ҳам, албатта, ҳақ.

Ғарб цивилизация ва сиёсий моҳият сифатида, шубҳасиз, асрлар давомида муаммоларни ҳал қилиш ва дунёни ўзгартиришнинг ўзига хос усулларини ривожлантирган насроний миллий маданиятларининг бир йиғиндиси.

Бироқ Ғарб, шубҳасиз, у ерда яратилган либерал мафкура, аксарият элита томонидан қўллаб-қувватланадиган ва бу элиталарга ўнлаб йиллар давомида ишончли восита сифатида хизмат қилган.

Ҳа, энди Ғарбнинг бу икки мос таркибий қисми зиддиятга дуч келди. Чунки шахсни биринчи ўринга қўядиган либерализм динни, урф-одатларни ва ҳатто кўпчилик хоҳиши билан шахсни бостирадиган оддий демократияни бўғиб қўйишга доим шай. Анъаналар ва демократия эса озчиликка сиёсий имтиёзлар берадиган либерализмни бўғиб қўйишга ҳаракат қилмасдан қолмайди.

Аммо бу ерда ажаблантирадиган нарса шундаки, қарама-қарши томонлар ўзларининг рақибларига эътибор беришни ва: "Ҳа, бу ҳам биз, бу ҳам Ғарб " деб тан олишни хоҳламайдилар. Аксинча – тафовут қанчалик узоқлашса, шунчалик ғазаб билан улар бир-бирларини Британия байроғи каби йиртишга ҳаракат қилишмоқда. Гарчи бу уларни фақат заифлаштириши аниқ бўлса-да.

Шундай қилиб, иккала томонга ҳам фақат муваффақият тилаш қоляпти. Ғалати туйилса ҳам, "Ғарбсиз дунё" эндиликда Ғарб ҳозир бўлган ва фаол бўлаётган жойдан кўра қонсизроқ ва хавфсизроқ жой.

Асосий мавзулар