01:45 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Аналитика
Ҳавола олиш
300 0 0

QBF компаниясининг етакчи таҳлилчиси Олег Богданов Марказий Осиёда молиявий пирамидаларга қарши курашишда нима қилиш кераклиги борасида ўз мулоҳазаларини билдирди.

QBF компаниясининг етакчи таҳлилчиси Олег Богдановнинг фикрига кўра, молиявий пирамида фаолиятининг ўсишига Марказий Осиё аҳолисининг молиявий саводхонлиги пастлиги сабаб бўлмоқда.

“Молия билан шуғулланувчи ҳар қандай қора ниятли кишилар турли йўлларни таклиф қилишлари мумкин, оддий кишилар эса буни тушунишмайди”, - деди таҳлилчи Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Богданов кўпинча шунга ўхшаш фирмалар молия, валюта бозорлари, облигация бозорларини ниқоб қилиб олишларини таъкидлади. Одамлар эса барчасини ҳақиқий деб ўйлаб, пулларини тикишади.

Таҳлилчи эски мижозларга пуллар янгилари ҳисобидан берилиши, бу молия пирамиданинг асосий белгиси эканини қайд этди. Шунингдек, фирибгарларни мамлакатда молиявий операцияларни назорат қилувчи идорадан лицензияси мавжуд эмаслиги ажратиб туради.

“Фирманинг ҳисоботи ва бошқа жиҳатларини текшириш лозим. Бозорда операциялар билан шуғулланиш учун ҳар ҳолда қандайдир молиявий саводхонлик бўлиши даркор”, - деди мутахассис.

“Кафолатланган даромад келтиришни фақат банк ёки юқори рейтингга эга облигациялар тақдим этиши мумкин. Агар бирор киши сизга акция бозоридаги операциялар бўйича кафолат берса, сиз ушбу ташкилотдан юз ўгириб кетишингиз керак. Чунки аниқ сизни алдашмоқда”,  - дея хулоса қилди Богданов.

Асосий мавзулар