08:20 02 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (520)
630 0 0

Журналист ва сиёсатшунос Юрий Светов Европа Иттифоқининг асосчиларидан бири бўлган Италия коронавирус пандемиясидан азият чекаётган бир пайтда ЕИ раҳбариятининг ҳаракатсизлигини танқид қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги Европада COVID-19 тарқалиши бўйича биринчи ўринда турган Италияга ҳарбий вирусологлар бригадасини ва тиббий асбоб-ускуналардан иборат юкни юборди. Шу билан бирга, ЕИ раҳбарияти бу давлатга ёрдам бериш учун ҳеч қандай чоралар кўраётгани йўқ.

Инқироз тугагач, европаликларнинг аксарияти ўзи Европа Иттифоқида қолиш керакми-йўқми, деб ўйлаб қолишлари рост, дейди журналист ва сиёсатшунос Юрий Светов.

"Менимча, Европа Иттифоқига аъзо бўлган кўплаб давлатларнинг қонун чиқарувчилари, биринчи навбатда ёрдамга умидвор бўлганлар, агар ушбу оғир вазиятда ёрдам кўрсатилмаган бўлса, ушбу иттифоққа ҳисса қўшишимиз, унинг талабларини бажаришимиз керакми, деб ўз-ўзларига савол беришади",- деди Светов Sputnik Латвияга.

Унинг таъкидлашича, коронавирусдан жабрланган ЕИ давлатларига ёрдамдан бошқа ҳар қандай масала Брюссел кун тартибидан ўрин олган.

"Ўйлайманки, коронавирус тугагач, давлатлар ўртасидаги муносабатларда кўп нарсаларга қайта баҳо берилади ва қайта кўриб чиқилади", - деди сиёсатшунос.

Экспертнинг тўлиқ шарҳини қуйидаги радиоподкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Светов: ЕС не показывает себя единой семьей, которая борется с общей бедой
Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (520)

Асосий мавзулар