12:22 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
946 0 0

Маълумотларни ошкор қилган шахсни иккинчи бор қамоққа олишди, аммо АҚШ ҳукуматининг ўзи тахмин қилинаётган ҳарбий жиноятлар учун жавоб берганича йўқ.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik, Софья Мельничук. Ҳеч қандай суд ва суриштирувсиз амалга оширилган қатл, тинч аҳолининг ўққа тутилиши, чет эл ҳукуматларига ўтказилган босимлар ва маҳбусларнинг қийноққа солиниши - ўн йил олдин бутун дунё америка ташқи сиёсатининг мана шундай ёқимсиз тафсилотларидан хабардор бўлган эди.

Маълумотларни ошкор қилган шахсни иккинчи бор қамоққа олишди, аммо АҚШ ҳукуматининг ўзи тахмин қилинаётган ҳарбий жиноятлар учун жавоб берганича йўқ.

Мураккаб давр

"Бошқа чора йўқ, фақатгина АҚШдан ёрдам олиш мумкин эди. Аммо, илтимосларга қарамай, шу аён эдики, биз ҳеч нарса қилмоқчи эмасдик. Агар ҳужжатларни эълон қилсам, гўё, бу адолатсизликни тўғрилашим мумкиндек кўринди менга", — Челси Мэннинг ўн йил олдин америкага оид дипломатик ёзишмалардан иборат махфий файлларни нега жамоатчиликка эълон қилганини худди шундай тушунтирган эди.

2010-йилнинг 18-февралида жанжалли шов-шувлар билан танилган WikiLeaks сайти Мэннингдан олинган ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди. Кенг кўламли фош қилишлар эса "Рейкьявик 13", деб номланган файллардан бошланди.

Эндиликда ўз жинси ва исмини ўзгартирган, бутун жаҳонга танилган Брэдли Мэннинг ўша вақтда разведкага оид маълумотларни таҳлил қилиш бўйича мутахассис эди. У Ироқдаги ҳарбий базаларнинг бирида хизмат қилар ва унинг қўлидан улкан ҳажмдаги махфий материаллар ўтарди. Шу жумладан, у Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти компьютер тармоқлари, шунингдек, Ички хавфсизлик вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан ишлатиладиган разведка коммуникациялари глобал тармоғига ҳам бемалол улана оларди.

Машҳур фош қилувчининг болалиги ва ўсмирлиги бахтиёр кечган, деб айтиб бўлмайди. Оила муҳитини яхши деб бўлмасди, ота-онаси ичкиликка муккасидан кетган ва кейинчалик ажрашиб кетадилар. Болакай нимжон бўлиб ўсар, ўсмирлик чоғида тенгдошлари унинг устидан кулардилар. Шу билан бирга, танишларининг хотираларида у анчайин зийрак ва мустақил фикрли бола бўлиб муҳрланиб қолган.

Челси Мэннингга айланган Брэдли Мэннинг

Мактабдан кейин университетга кира олмагач, отаси унга аввал армияга боришни, сўнг ветеранларни қўллаб-қувватлаш дастури бўйича олий таълим олишни маслаҳат беради. Аммо Брэдлининг ҳарбий хизматга доир умидлари бошқача эди. У хизматга бориб, гендер тенглик касаллигини енгиб олишни истар, чунки болалигидан ўзини аёлдек ҳис этарди.

2009-йилда Брэдли Мэннинг мураккаб даврни бошдан кечирди. У Ироқда бўлган вақтларида, ўзи ҳамиша қарши бўлиб келган уруш иштирокчисига айлангани учун виждон азобида ёнарди. Бундан ташқари, унда психологик муаммолар ҳам зўрайди - гендер масаласи ҳеч барҳам топмасди. Йил охирида эса унинг асаблари панд берди: раҳбарининг танбеҳига жавобан, у иш кабинетида тўполон кўтаради.

Худди шу вақтда Брэдли WikiLeaks ҳақида билди — сайтда 2001 йил 11 сентябрида содир этилган террорчилик актлари ҳақида маълумотлар эълон қилинганди.

