02:48 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Аналитика
Ҳавола олиш
1941 0 0

Нефт бозоридаги "ҳаммаси ҳаммага қарши" форматида авж олган нархлар уруши Вашингтонда Саудия Арабистони ва Россиядан иложи борича қаттиқроқ ўч олиш, уларни қаттиқроқ жазолаш истагини пайдо қиляпти - дейлик, "нефт санкциялари" ёрдамида.

Агар нарсаларни ўз номи билан атайдиган бўлсак, шуни айтиш мумкинки, америкалик қонун чиқарувчилар ўз ҳомийлари - Америка штатлари учун асосий солиқ тўловчилар ва иш берувчилар бўлган кўплаб сланец компанияларини ҳимоя қилиш учун барча (жумладан энг ножўя) чораларни кўришга тайёр. Агар бунинг учун Россия ва Саудия нефтига қарши эмбарго жорий этиш керак бўлса, Республикачилар партияси нуфузли вакилларининг назарида, абу анча ўринли жазо бўлади. Улар АҚШ президенти Дональд Трампдан ҳам оммавий эмбаргони талаб қилишмоқда, аслида. Америка нефт компанияларини ҳимоя қилишга бўлган бундай ёндошувнинг мисли кўрилмаганлигига қарамай, умуман олганда, Оқ уй бундай ҳаракатларга ҳақли эканлигини тан олиш керак. Илгари ҳам, сиёсий мақсадлар Вашингтонни бир неча бор улар кейинчалик жуда афсус чеккан қарорлар қабул қилишга олиб келган.

S&P Global Platts ихтисослашган ахборот агентлиги хабар қилади: "Шимолий Дакотадан бўлган республикачи сенатор Кевин Крамер <...> Трампга хат ёзиб, 1962 йилдаги "Президентнинг савдо масалаларида ҳуқуқларини кенгайтириш тўғрисидаги" (Trade Expansion Act) қонуннинг  232-бандига мувофиқ Саудия Арабистони, Россия ва ОПЕКнинг бошқа давлатларига нефт импортига эмбарго жорий этиш кераклигини билдирди. "Биз дарҳол сигнал беришимиз керак; Қўшма Штатларни қўрқитиб бўлмайди, <...> биздан шунчаки фойдаланиб бўлмайди", - деб ёзган Крамер президентга.

Ушбу таклифни сенаторнинг ўзбошимчалик билан қилган ташаббуси сифатида қабул қилиш мумкин эди, аммо жаноб Крамер оддий қонун чиқарувчи эмас: у Дональд Трамп сайлов штабининг энергия сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси. Бу республикачи президент яқинлари доирасидан, яъни Трамп Оқ уйга кўчиб ўтгунга қадар ҳам у билан бирга ишлаган (бу жуда хавфли машғулот эди). Бундан ташқари, Крамер айнан Америка нефт компаниялари манфаатларини ҳимояловчи вакил сифатида танилган. Президент сланец ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш чораларини кўришни аллақачон бошлаганини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, кўплаб республикачилардан тортиб, АҚШ молия вазири Мнучингача (у нимагадир фавқулодда шахсан ўзи Россиянинг Вашингтондаги элчисига "тартибли энергия бозорлари" АҚШ учун қанчалик муҳимлигини айтиб беришга қарор қилган) америкалик сиёсатчиларнинг нефт бозоридаги вазиятни нормаллаштириш бўйича музокараларга қўшилганлигини ҳисобга олган ҳолда, эмбарго жорий этилиши кўзда тутилган сценарий амалга ошиши эҳтимоли бор.

Бундай чора-тадбирларнинг ғояси Саудия ва Россия нефти (шунингдек, ОПЕК давлатлари экспорти) АҚШ сланец ишлаб чиқарувчиларини Американинг ўзини бозорида бўғиб қўйишига йўл қўймасликдир. Назарий жиҳатдан, схема қуйидагича ишлаши керак: эмбарго жорий қилинади, АҚШда нефт ички нархлари кўтарилади, сланец ишлаб чиқарувчилар ғалабани нишонламоқдалар, акциядорларга дивидендлар ва кредиторлар олдидаги қарзлар тўланмоқда, шунингдек, ишдан бўшатиш ва банкротликлар бекор қилинмоқда. Бу назарий жиҳатдан. Амалиётда агар ушбу сценарий амалга ошса ҳам, анча қийин бўлади.

Биринчидан, Россиянинг АҚШга экспорти Ар-Риёднинг қарорлари туфайли нефт нархи пасайгунига қадар ўсишни бошлаган эди. Ўсиш сабаби, АҚШнинг Эрон ва Венесуэлага қарши эълон қилинган санкциялари эди (ва шундайлигича қолмоқда) - бу Америка нефтни қайта ишлаш заводларининг аксарият қисми учун талаб қилинадиган нефт навларини ишлаб чиқарувчи икки мамлакатдир. Табиийки, санкциялар шароитида шунга ўхшаш нефтни Россиядан сотиб олиш зарурияти пайдо бўлди, чунки сланец ишлаб чиқарувчилари бундай нефтни бермайдилар ва АҚШ қайта ишлаш инфратузилмасини янгитдан жиҳозлаш - кўп вақтни оладиган, қиммат ва умуман, фойдасиз ишдир.

