“Толибон” Кобулга кескин талаб қўйди: ШҲТ давлатлари қандай жавоб беради?

© Sputnik / Табылды КадырбековУчения ШОС "Мирная миссия"
Учения ШОС Мирная миссия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Февралда АҚШ ва “Толибон”* ҳаракати билан тинчлик битими имзолангандан сўнг (бу БМТ ва ОДКБнинг расмий позицияси) Афғонистонда тинчлик кўпаймади.

Дадилланган толиблар расмий Кобулдан ўзларининг беш минг аъзоларини қамоқдан озод қилишни қатъий талаб қўйди ва вилоятларда ҳукумат қўшинларини сиқиб чиқаришни давом этмоқда.

Виктор Михайлов - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт “Толибон” билан келишувдаги Ўзбекистон учун хавфлар тўғрисида гапирди

Энг катта ҳужумлар Сари-Пул, Балх, Ғазнида қайд этилган. 2 мартда “Толибон” Афғонистоннинг марказий Вардак вилоятида ўзларининг аъзолари билан маҳбусларни алмашиш учун 55 кишини гаровга олди. Шу куни Хост вилоятидаги портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди.

Шу асосда, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг “Тинчлик миссияси 2020” саккиз мамлакатининг кенг кўламли аксилтеррор машқларини ўтказиш режалари мантиққа тўғри келади.

Бундай машғулотлар икки йилда бир марта (2002 йилдан бери) ўтказиб келинади ва илк бор Сибир ҳудудида ўтказилади.

ШҲТга аъзо давлатлар - Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой, Покистон ва Ҳиндистоннинг қўшма қўшинлари “Юргинский” полигонида аксилтеррор амалиётининг вазифаларини бажаради.

Евроосиё огоҳлантируви

Август ойида ШҲТнинг саккизта давлатидан ўн мингдан ортиқ қўшинлар “Тинчлик миссияси 2020” терроризмга қарши машқларида иштирок этишади, режа ҳозиргача келишиб олинмоқда, аммо асосий босқичларини олдиндан айтиш мумкин.

Прогноз қилиш учун етарлича ўхшашликлар ва тенденциялар мавжуд, чунки биринчи марта Россия Федерацияси ҳудудида 2007 йил август ойида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Хитойнинг қўшинлари ва вакиллари иштирокида бўлиб ўтган.

Встреча делегации МИД Узбекистана с представителями Талибан в Дохе - Sputnik Ўзбекистон
Толибон Афғонистонда тинчлик ўрнатишда Ўзбекистон ҳаракатларини қайд этди

Челябинск вилоятида бўлиб ўтган "Тинчлик миссияси - 2018" машқлари ҳам яхши ишора. Бирлашманинг иштирокчилари сони, ҳамжиҳатлиги ва самарадорлиги йил сайин ортиб бормоқда.

Эҳтимол, шартли равишда уюшган ва қуролланган террорчилар "айтилмаган мамлакат"да яна бир "шаҳарни" (гаровга олинганлар, ҳукумат органлари, стратегик объектлар) эгаллаб оладилар.

Озод қилишнинг мураккаб амалиётини кўп миллатли ва ШҲТ қўшинларининг ягона режали гуруҳига амал қилган ҳолда (қуруқликда ва ҳавода ҳамкорлик) муваффақиятли амалга оширишди.

Саккизта давлатнинг ҳарбий вакилларининг ўзаро ҳамкорлиги оддий иш эмас, “Юргинский” ўқув полигонида, сув тўсиғини енгиб ўтиш жойи олдиндан ўрганиш ишлари (рекогносцировка) олиб борилди.

Машқ бўйича музокаралар якунланмоқда. Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой, Покистон ва Ҳиндистон май ойида якуний битимни имзолашади.

Ҳа, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти - аввалам бор, иқтисодий ва сиёсий иттифоқдир. ШҲТнинг ҳарбий йўналиши зарурий чора, “Тинчлик миссияси” машқлари – бу халқаро террорчиларга евросиё огоҳлантируви ҳисобланади.

Давр талаби

“Тинчлик миссияси”дан ташқари, бу йил Россия қўшинлари Қирғизистон ва Беларусь ҳудудида ОДКБнинг бир нечта ўқув машғулотларида иштирок этадилар, Ўзбекистонда эса икки давлат кучишлатар бўлинмалари махсус тактик машқларини ўтказадилар.

Эслатиб ўтаман, Россия Федерациясининг Марказий ҳарбий округи Марказий Осиёнинг стратегик йўналишини қамраб олади, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда хорижий объектлар ва ҳарбий базаларни ўз ичига олади. Марказий ҳарбий қўмондонликнинг жанговар тайёргарлиги тобора кучайиб бормоқда ва Панж қирғоқларигача бўлган ҳудудни қамраб олади.

Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
Нега Афғонистон АҚШ учун қопқонга айланди?

Тожикистон тоғларида ўтказилган машқлардаги махсус вазифаларни бажариш учун 2 мартда 201-чи Россия ҳарбий базасининг вертолёт учувчилари Лиаур ўқув полигонига тактик десант қўшинларини олиб келди. Ҳимояни Ми-24 ҳужум вертолётлари таъминлади. Машғулотларда қатнашган зирҳли машиналар позицион курашни ва ёпиқ позицияларда танк олишувини ўтказдилар. Жами машқларда 500 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 200 та ҳарбий техника жалб қилинди.

Қўшинларнинг малакаси ва техник жиҳозланиши энг мураккаб вазифаларни ҳал қилишга имкон беради.

Марказий ҳарбий округи куч тўплашни давом этмоқда ва 2020 йилда 850 донадан ортиқ янги қурол ва ҳарбий техника, шу жумладан С-400 “Триумф” зенит-ракета тизимининг тўртта тўплами ва С-350 “Витязь” ҳаво мудофаа тизимига эга бўлади.

Қирғизистондаги Кант авиабазаси янги “Форпост” ва “Орлан-10” учувчисиз учиш аппаратларини ўзлаштирмоқда. Қуролли кучларни қайта қуроллантириш ва жанговар тайёргарликни ошириш - давр талаби.

Кўплаб қўшни давлатлар сингари, Россия АҚШ ва "Толибон" ўртасида Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқиш тўғрисида битим имзоланишини қўллаб-қувватлайди. Аммо, америкаликлар билан қўл бериб кўришган толиблар “Ал-Қоиданинг "яқин қариндоши" ва Марказий Осиё минтақасига жиддий таҳдид солувчи террорчилар бўлишни тўхтатмайди.

"Толибон" радикал исломий ташкилоти БМТ ва Россия Федерацияси (2003 йилда), ОДБКнинг бошқа мамлакатлари (2009 йилда) томонидан расман террористик ташкилот сифатида тан олинганидан бери ҳеч нарса ижобий томонга тубдан ўзгармади.

БМТнинг маълумотига кўра, ҳозирги кунда Афғонистон ҳудуди ва аҳолисининг ярмидан кўпини назорат қилаётган "Толибон" сафида 70 мингга яқин жангари бор.

"Толибон давлати" ҳисобида - ўрта аср ваҳшийлигини ўрнатиш, тинч аҳоли ва қадимий маданий ёдгорликларни йўқ қилишнинг йигирма йили бор. Шу сабабли ШҲТ давлатлари мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик даражасини янада ошириш ниятида.

Террорчиликка қарши кураш суриялик тажрибани ҳисобга олган ҳолда, Россия бу ерда етакчи рол ўйнамоқда.

* Россияда ва бошқа бир қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Янгиликлар лентаси
0