Шифокор вегетарианлар учун хавф туғдириши мумкин бўлган касаллик ҳақида огоҳлантирди

Oбуна бўлиш
Авитаминоз - янги сабзавот ва мевалардан бош тортадиганлар учунгина муаммо саналмайди. Sputnik радиосига берган интервьюсида аллерголог-иммунолог Владимир Болибок ушбу дардга вегетариан-парҳез сақлаш орқали ҳам чалиниш мумкинлигини айтди.

Дўконларда ҳар қандай таъмли ва чўнтакка мақбул маҳсулотлар кўплаб мавжуд бўлишига қарамай, бугунги кунда баъзи одамлар витамин етишмаслиги (авитаминоз) каби ҳозирги кунда ўзига ҳос экзотик ҳисобланган муаммога дуч келишмоқда.

Бу қандай рўй бериши мумкин?

Аллерголог-иммунолог Владимир Болибок Sputnik радиосида берган интервьюсида, хавф остида бўлганлар тананинг эҳтиёжларини ҳисобга олмасдан ўзбошимчалик билан овқат истеъмол қилишни чеклайдиганлардир. Ажабланарлиси шундаки, улар орасида овқатланишга катта эътибор берувчи одамлар - вегетарианлар бор.

Девушка в постели. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Хавфли бўлиши мумкин: невролог хуррак отишнинг салбий оқибатлари ҳақида

"Россияда вегетарианизм маданияти ривожланмаган. Бошқа мамлакатларда бўлгани каби, бизда ҳам вегетарианларни овқатланиш рациони билан тўлиқ таъминлайдиган агросаноат тармоғи йўқ. Шу сабабли, ҳайвонлардан олинадиган витаминлар ва минераллар етишмовчилиги пайдо бўлиши мумкин. Шундай ҳолатлар учраб турадики, қизлар ортиқча вазн йўқотиш истагида турли вегетариан ёки паст калорияли диеталарга ўтирадилар ва бунинг натижасида муаммоларга дуч келадилар. Таҳлиллар камқонликкача олиб келадиган дефицитларни кўрсатмоқда", - дейди шифокор.

Ушбу муаммони ҳал қилиш жуда осон. Владимир Болибок парҳезшунос билан маслаҳатлашишни тавсия этади: мутахассис маҳсулотларни тўғри танлашда ёрдам беради.

Шифокор маслаҳати йилдан-йилга бир хил маҳсулотларни истеъмол қиладиган "анъанавий озиқ-овқатчилар"га ҳам зарар етказмайди.

"Оилаларимизда муаммо бор - одамлар ҳар куни, ҳар ҳафта, ойдан ойга, йилдан-йилга бир хил турдаги маҳсулотларни истеъмол қилиб келмоқда. Бу маҳсулотларда нимадир кам, нимадир ортиқча. Агарда сиз вақти-вақти билан ўз рационингизни ўзгартириб, бирон бир янги нарсани тановул қилсангиз, у ҳолда дўкон жавонларида мавжуд бўлган маҳсулотлар хилма-хиллиги танадаги витаминлар ёки минералларнинг аниқ етишмовчилигини бартараф қилинишини таъминлайди", - дея тушунтиради шифокор.

Янгиликлар лентаси
0