COVID-19 сурункали касалликка айланиши мумкинми? Шифокор фикри

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишТест-системы для диагностики нового коронавируса
Тест-системы для диагностики нового коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олимлар тахминига кўра, янги турдаги коронавирус фаол шаклдан сурункали шаклга ўтиши мумкин, деб хабар беради ОАВ. Sputnik радиоси эфирида олий малакали терапевт-шифокор Людмила Лапа ушбу хулосалар ҳақида ўз фикрини билдирди.

Коронавирус COVID-19 фаол шаклдан сурункали шаклга ўтиши мумкин, деб ёзади "Известия". Олимларнинг бундай тахминлари Хитойда қайд этилган қайта юқтириш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларга асосланган экан.

Штаб-квартира ВОЗ в Женеве. - Sputnik Ўзбекистон
ЖССТ дунёда коронавирус пандемиясини эълон қилди

Гипотезага кўра, иммунитет тизими уни тўлиқ назоратга олмаганлиги сабабли COVID-19 яширин латент шаклда бўлиши мумкин. Шунингдек, янги штамм жуда тез мутацияга учрайди деб тахмин қилинади ва одамларда унга қарши антителаларни ишлаб чиқишга шунчаки вақт бўлмайди, шунинг учун улар яна касал бўлишади. Бундан ташқари, қайта юқтириш ҳолатлари, хатолик даражаси катта бўлган тест тизимидаги хатолар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Sputnik радиосида, Ходанова номидаги Иммунокоррекция тиббий маркази бош директори, олий малакали терапевт-шифокор Людмила Лапа ушбу муаммога ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

"Мен бу борада мутлақо бошқача фикрдаман. Агар инсон етарлича даволанмаган бўлса, унда ҳарорат сақланиб қолса, у ҳолда 14 кундан кейин унда аутоиммун жараёни ривожланади. Ва бу коронавирус эмас. Бу биринчи босқичда, ҳатто оддий гриппдан кейин етарли даражада даволанмагандан кейин кучайиш каби бўлади. Вирус ва бактериал инфекциянинг танага такрорий ҳужумлари бошланади. Натижада иммунитет тизими ишдан чиқа бошлайди, у етарли даражада ишламайди, нотекис секин ишлайди. Аммо фақат вируслар ҳужум қилади деб бўлмайди, уларни ажратиш мумкин эмас, одатда биргаликда таъсир қилишади. Барчаси бронхит билан бошланади. Айнан ўпкасида фибрози бор одамлар тезроқ вафот этади, асосан кекса одамлар. Бу менинг янги коронавирус ҳақида тўплаган маълумотлар  таҳлилим", - деди Людмила Лапа.

Янгиликлар лентаси
0