Россия нефтининг етказиб бериш ҳажми нега ошганлиги - ҳеч махфий маълумот эмас, балки Америка ОАВлари, хусусан, Bloomberg нашри бир неча ойлардан бери шикоят қилиб келаётган ҳолатга (улар бунинг сабаби сифатида санкцияларга ишора қилишган эди) шу ўринда эътибор бериш керакдир.

Россия, шунингдек, Саудия Арабистони ва бошқа ОПЕК мамлакатлари эмбарго таъсирига тушиб қолса, америкаликлар бу вазиятдан қандай чиқишлари – мутлақо ноаниқ. Гарчи шунга ўхшаш муаммолар (бироз камтарона кўринишда бўлса ҳам) Венесуэла ва Эронга қарши санкциялар киритилишидан олдин ҳам тахмин қилинган эди, аммо ўшанда Давлат департаментини бу тўхтата олмади.

Яна бир муҳим масала шундаки, эмбарго айнан АҚШ иқтисодиётига зиён етказиши аниқ, чунки АҚШдан ташқарида энергия талаб қиладиган ёки нефт-кимёвий ишлаб чиқаришга эга бўлган америка корпорациялари нефт арзонроқ бўлган жойларга ишлаб чиқаришни кўчиришга ҳаракат қиладилар ва шунга мос равишда Америкадаги фаолиятни қисқартирадилар. Бундан ташқари шу келиб чиқадики, Американинг барча нефт истеъмолчилари нефт ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар беришади ва сиёсий нуқтаи назардан, бу амалдаги президент учун жуда хавфли вазиятга айланади. Ва Трамп ҳозирда Саудия Арабистонини билвосита талон-тарож қилиш билан шуғулланмоқда: Ар-Риёд дунё бозорида ўзининг стратегик захираларини чақага сотаётган пайтда (Брент маркали нефт нархига ўн доллар чегирма билан), Трамп АҚШнинг стратегик нефт захирасини чақа пулига қўшимча 77 миллион баррелга тўлдирмоқда ва бу жараён тугамагунча унга нархнинг ошиши керак эмас - ҳеч бўлмаганда бир неча ҳафта.

Сланец саноатини қўллаб-қувватлаш учун кескин чораларни қўллашнинг имконсиз ёки жуда муаммоли бўлиши мумкинлигининг яна иккита муҳим сабаби бор. Демократик партия сланец саноатининг оммавий равишда банкрот бўлишини жуда истайди ва конгрессни эса айнан шу партия бошқаради ва президентнинг баъзи қонун лойиҳалари ва қарорларини агар у заиф сланец компанияларини қўллаб-қувватлашнинг ғайриоддий усулларидан фойдаланмоқчи бўлса "гаровга олиши" мумкин. Американинг The Hill нашри таъкидлаганидек, "тобора кўпроқ демократлар нархлар пасайиши ва коронавирус пандемияси шароитида Оқ уй нефт ва газ секторига жиддий ёрдам бериши мумкинлигидан ҳавотир билдирмоқда. Оқ уй ўтган ҳафта охирида стратегик захирага нефт сотиб олишини эълон қилганидан кейин сешанба куни демократ-конгрессменларнинг йигирма нафари президент Трампга хат юборган, унда ёқилғиларни қазиб олиш билан шуғулланувчи компанияларга қўшимча маблағларни тақсимлаб беришдан огоҳлантирган эдилар".

Қолаверса, мустақил сланец ишлаб чиқарувчиларга ўхшаб ўз раҳбариятининг бонусларини оқлаш учун ишлайдиган, зарарга ишламайдиган ва қарзларни тўлаш учун ишлаб чиқариш  ҳажмини кўпайтиришни талаб қилмайдиган эски ва йирик АҚШ компаниялари ҳам сланец ишлаб чиқарувчиларининг банкротлигини кутмоқда. Бундан ташқари, сланец инқилобининг ўзи Рокфеллер империясининг (бир вақтлар Америка бозорида ОПЕКни эслатувчи картелда иштирок этган) бўлакларига катта молиявий зарар етказди ва бунга ишонч ҳосил қилиш учун американинг эски нефт компаниялари акцияларининг узоқ муддатли нархлари жадвалига кўз югуртиришнинг ўзи етади. Эҳтимол, улар эмбарголар ёки шунга ўхшаш бошқа чоралар ёрдамида мустақил кончиларни қутқаришга бутун куч билан ва муваффақиятли қарши туришга ҳаракат қиладилар. Америка сланец секторини фақат америка дипломатияси қутқариши мумкин - қачонки, мўъжизавий тарзда у Ар-Риёдни нархлар урушини тўхтатишга кўндира олса.

Асосий мавзулар