17:02 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
1042 0 0

Пулдан айрилишдан кўра ёмонроқ нарса нима? Бу пулингиз бўлсаю, лекин унинг қадри тўхтовсиз тушиб кетаверса. Гиперинфляция - содир бўлиши мумкин бўлган энг ёмон сценарийдир.

ТОШКЕНТ, 27 мар —Sputnik. Чегаралар ёпилиб, ишлаб чиқариш занжирлари узилиб, товар ва маҳсулотлар таклифи камайиб бораётган вақтда иқтисодни қўшимча пул билан тўлдириш - гиперинфляцияга олиб келиши муқаррар, деб мутахассислар хулосасини келтиради РИА Новости муаллифи Максим Рубченко.

Чекланмаган пуллар уюми

Душанба куни АҚШ Федерал резерв тизими коронавирус пандемияси вақтида иқтисодни чекланмаган пул билан таъминлашга қарор қилганини хабар қилди. Ушбу мақсадда маҳаллий ҳукуматлар  ва йирик иш берувчилар учун 300 миллиард долларлик қўшимча молиялаш линияси очилди. Ундан ташқари АҚШ иқтисодига 2 триллион доллар қўшмча маблағ киритишга қарор қилинди. Натижада Dow Jones Industrial ва S&P индекслари бор-йўғи 3,4%га, Nasdaq эса —2,8%га ошди.

Етакчи иқтисодчилар Трампнинг ушбу сиёсатини кескин танқид қилишмоқда. Улар айтишига қараганда муаммоларни бундай йўл билан ҳал қилиш – иқтисод учун янада каттароқ муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

“АҚШ ҳукумати ва ФРТ 2008 йилда йўл қўйилган хаторларни такрорламоқда, - дейди Euro Pacific Capital Inc эксперти Питер Шифф. Пул-молиявий ёрдам бериш сиёсати бу хато сиёсатдир ва у келажакда янада каттароқ муаммоларга олиб келиши мумкин”.   

Чикаго университети бизнес мактаби профессори Остан Гулби ҳам Шиффнинг нуқтаи назарини қўллаб қувватлайди. Business Insider порталига берган интервьюсида профессор “Ҳукумат биринчи навбатда вирусни тўхтатиши керак, иқтисод билан кейин шуғулланиш керак. Бу ҳар қандай молиявий кризис вақтида аввал банклар фаолиятини тўхтатишга ўхшайди. АҚш ҳукумати кўраётган чоралар яқин келажакда иқтисодий муаммоларни янада кесинлаштириши мумкин”, -  деди профессор.

“Эпидемия давом этаркан, одамлар самолётларда учмайди, ресторанларга бормайди, чунки касал бўлиб қолишдан қўрқишади. Шуни учун вирус даф бўлмас экан – иқтисодий вазият яхшиланишига умид қилмаслик керак”, - дейди Гулсби.  

Tressis Gestion компаниясининг иқтисодий таҳлилчиларидан бири бўлган Дэниел Лакалье айтишига қараганда, корхоналар фаолияти тўхташи, етказиб бериш тизимлари узилиши, - маҳсулотлар сонини кескин камайтириб юборади. Бундай вазиятда иқтисодга қўшимча пул ташлаш – бу катта хатодир. Бунинг оқибатида узоқ йиллар давомида нархлар ошиши, қарзлар кўпайиши ва ишлаб чиқариш ҳажми камайишигша олиб келиши  мумкин.

Инфляцион цунами

Федрезерв инфляцион цунами чақирмоқда, - дейди Питер Шифф. Ҳозирги шароитда АҚШда гиперинфляция вужудга келиши эҳтимоли энг кам бўлган сценарийдан энг муқаррар сценарийга айланди. Пулдан айрилишдан кўра ёмонроқ нарса нима? Бу пулингиз бўлсаю, лекин унинг қадри тўхтовсиз тушиб кетаверса. Бу содир бўлиши мумкин бўлган энг ёмон сценарийдир. Энди нархлар осмонга кўтарилади”.

Экспертлар фикрига кўра, биринчи навбатда инфляцияга учраши мумкин бўлган маҳсулотлар – озиқ-овқат маҳсулотларидир. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти (FAO) бош иқтисодчиси Абдолреза Аббасян АҚШда озиқ-овқат нархлари кескин ошиши муқаррар эканини ҳақида огоҳлартирди. Сабаб: одамлар ҳам ҳукумат ҳам ваҳимага тушган ва озиқ-овқат заҳиралари жамлаш билан шуғулланмоқда.

Ушбу жараён аллақачон бошланди десак ҳам бўлади. Айни дамда Чикаго биржасида соя нархи – 7 %га, буғдой нархи 15%га, гўшт нархи 25 %га ошганини кузатиш мумкин.   

Оддий америкаликлар карантин бошланишидан қўрқиб магазин полкаларини бўшатиб ташлашмоқда. Улгуржи савдогарлар нархи ошиши илинжида буғдой, ун ва макарон каби маҳсулотлар заҳираларини ғамлашмоқда.

Кўплаб давлатларда савдо чекланиши ва  чегаралари ёпилиши билан бирга бундай вазият гиперинфляция келтириб чиқариши муқаррар.

“Ҳаммаси мана бундай бўлади – дейди Остан Гулби. – Компаниялар ишчиларни ҳайдай бошлайди, кейин банкротлик ҳақида эълон қилади. Кейин ушбу компанияларга кредит берган банкларда муаммо пайдо бўлади ва молия тизими инқирози юз беради. Оқибатда биз 1929 -32 йилларда ва 2008 йилда юз берган кризислар бирикмасига дуч келамиз. Нормал бизнес юритиш фаолияти бузилади. Шундан сўнг эпидемия тугаса ҳам иқтисод кризисгача бўлган ҳолатига қайтмайди. Энг пессимистик сценарий мана шунақа”.

Асосий мавзулар