Антитеррор, камикадзе ва бомба: “тўртоёқли ёрдамчилар”нинг хизмати ҳақида

© Sputnik / Дильшода РахматоваКинологическая служба УВД по Ташкентской области
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўча ёки хонаки итларга нисбатан Кинология марказларида ўргатилган итларнинг феъл-атворига хос жиҳат шуки, улар бегона инсонлар қўлидан таом емайди. Шу ва бошқа қизиқ маълумотлар юзасидан Sputnik Ўзбекистон мухбири Тошкент вилоятидаги Кинология марказида бўлди.

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Жорий йилнинг 6 февраль куни Sputnik Ўзбекистон мухбири Тошкент вилоятида жойлашган ИИБ ППС ва ЖТСБ кинология хизмати хизмат итлари питомнигида бўлди.

Хизмат итлари питомниги 2001 йил апрель ойида ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунда бу ер вилоят ИИББ Кинология хизмати объекти ҳисобланади. 

© Sputnik / Дильшода РахматоваКинологическая служба УВД по Ташкентской области
Антитеррор, камикадзе ва бомба: “тўртоёқли ёрдамчилар”нинг хизмати ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области

Унда фаолият юритиб келаётган ходимларга кўра, бугунги кунда марказда 63 та хизмат итлари тарбияланмоқда. Ушбу итлар ёрдамида ўтган 2019-йил давомида 2500 дан ортиқ турли хилдаги жиноятлар фош этилиб, 77 кгдан ортиқ гиёҳванд моддалари аниқланган.

Кинолог ходимлар сони эса питомнигда 10 та бўлиб, вилоят бўйича улар сони 30 нафарни ташкил этади.

Ўз касбига садоқатли бўлган кинолог ходимлар кун давомида эрталабдан тушлик вақтигача 1,5 соат, тушдан кечгача 1,5-2 соат давомида итлар билан машғулотлар олиб боришади.

© Sputnik / Дильшода РахматоваКинологическая служба УВД по Ташкентской области
Антитеррор, камикадзе ва бомба: “тўртоёқли ёрдамчилар”нинг хизмати ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области

Кинология маркази итлари албатта кўча ёки хонаки итлардан парвариши жиҳатидан ҳам фарқ қилиши табиий. Бу ҳақдаги саволга Ўзбекистон ИИВ, Патрул пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси Кинология хизмати бош мутахассиси, майор Шавкат Файзиев шундай жавоб берди:

— Хизмат итлари Италиядан келтириладиган махсус овқатлар, гўшт ҳамда сосиска билан озиқлантирилади. Вазни катта бўлган итларга 500 граммгача овқат берилади. Хизматни аъло даражада ўтаган ёки машғулотларда фаолллик кўрсатган итлар рағбат сифатида ширинлик, сосиска ва гўшт бўлаклари билан сийланади. Яқинда Республика бўйича хизматчи итларга белгиланган миқдор бўйича педигре-қуруқ озуқаси берила бошланди. Pedigree овқатида барча тўқимли озуқа ва витаминлар  жамланган бўлиб, овқат учун ажратиладиган харажатлар ҳам бир мунча камайган.

© Sputnik / Дильшода РахматоваКинологическая служба УВД по Ташкентской области
Антитеррор, камикадзе ва бомба: “тўртоёқли ёрдамчилар”нинг хизмати ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области

— Шу ўринда кинология хизматининг асосий вазифаларига қисқача тўхталсак, оғир ва ўта оғир ҳамда шахсга қарши жиноятларни фош этишда махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итлари имкониятларидан самарали фойдаланиш;

— Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол ва ўқ-дориларни аниқлашда иштирок этиш;

— Кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек, оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда қатнашишдан иборат.

Шу сабабли итлар хизмат давомида фаоллик кўрсатиши учун нафақат қорни тўқ бўлиши, балки жисмонан соғлом ва чиниққан бўлиши лозим.

Бунинг учун эса машғулотлардан ташқари ветеринар шифокор ўзига бириктирилган кинолог билан бирга итларни ҳар куни тиббий кўрикдан ўтказиб туради. Касалланган ёки хизмат давомида тана аъзолари шикастланган итлар махсус хонага ўтказилиб, уларга даволаш муолажалари олиб борилади.