2010-йилнинг январида Мэннинг иш компьютеридан Ироқ ва Афғонистонда ўтказилган ҳарбий кампаниялар тўғрисида бир неча юз минг файлларни юклаб, кўзни шамғалат қилиш учун уларни устига "Lady Gaga" деб ёзилган дискда олиб чиқиб кетади.

Махфий маълумотларни у аввалига йирик америка нашрларида ишлайдиган журналистларга пуллашга уриниб кўради, аммо мухбирлар бу таклифни жавобсиз қолдиришди. Ўшанда Мэннинг компроматни WikiLeaksга йўллайди ва жавобини кутиб ўтирмасдан, тез орада қолган қисмини ҳам юборади. Шу тариқа барча материаллар сайтда пайдо бўлади.

Ҳужжатларга кўра, америка ҳукумати 2008 йилдаги иқтисодий инқироз зарбасига учраган Исландияни Яқин Шарқдаги ҳарбий кампанияда иштирок этишга мажбур этган. 30 йилда биринчи марта тараққий этган ва Халқаро валюта фондига мурожаат қилган - коллапс ёқасига келиб қолган давлатда шунчаки бошқа танлов қолмаганди.

Суд ва терговсиз

2010 йилнинг апрелида 2007 йил 12 июнда Бағдодда олинган видеоёзув пайдо бўлади. Бунда жанговар вертолётдан бир неча киши отиб ташланган, хусусан, Рейтернинг икки журналисти ҳам. Мухбирлар қўлидаги фотоаппаратларни америкаликлар қурол деб ўйлашган. Сўнгра жароҳатланганларга ёрдам бериш учун етиб келган автомобилга қарата ҳам ўт очилган. Икки болакай жароҳатланган ва видеода бу ҳолатга изоҳ берган ҳарбий: "Нима десам, ўзларидан хато ўтган, ахир улар болаларни жанг майдонига олиб келишган", деб айган.

Мэннинг илгаригидек гендер номувозанатликдан азият чекарди. Раҳбарларнинг бирига хат йўллаб, ҳолатни тушунтиради ва мактубга ўзининг аёллар либосидаги суратини илова қилади. У ўзида яхши томонга ўзгаришни сезмаётганди. Натижада психиатрлар қўмондонликка уни хизматдан озод қилишни маслаҳат беришади.

Худди шу даврда ижтимоий тармоқларда танишлари билан суҳбатлашган Мэннинг WikiLeaksга маълумотлар юборганига иқрор бўлади. Суҳбатлардан бири хакер Адриан Ламо билан бўлган эди. У эса 2010-йил май ойи охирида Мэннингни ФБРга сотади. Уни Ироқда ҳибсга олишади. Унга нисбатан, хусусан, "душманга ёрдам" айблови илгари сурилиб, бу учун олий жазо назарда тутиларди.

Июль ойи охирида 2004-2009 йиллар кечган афғон урушининг янги тафсилотлари акс эттирилган янги файллар пайдо бўлади. Аниқ бўлишича, коалиция қўшинлари жанговар ҳодисалар давомида юзлаб афғон фуқароларини ўлдиришган ва булар ҳақида расман хабар қилинмаган. "Худкушлар бўлиши эҳтимоли" билан отиб ташланган оддий мотоциклчилар воқеаси, шулар жумласидан. Махсус хизматларнинг "қора отрядлари" толиблар етакчиларига ов уюштирар ва улар суд ҳамда суриштирувларсиз ўлдириларди.

Вашингтонда ушбу материаллар кескин қораланади. Оқ уйда ҳужжатлардаги ҳодисалар Барак Обамадан олдинги даврда бўлиб ўтганини таъкидлайди.

Қўрқинчли сирлар

2010-йилнинг октябрида Ироқда ўтказилган ҳарбий кампаниялар ҳақида яна тўрт юз мингга яқин ҳужжатлар қўшилади. Маълум бўлишича, қурбонлар сони эълон қилинганидан анча кўп эди. "Биз уруш олдидан ва уруш даврида ҳақиқатни яширишга бўлган уринишларнинг бир қисмини тузатишга умид қиламиз",  -деган эди ўшанда WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж.

