08:47 28 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
279932

Суверен ва мустаҳкамланган Ўзбекистоннинг хом-хаёллари йўқ, аммо шериклар билан прагматик муносабатларда.

Америка Қўшма Штатлари ҳудудида ўтказилган қўшма машғулотларда Ўзбекистоннинг ҳам қатнашиши билан, Вашингтон Тошкент билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни аввалги даражага - 2000 йилларнинг бошларида, республикада Хонобод Америка авиабазаси жойлашган пайтга қайтаришга интилмоқда. Бироқ, ўша вақтдан бери кўп нарса ўзгарди. Суверен ва мустаҳкамланган Ўзбекистон хаёлларга берилмаган ёки геосиёсий манфаатларни кутмайди ва шериклар билан фақатгина прагматик муносабатда, дейди Sputnik ҳарбий шарҳловчиси Александр Хроленко.

2 март куни Ўзбекистон Миллий гвардияси ва АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ҳарбий хизматчилари Фориш тоғ тизмасида саккиз кунлик "Енгилмас соқчи" машқларини якунладилар. Тадбирнинг мақсади "икки мамлакат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ва юзага келиши мумкин бўлган инқирозли вазиятларга қарши курашда икки томонлама ҳамкорликни такомиллаштириш". Машғулотлар муҳимлиги океан ортида жойлашган - Флорида штатидаги Макдилл авиабазасида жойлашган CENTCOM штаб-квартирасининг узоқдан қатнашиши билан тасдиқланади.

АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Даниел Розенблум: "Бизнинг Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорлигимиз ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатларга асосланади. Ўқув дастурлари ва қўшма жавоб машқлари ... бизнинг хавфсизлик борасида шериклигимизнинг чуқурлиги ва кенглигини кўрсатди".

АҚШ қуролли кучлари ҳар йили АҚШ Қуролли Кучларининг Марказий қўмондонлиги маъсулияти ҳудудидаги - Яқин Шарқ, Шарқий Африка ва Марказий Осиёнинг 20 мамлакатида ҳамкор давлатлар билан тахминан 80 та машғулотларда қатнашадилар. Эҳтимол, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ташкилий тажрибадан, стратегия ва тактика элементларидан фойдаланар ҳам. Аммо, CENTCOMнинг қўшни Афғонистондаги 19 йиллик муваффақиятсиз операцион фаолиятини тарихдан ўчириб бўлмайди.

Қўшма маневрлар

Ўзининг ҳарбий қурилиши ва халқаро террорчилик ташкилотларини самарали ушлаб туриш бўйича ўзбек тажрибаси ишонарлироқ кўринади ва кўпроқ жиҳатдан америкалик шериклар учун фойдали бўлиши мумкин. Ўзбекистон армияси янги усуллар ва қурол-аслаҳаларга эга бўла туриб, ҳақиқий жанговар тайёргарлик билан астойдил шуғулланмоқда. Ўзбекистон мудофаа қурилиши соҳасида минтақавий пешқадам бўлиб, бугунги кунда Global Firepower дунё ҳарбий куч рейтингида Белорусия ва Қозоғистондан юқори 52-чи ўринда туради. Пентагонда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигидан ўрганса бўладиган нарса бор ва улар бу учун ҳақ олишмайди. Ҳамкорлик динамикаси яққол кўриниб турибди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил баҳорида Пентагонга ташриф буюриб, у ерда Америка ҳарбий идораси бошлиғи билан ҳарбий-техник соҳадаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Миссисипи штати миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Женсон Бойлс бошчилигидаги АҚШ делегацияси 2018 йил кузида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига расмий ташриф буюрди. Томонлар ҳарбий-техник ҳамкорликни ва қўмондонлик ва штаб даражасидаги ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасидаги сўнгги ёндашувларни муҳокама қилдилар.

Мудофаа вазири Абдусалом Азизов ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг бошқа вакиллари 2019 йил январ ойида Кемп-Шелби (АҚШ, Миссисипи штати) ҳарбий базасида "Жанубий ҳужум" Миллий гвардиясининг машғулотларида иштирок этишди. Шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва CENTCOM ўртасидаги ҳарбий алоқалар режасини қўмондонлик штабида (Флорида, АҚШ) муҳокама қилдилар.

