Ҳеч қандай "Бук" йўқ, лекин асорати бор. MH17 ишида нима ҳисобга олинмаган?

© Sputnik / Игорь Маслов / Медиабанкка ўтишЭксперты из Нидерландов и Малайзии посетили место крушения "Боинга" в Донецкой области
Эксперты из Нидерландов и Малайзии посетили место крушения Боинга в Донецкой области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияга қарши айбловлар одатда далиллар билан тасдиқланмаслигига аллақачон ўрганиб қолганмиз. Аммо шунга қарамай, ҳар бир бундай ҳолат ҳайратланарли.

Мария Балябина, Sputnik радиоси шарҳловчиси

Меҳмонлар

Донбассда, Малайзиянинг Boeing самолёти қулаган ҳудудда, битта ҳам "Бук" бўлмаган. Буни Нидерланд разведкаси ҳам, ССГ (Қўшма тергов гуруҳи) ҳам билади. Аммо Россияга қарши илгари сурилган айбловларга бу маълумот мос келмас эди, шу учун ҳам буни ҳисобга олишмади.

Московский Кремль - Sputnik Ўзбекистон
Россияни жаҳонда нега яхши кўрмайдилар

Россияга қарши айбловлар одатда далиллар билан тасдиқланмаслигига аллақачон кўникиш керакдек, гўё. Шунга қарамай, бу каби ҳар бир ҳолат ҳайратланарлидир.

Масалан, 2014 йилда Донбассда Малайзия самолёти қулаганидан кейин дарҳол бунда Россияни айблашди. Ўшандан буён кўнгилли қўшинлар Россияда ишлаб чиқарилган "Бук" ёрдамида "Boeing"ни уриб туширган деган тахмин барча  манфаатдор шахслар томонидан такрорланиб келмоқда. Ҳатто бундай эмаслигини аниқ биладиганлар томонидан ҳам.

2016 йилда Қўшма тергов гуруҳининг матбуот анжуманидан бир ҳафта олдин, Нидерландия разведкаси прокурорга лайнер қулаган жойда битта ҳам "Бук" бўлмаганлиги тўғрисида хат йўллади. Маълумот мустақил журналистларнинг Bonanza Media платформасида эълон қилинган.

"MH17 рейси Украина ва Россиянинг 9К37М1 "Бук" М1 тизимлари жойлаштирилган барча идентификацияланган ва амалдаги позицияларидан четланиб учгани аён", - дейилади разведка маълумотларида, аммо ССГ бу ҳақда бирон бир сўз айтмади, у Россиянинг айби ҳақида ёдланган ибораларни такрорлашни давом эттирди, холос.

Лавров не исключил, что российских дипломатов вслед за спортсменами обвинят в применении допинга - Sputnik Ўзбекистон
Лавров: тез орада россиялик дипломатларни допинг истеъмол қилишда айблашади – видео

"Бук" бўлмаган бўлса нима қилипди, Россия самолётга яқин жойлашганлиги билан кескин вазиятни яратар эди – ва шунинг ўзи уни айбдор қиларди.

Шу билан бирга, Москванинг терговда иштирок этиши у ёқда турсин, ҳеч ким ҳатто у томонидан тақдим этилган ва бу ишда ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотларни ҳисобга олмади ҳам. Чунки бу ерда гап ҳақиқатни аниқлаш эмас, балки далилларни илгари илгари сурилган айбловларга мос келтириш ҳақида бормоқда.

Бироқ, тергов жараёнида кам-камдан сизиб чиқаётган маълумотлар, Кремль айтганидек, Россия томонининг ҳақлигини кўрсатмоқда.

Юзага қалқиб чиққан маълумотларни тергов билан шуғулланаётганлар эътиборга оладими? Шубҳа бор. Улар буни тўрт йил олдин эътиборга олиш имкониятига эга эдилар, энди эса ишни орқага суриш жуда ноқулай. Шундай қилиб, майли, улар янги "далиллар"ни тўқиб чиқаришда давом этаверсинлар, биз эса Россия ҳеч нарсада айбдор эмаслигини биламиз.

Янгиликлар лентаси
0