© Sputnik / Дильшода РахматоваКинологическая служба УВД по Ташкентской области
Антитеррор, камикадзе ва бомба: “тўртоёқли ёрдамчилар”нинг хизмати ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области

Ўргатилган итларнинг яна бир ўзига хос феъл-атвори шундаки, улар кўчада бирон бир ёрдамга муҳтож бўлган инсонни кўриб қолса, ўзи зудлик билан мустақил равишда ёрдамга шошади. Улар айнан шу бўйича ўқитилган.

Дейлик, дарёда чўкаётган инсонни кўриб қолиши мумкин, у ўша одамни сувдан чиқариб олишга ёки кучи етмаса ҳаракатлари орқали бирон инсонни ёрдамга жалб қилиши мумкин. Ёки безори шахс бирор кишининг сумкасини олиб қочса, у югуриб бориб ёрдамга муҳтож одамга ёрдам беради.

Кинология хизмати бош мутахассиси Шавкат Файзиевнинг айтишича, марказида сақланаётган итларнинг ҳар бири билан қизиқишига қараб, алоҳида машғулотлар ўтказилади. Масалан,  портловчи жисмларни изловчи, ўғриликни фош этувчи, гиёҳвандлик моддаларини топувчи ҳамда антитеррор итлар билан алоҳида машғулотлар ўтказилади.

© Sputnik / Дильшода РахматоваКинологическая служба УВД по Ташкентской области
Антитеррор, камикадзе ва бомба: “тўртоёқли ёрдамчилар”нинг хизмати ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области

Масалан, гиёҳвандлик моддаларини излашда ўйноқироқ ва ҳаракатчан итлар танланади. Улар шу бўйича ўргатилади. Портловчи жисмларни изловчи итларга эса аксинча, табиатан босиқ итлар танланиб, уларга ҳам ўз йўналиши бўйича машғулотлар ўтказилади. Сабаби, портловчи моддани излаб топгач, итлар ўша жойда ўз эгасига ўтириш, ҳуриш, қўл ҳаракатлар ибилан белги бериб туриши, лекин портловчи моддага тегиб, қалтис ҳаракатлар қилмаслиги лозим. Акс ҳолда жисм портлаб кетиши мумкин.  

Шунингдек, из қидирувга жаҳлдор, кучли ва бақувват итлар танланади. Бундай итлар билан албатта оғир жиноятларни содир этган жиноятчини қийинчиликсиз қўлга олиш мумкин.

Маълум вақт давомида агар итлар машғулотларга жалб этилмаса, улар ўз вазифасини бир оз унутиб қўйиши ёки чалғиб қолиши мумкин. Шу боис жониворлар кун давомида икки маҳал қатъий машғулотларда қатнашиши шарт.

© Sputnik / Дильшода РахматоваКинологическая служба УВД по Ташкентской области
Антитеррор, камикадзе ва бомба: “тўртоёқли ёрдамчилар”нинг хизмати ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области

8 ёшга тўлгач эса хизматчи итлар махсус комиссия томонидан хизматга яроқсиз деб топилади ва Ички ишлар вазирлигининг махсус буйруғи асосида ўз уйида боқиши учун кинологларнинг ўзига бепул топширилади.

Яна бир қизиқарли ҳақиқат шундаки, хизматчи итлар нафақат жанговорлиги билан ажралиб туради, балки ҳар қандай вазиятда ўзи бўйсунувчи кинолог ходимнинг хавфсизлигини ҳам садоқат билан таъминлайди.

Асосий хусусияти унинг ўз йўналиши бўйича тайёргарлигидир. Дейлик, бирон бир буюмни олдига қўйиб, ушбу ўргатилган итга қўриқла деган буйруқ берилса, эгаси 10 соат давомида кетиб, қайтиб келганида ҳам ит ўзига берилган буйруқни охиригача бажараётган бўлади.

Шу каби ақлли ва садоқатли жонзотларни парвариш қилаётган кинология маркази ходимлари яқинда Тошкент вилоятида бўлиб ўтган “Намунали питомник”, “Аълочи кинолог” номинациялари бўйича ўтказилган мусобақаларда иштирок этишиб фахрли 3-ўринни, ҳамда республика бўйича ўказилган “Намунали питомник” мусобақасида 1-ўринни қўлга киритишган.  

© Sputnik / Дильшода РахматоваКинологическая служба УВД по Ташкентской области
Антитеррор, камикадзе ва бомба: “тўртоёқли ёрдамчилар”нинг хизмати ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области
Янгиликлар лентаси
0