Пентагонда ўшанда бир марта эмас, бир неча маротаба қурбонларнинг аниқ сони ҳақида аниқ статистика олиб борилмаслигини, аммо 2004-йилдан 2008-йилга қадар, америка ҳарбийлари маълумотларига кўра, 77 мингга яқин ироқликлар ҳалок бўлган. WikiLeaks маълумотлари бўйича — камида 109 минг.

Жаҳон шунингдек, ушлаб турилганлар билан ўта шафқатсиз муносабатда бўлингани, тинч аҳоли билан боғлиқ фожиавий ҳодисалардан хабар топади.

"Шунингдек, КППларда ҳеч қандай асоссиз кўзи ёрадиган аёлни олиб кетаётган ҳайдовчини ўлдирганлик ҳақида далиллар бор. Ироқлик асирларни қийнашган, томида битта қўзғолончи борлиги гумони билан бутун бинолар йўқ қилинган", — дейилади WikiLeaks хабарида.

Шундан сўнг Гуантанамо қамоқхонаси атрофида жанжал авж олади. У ерда ҳеч қандай айблов қўйилмаган 150 нафар покистонликлар ва афғонлар ушлаб турилганди. Шу жумладан, 89 яшар кекса чол ва 14 яшар ўсмир ҳам. Ҳибсга олинганлар қийноққа солинган.

Бош информатор Брэдли Мэннинг 2013 йилда ишнинг 22 эпизодидан 17тасида айбдор деб тан олинади ва 35 йилга озодликдан маҳрум этилади. Ҳукм эълон қилинганидан сўнг у ўзини аёл деб ҳисоблашини ва бундан буёғига ўз исмини Челсига ўзгартирганини эълон қилади. 2014-йил унинг ҳужжатлари алмаштирилади ва гормонал терапия курсини ўташга рухсат берилади.

Аммо у аёллар қамоқхонасига олиб ўтилмайди.

Судда Мэннинг қилган ишидан афсусдалигини айтади: "Мени ҳаракатларим одамларга зиён етказганидан афсусдаман. Бу Қўшма Штатларга зиён етказганидан пушаймонман. Ҳаракатларим туфайли қасддан қилинмаган оқибатлар келиб чиққани учун узр сўрайман. Мен бу қарорларни қабул қилаётганда, одамларга ёрдам бера олишимга ишонар эдим".

2017-йил Барак Обама буйруғи билан Мэннингга берилган жазо юмшатилади. Челси етти йиллик қамоқ жазосидан сўнг муддатидан олдин озодликка чиқади, аммо тез орада яна панжара ортига қайтади. 2019-йилнинг апрелида аёлни 400 кунга ҳибсга олишади. Сабаби, у АҚШ ҳукумати томонидан қўзғатилган жиноий ишда WikiLeaks ва Лондонда қўлга олинган Жулиан Ассанжга қарши кўрсатма беришдан бош тортган эди. Мэннинг ҳукумат билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган ҳар бир кун учун  жаримага тортилади ва ҳибс муддатининг охирида давлатдан қарзи 440 минг долларга етади. Челси Твиттерда ўзида бор маблағларнинг жами миқдори 11 кунлик ҳибс учун тўлашга етишини таъкидлаганди.

Челси Мэннинг

БМТда трансгендернинг қўлга олиниши юзасидан ҳавотир билдирилган эди. Мэннингни қамоқдан озод қилиш талаби баён этилган петиция 58 759 имзони тўплайди. РИА Новости Челси билан суҳбатлашишга уриниб кўрди, бироқ у алоқага чиқмади.

Америка ҳарбийларининг ҳарбий жиноятлари Афғонистондаги Халқаро жиноий суд томонидан ўрганилмоқда. Аммо АҚШ Халқаро жиноий судда иштирок этмайди ва унинг қарорларини тан олмайди. Ўтган йили Вашингтон Гаага судининг бош прокурори Фата Бенсудани визадан маҳрум қилганди. Давлат котиби Майк Помпео эса суриштирув иштирокчиларининг қолганлари билан ҳам худди шундай йўл тутилишини айтган.

Асосий мавзулар