"Бугун ваҳиманинг биринчи куни": коронавируснинг билвосита қурбонлари миллиардлардир

© Sputnik / Alessandro Rota / Медиабанкка ўтишЖенщина в медицинской маске в центре Милана
Женщина в медицинской маске в центре Милана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Замонавий глобал иқтисодиёт велосипедга ўхшайди, яъни динамик мувозанатда фақат олдинга силжиш ҳолатида бўлиши мумкин, тезкор ҳаракат бўлганида: агар ўсиш тўхтаб қолса, бу оддийгина тўхташ эмас, балки тизимли инқирозга олиб келадиган жиддий муаммодир

АҚШнинг Bloomberg молиявий ахборот агентлиги Covid-19 нинг асосий қурбони ҳақида: "Коронавирус - тарихдаги энг узоқ давом этадиган иқтисодий экспансия учун ҳалокатли зарба бўлиши мумкин", дея хабар беради ва "АҚШ аллақачон рецессияга тушиб қолган бўлиши мумкин", дея қўшимча қилади.

Житель в маске в автобусе в Тегеране  - Sputnik Ўзбекистон
Бахтсизлик ёрдам берди: Эрон коронавирус туфайли 70 минг маҳбусни озод қилди

Расмий статистикада, юқумли касалликнинг оқибатлари (ҳозирча) акс этмаган, аммо бу ҳолда ҳақиқат АҚШнинг юқори лавозимли расмийларидан фарқли ўлароқ, молиявий журналистлар томонида кўпроқ бўлади.

Расмий нуқтаи назардан, таназзуллар маълум бир мамлакат иқтисодиёти ялпи ички маҳсулотнинг кетма-кет икки чорак пасайишидан кейингина расмий тасдиқланган деб ҳисобланади, аммо бу таъриф кечикаётганини ва аслида вазият “чегара чизиғида” бўлган тақдирда фойдалидир, яъни истиқболлар унчалик аниқ бўлмаганда, иқтисодий вазиятнинг ўзгариши сабаблари ҳам аниқ бўлмаганда, демак статистикани том маънода микроскоп остида ўрганиш керак. Коронавирус ҳолатида, ҳамма нарса янада содда ва янада қўполроқ: ЯИМнинг пасайиши сабаби аниқ ва равшан, баъзи бир бюджет ёки кредит таъсирлари билан уни босиш, тўхтатиш жуда қийин, деярли ечиб бўлмайдиган масала бўлиб туюлади. Америка ва Европа иқтисодларининг қисқариши қанчалик кучли ва узоқ давом этади деган савол (ва Хитой эҳтимол рецессияни четлаб ўтди), чунки дунёда ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодиётда АҚШ ёки Европа Иттифоқидаги инқирозни (2008 йилдаги каби) глобал даражадаги инқироз келтириб чиқариши мумкин.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус туфайли халқаро спорт тадбирлари вақтинча чекланади

Бироқ, Америка иқтисодиёти учун яхши янгиликлар ҳам бор. Британиянинг "Financial Times" газетаси рецессияни аниқлаштиришнинг АҚШ Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган эмпирик коидага ишора қилиб, улар тўғрисида: "Ушбу усулни ишлаб чиққан Нью-Йорк Федерал Резерв Банкида ишлайдиган қоида муаллифлари шуни кўрсатмоқдалар-ки, АҚШ иқтисодиёти, тарих кўрсатгандай, ишсизлик даражаси охирги 12 ой ичида қайд этилган энг пастки даражадан 0,35-0,50%га кўтарилса, деярли ҳар доим рецессияга киради. Яхши хабар шундан иборатки, бундан аниқ хулоса чиқариш мумкин: февраль ойида мамлакатга коронавирус кириб келганда АҚШ иқтисоди рецессия ҳолатида бўлмаган, ҳатто унга яқинлашмаган ҳам". Бу жуда яхши, аммо бу баёнотда муҳим бир камчилик бор: "Ёмон хабар шундаки, вирус Хитой, Жанубий Корея, Италия ва бошқа мамлакатларда у тарқаладиган ҳар қандай иқтисодиётда ўта ҳалокатли турғунлик (рецессион) кучларини келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатди".

Bloomberg таъкидлашича, коронавирус ҳужуми аллақачон заиф ҳолатда бўлган тизимга зарба берган: "Covid-19 кўринишидан барқарор, лекин аслида унчалик бардошли бўлмаган иқтисодиётга таъсир қилди. Январ ойида қишлоқ хўжалигидан ташқари тармоқларда ишлайдиган ишчилар сони 1,4 фоизга ошди. Бу ўтган йил билан таққослаганда нормалдир. Аммо ишлаб чиқариш саноати январ ойида бир йил олдингига нисбатан 0,8% га пасайган. Ва давлат облигациялари даромадлилиги эгри чизиғи (АҚШ) инверсияга хавфли даражада яқин бўлган (даромалиликнинг эгри инверсияси, бунда узоқ муддатли фоиз ставкалари қисқа муддатлиларникидан пастроқ, ва бу инверсия рецессиянинг кучли кўрсаткичидир). Январда ягона кучли кўрсаткич бу биржа бозори бўлди ва энди коронавирус туфайли бу кўрсаткич ҳам қизил рангда ёнмоқда".

