20:43 01 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
1251 0 0

Бу жуда оддий туюлиши мумкин, аммо эпидемия бошланишида энг самарали чора бу профилактика, яъни юқтирганларни аниқлаш ва улар билан алоқада бўлганларнинг барчасини ўз вақтида изоляция қилишдир

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Вирус чегара билмайди ва ҳеч бир давлат четда қолмайди, шунинг учун қўл қовуштириб ўтириш мумкин эмас, дея такрорлашмоқда Хитойда. Ушбу давлат томонидан кўрилган чоралар самарадорлилигини исботлади. У ерда вазият аста-секин нормаллашмоқда. РИА Новости хитойлик олим ва шифокорларга мурожаат қилиб, улардан пандемияга қарши асосий тавсиялари ва йўл қўйилган хатолар борасида фикрларини сўради.

Бу жуда оддий туюлиши мумкин, аммо эпидемия бошланишида энг самарали чора бу профилактика, яъни юқтирганларни аниқлаш ва улар билан алоқада бўлганларнинг барчасини ўз вақтида изоляция қилишдир, - деб тушунтиради ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси олий эксперт комиссияси раҳбари Чжун Наньшань. Аммо коронавирус пневмониясининг ўзига хос хусусияти шундаки, биринчи аломатлар намоён бўлгунга қадар инфекцияга чалинган одам вирусни бошқаларга юқтириши мумкин. Буни олдиндан билиш қийин, шу боис алоқада бўлганларнинг барчасини текшириш муҳим.

"Айрим мамлакатларнинг фақат касалланганлардан анализ олиш ёндошувини қўллаб-қувватламайман, чунки бунда яширин инфекция ҳолатларини қўлдан чиқариш мумкин. Барча чет элдан келадиганларни нуклеин кислоталарига текшириш керак ва тест намуналарини томоқдан эмас, балки бурундан олган яхшироқдир", - дейди Чжун Наньшань.

Коронавирус пневмонияси юқори даражадаги инфекцияланиш ва ўлим ҳолати билан ажралиб туради. Академик огоҳлантиради: омон қолганларда вирусга умрбод орттирилган иммунитет ҳосил бўлиши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ, шунинг учун кейинги вазифа -  самарали вакциналарни ишлаб чиқиш ва тайёрлашдир, бунинг учун эса халқаро ҳамкорлик талаб этилади.

"Хитойда оммавий хусусиятга эга нотиббий чоралар қўлланилди, яъни: изоляция, тиббий назорат, алоқалар чеклови ва шахсий ҳимоя воситалари. Бу инфекция тарқалишини олдини олишга ва касалланиш сони ошишига йўл қўймасликка имкон берди. Бошқа мамлакатларда ҳам худди шундай ҳаракат қилиш керак. Қанчалик тез бўлса, шунча яхши", - дейди қатъият билан Хитой Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг янги коронавирус эпидемиясига қарши курашиш бўйича Эксперт комиссияси раҳбари Лян Ваньнянь.

Хитойда турар жойлар қатъий ёпиқ режимга ўтказилди: ҳудудга кириш учун битта йўлак бўлиб, унда ҳар бир одам ҳарорати текширилади, ахлат ва маиший чиқиндилар сараланади ва зарарсизлантирилади; супермаркетларда харидорлар сони чекланган; профилактика тўғрисида маълумотлар ҳамма ёқда ёпиштирилган.

Транспортга алоҳида эътибор қаратиш лозим, дейди Хубей провинцияси Марказий бошқарув гуруҳининг кичик даҳалар даражасида олдини олиш ва эпидемияга қарши назорат бўйича эксперт гуруҳи раҳбари У Хао. Йўловчилар оқими ва вагонлардаги тирбандликни камайтириш мақсадида Пекин метроси ҳатто метрода эрталабки йўналишларга смартфондаги илова орқали дастлабки буюртмалар дастурини ишга туширди. Касалхоналар ёки турар-жой бинолари яқинидаги барча станциялар кислород узатиш тизимлари билан жиҳозланди. Платформалар, туннеллар ва вентиляция хоналари кунига бир неча марта тозаланади ва дезинфекция қилинади.

"Ўткир нафас олиш синдроми (SARS) эпидемиясидан 17 йил ўтгач, биз ушбу касалликни бир маротабали деб ҳисоблаганмиз, бунга оид тизимли тадқиқот ишлари олиб борилмаган, шунинг учун биз етарли даражада тайёр эмас эдик", - дейди академик Чжун Наньшань йўл қўйилган хатолардан бири тўғрисида. Бу сафар хитойлик олимлар Уханьдаги инфекциянинг қўзғатувчисини тезда аниқладилар. Мамлакатда дарҳол эпидемияга қарши кураш режалари ишлаб чиқилди, бу 2003 йилга нисбатан катта қадамдир".

"Шифокорлар имкон қадар аввало ўзларини ҳимоя қилишлари лозим ва шундан кейингина бошқа одамларни қутқариш билан шуғулланишлари керак", - деб таъкидлайди РИА Новости агентлиги суҳбатдоши. Эпидемия бошланишида, ҳимоя чоралари тўғрисида хабардорлик йўқлиги ва тиббий воситалар ва жиҳозларнинг етишмаслиги туфайли, уч мингга яқин тиббиёт ходими инфекцияга чалинди. Бу уларнинг иштиёқи ва меҳнат қобилиятига путур етказди. Аммо хатолар эътиборга олинди ва тез орада Уханьга қўшимча 50 минг шифокорни юбориш имконияти пайдо бўлди.

Ухань университети Жамиятшунослик факультети декани Хэ Сюефэннинг таъкидлашича, Хитойда одамларни ташкиллаштиришнинг учта асосий шакли ишга туширилди. Биринчиси - корхоналар ва ташкилотлар ишчилари даражасида. У ерда ҳар бир ходимнинг ҳаракатланиши ва соғлиги ҳолати назорат қилинди.

Иккинчиси кичик даҳалар даражасида. Бошқарув компанияси, мулкдорлар ширкатлари ёки уй бошқаруви яшовчиларни сафарбар қилади ва шахсий ва жамоавий ҳимоя чоралари тўғрисида ташвиқот олиб боради. Ва ниҳоят, учинчиси – ўз-ўзини ташкил этиш. Ҳар бир турар-жой биноси фаоллари умумий тартибни кузатдилар. Қизиғи шундаки, эпидемия пайтида бундай ҳаракатлар қўшниларни бир-бирилари билан уриштирмайди-да, аксинча, ўзаро ёрдам руҳини кучайтиради, дейди РИА Новости суҳбатдошлари. - Масалан, агар оиладаги барча катталар вирусни юқтирган ва касалхонага ётқизилган бўлса, болалар эса карантиндан кейин уйларига қайтган бўлишса, уй учун маъсул шахс вояга етмаганларга қўшнилар томонидан навбатма-навбат ғамхўрлик қилинишини таъминлайди.

Европада ҳам ўзаро кўмак ва ёрдам кучайди. Аммо интизом ҳали ҳам муаммо бўлиб қолмоқда. Буни ҳам ўрганиш керак бўлади - бошқа йўл йўқ.

"Ухань алокада" - бу Хитой Медиакорпорацияси ва "Россия сегодня" ХААнинг "Россия-Хитой: муҳимлари" ахборот хизмати томонидан тайёрланган лойиҳа.

Асосий мавзулар