Шубҳасиз, "Енгилмас соқчи" қўшма машғулотлари режалаштирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишининг давоми, бироқ Ўзбекистоннинг ОДКБ уруш ўйинларига бир вақтнинг ўзида қайтиши ва Тошкентнинг Москва билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлигининг ўсиб бориши фонида бироз кутилмаган ҳодиса.

Россия Ўзбекистонга энг замонавий ва самарали қуролларни, жумладан Ми-35М ҳужум вертолётларини, Су-30СМ 4++ авлодидаги ўта-манёврли қирувчи самолётларини, БТР-82А бронетранспортёрларини ва радар тизимларини (12та шартнома) етказиб беради. Шу билан бирга, Су-30СМ кўп мақсадли қирувчи самолётлари Ўзбекистонга Россия давлат экспорт кредити ҳисобидан таъминланади.

2016 йилги давлатлараро келишувга кўра, Тошкент ички нархларда қурол сотиб олмоқда. Ўзбекистон ОДКБ ва Божхона иттифоқидан ташқаридаги МДҲнинг бундай имтиёзларга эга ягона давлатдир. Бу мудофаа бюджети тахминан 1,5 миллиард долларга (ЯИМнинг 4 фоизи) тенг бўлган республикага, қуролли кучларини модернизация қилишни жадаллаштиришга имкон беради.

"Марказ-2019" стратегик қўмондонлик ва штаб машқлари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон минтақавий барқарорликнинг асоси ва кучли иттифоқчилар - Хитой, Покистон, Ҳиндистонни жалб қилиш маркази эканлигини кўрсатди. Ушбу фонда АҚШ Қуролли Кучларининг Марказий қўмондонлиги мавқеи ноаниқ кўринади.

CENTCOM хусусиятлари

АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлигига (CENTCOM) 2019 йил март ойидан генерал Кеннет Маккензи раҳбарлик қилмоқда. Унинг бошқарувига бешта қуйи қўмондонлик ва 20 мамлакатда жойлашган 90 мингга яқин ҳарбий хизматчилар киради.

Флорида штатидаги Макдилл авиабазасидаги CENTCOM штаб-квартираси маъсулият соҳасидаги ҳарбий-сиёсий вазиятни доимий равишда кузатиб боради, ишончли кучларнинг тезкор ва жанговар тайёргарлигини бошқаради, ҳарбий инфратузилмани ривожлантиради ва ҳарбий операцияларни режалаштиради. Марказий қўмондонлик дастлаб АҚШнинг Яқин Шарқдаги манфаатларини қўллаб-қувватлаш учун (1983 йил 1 январда тезкор кучлар негизида) ташкил этилган.

CENTCOM манзарасига оид - бу "Саҳродаги бўрон" (1991) кенг кўламли ҳарбий операцияси ва "Саҳро тулкиси" (1998) Ироққа қарши, Сомалидаги "Умидни тиклаш" (1992-1993), "Букиб бўлмас эркинлик" ( 2001 йил октябр ойидан бери Афғонистонда, бу эрда БМТнинг (UNAMA) миссияси маълумотларига кўра, сўнгги 10 йил ичида 100 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган ва жабрланган. Сўнгги ютуқлардан бири – Ироқ ҳудудида Эроннинг йирик ҳарбий етакчиси Кассам Сулаймонийнинг ўлдирилиши.

Америкаликларнинг ўз қитъа худудида хавфсизлигини кафолатламаган ҳолда, 2019 йил охирида АҚШ Президенти Дональд Трамп Маъмурияти Марказий Осиё минтақаси учун янги стратегияни ишлаб чиқди - Афғонистонни Марказий Осиёга қайта интеграция қилиш ва рақобатчилар - Россия ва Хитойнинг таъсирини сусайтириш. Америка лойиҳаси Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон манфаатларига тўғридан-тўғри таъсир қилади, чунки Афғонистонда террористик ташкилотларнинг минглаб фаол жангарилари, шу жумладан собиқ Совет Иттифоқи республикаларидан келган муҳожирлар мавжуд. Марказий Осиё Россия учун ҳаётий муҳим минтақадир ва Москва бу ерда барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш учун кўп нарсага қодир.

Асосий мавзулар