Отделение для людей с подозрением на коронавирус в Боткинской больнице - Sputnik Ўзбекистон
Москвада коронавирус билан касалланган биринчи россияликка жавоб берилди

АҚШ иқтисодиёти молиялаштириладиган мамлакатлардан биридир. Ва Америка мисолида (Европа Иттифоқи ҳолатида ҳам бўлгани каби, Хитой ёки Россия бундан мустасно) қимматли қоғозлар бозори шунчаки иқтисодиётнинг ҳолатини кўрсатувчи кўрсаткич эмас. Аксинча, агар озгина бўрттириб кўрсак, АҚШ ва Европа Иттифоқи учун фонд бозори бу иқтисодиётнинг ўзидир.

Ҳозирда Америка ва Европа облигациялари кам ёки ҳатто салбий даромад келтирмоқда, бу эса инвесторларни ўз жамғармаларини (келажакда нафақа сифатида кўраётган) акцияларида сақлашга мажбур қилади, ва бу ерда гап арзийдиган миқдорлар ҳақида кетмоқда. Investment Institute Company маълумотларига кўра, энг кенг тарқалган пенсия режасини (501К деб аталадиган) ҳисобга олсак ҳам, гап бир неча триллион доллар ҳақида кетмоқда ва бу долларлар омонатчилар олдида дарҳол буғга айланади, бу эса уларнинг қўшимча товарлар ёки хизматларни истеъмол қилиш истагига ҳисса қўшиши даргумон. Бошқа томондан, буларнинг барчаси жамғаргани маблағи мавжуд, нисбатан бадавлат америкаликларнинг муаммосидир, АҚШда ишлаётган фуқароларнинг 74 фоизи эса (American Payroll Association маълумотлари) ойликдан ойликкача яшайди ва улар учун ишлаётган корхонаси ёки хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳатто бир ёки икки ойлик карантин туфайли ёпилиши молиявий ҳалокатни англатади.

Агар сиз молия бозорининг ички ҳолатига назар ташласак, оптимизм учун сабабларни топиш қийин: "Аксинча, молия бозорларида рецессия ҳақида гап тарқалмоқда". "Бу узоқ ўсган"буқа" бозоридан кейин рецессиянинг бошланиши каби кўринади",- дейди Bloomberg News-га Diamond Hill Capital Management портфель бошқарувчиси Жон Макклейн. "(Бугун) бозорда ваҳима қўзғалишининг биринчи куни", - дея қўшимча қилди у.

Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус туфайли ички туризмни ривожлантириш таклиф қилинди

Бир маънода, замонавий глобал иқтисодиёт велосипедга ўхшайди, яъни динамик мувозанатда фақат олдинга силжиш ҳолатида бўлиши мумкин, тезкор ҳаракат бўлганида: агар ўсиш тўхтаб қолса, бу оддийгина тўхташ эмас, балки тизимли инқирозга олиб келадиган жиддий муаммодир.

Шу нуқтаи назардан, экспертлар ва сармоядорлар марказий банклар ва ҳукуматлардан иқтисодиётни "фаоллаштиришни" талаб қилишлари мантиқан тўғри. Ва бу маънода биринчи қадамлар қўйилганга ўхшайди: Федерал Резерв зудлик билан долларнинг фоиз ставкасини пасайтирди ва бошқа мамлакатларда ҳам шунга ўхшаш чоралар кўрилиши мумкин. Муаммо шундаки, бундай рағбатлантириш имкониятлари 2008 йилдаги инқирозга қарши курашиш давридан бери аҳамияти катта бўлмаган: Европа Иттифоқида аллақачон салбий даражада бўлган ва АҚШда бир фоиздан озгина ошиқ фоиз ставкаларини пасайтириш ўта самарасиз чора, лекин давлатларнинг иқтисодиётини бюджет маблағлари ёрдамида рағбатлантириш маълум маънода "коллектив Ғарб" мамлакатларининг жиддий кредитлаштирилгани билан чегараланади.

Panic purchases in Japan amid COVID-19 scare - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус ваҳимаси: Японияда супермаркет расталари бўшаб қолди

Шундан келиб чиқадики, дунё иқтисодиёти таназзулга тушиб кетмаслиги ва АҚШ ва Европанинг иқтисодиётини орқага суриб қўймаслигига ягона умид Хитойдандир, чунки у коронавирус авжидан ўтиб деярли тузаляпти. Америка бизнесга оид нашларининг етакчиси The Wall Street Journal нашри ёзганидек: "Яхши хабар шундаки, Хитойнинг хатти-ҳаракатлари (иқтисодий) фаолиятнинг тикланишига замин яратган кўринади ёки ҳеч бўлмаганда (инфекция)тарқалиш  тезлигини пасайтирди. Асосий савол туғилади: карантин ва бошқа чекловларнинг олиб ташланиши Хитойда янги авж олишларига олиб келадими? Бу Хитой ишлаб чиқаришини тикланишини беқарор қилиши мумкин".

Дональд Трампга, эҳтимол, ўзининг барча сайи-ҳаракатларига қарамай, Америка иқтисодиёти Америка товарларига бўлган талаб, америкалик ишлаб чиқарувчиларга етказиб бериш, ҳатто ҳаётий зарур дори-дармонлар нуқтаи-назаридан ҳам Хитойга боғлиқлигини ўқиш жуда ёқимсиз бўлса керак.

Бундан ташқари: Трамп президентлик сайловлари арафасида, шунинг учун Хитой иқтисодиётининг тез ва қатъий тикланиши унинг сайловолди кампанияси мобайнида содир бўлиши мумкин бўлган энг яхши вазият.

Бироқ, воқеалар бундай ривожланишидан ҳамма фойда кўради: агар дунёнинг етакчи иқтисодиётларидан камида биттаси коронавирус туфайли ҳақиқатан ҳам жиддий жабр кўрмаса, глобал инқирознинг олдини олиш имконияти мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0