20:38 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Аналитика
Ҳавола олиш
777 0 0

Бир неча йиллик улкан азоб-уқубатлар билан яратилган американинг сланец нефт саноати жаҳаон бозорида нефт нархи қулаши билан инқирозга дуч келди. Уни сақлаб қолиш учун Трамп Путинга қўнғироқ қилди.

ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik, Максим Рубченко. Қонун чиқарувчилар Доналд Трампнинг сланец саноатини қўллаб-қувватлаш ташаббусини рад этишди. Энди саноатни фақат нефт урушининг тугаши қутқариши мумкин. Вашингтон Саудия Арабистони томонидан ишлаб чиқаришни қисқартириши бўйича келишувга деярли эришди, чунки америкаликларда Ар-Риёдга босим ўтказиш дастаклари жуда кўп. Бироқ, Москвасиз бозорни барқарорлаштириш мумкин бўлмайди.

Демократлар қасоси

Конгресс Энергетика вазирлигига сланец компанияларидан 77 миллион тонна нефтни стратегик захира учун сотиб олиш учун маблағ ажратишдан бош тортди. Буни ойнинг бошида Доналд Трамп таклиф қилган, Энергетика вазири Дэн Бруйетт эса унинг ортидан таллуқли фармойиш чиқарди.

"Бир неча кун муқаддам, ҳукумат давлат бюджети тақчиллигини камайтириш учун захирадан нефт сотаётган эди", - деб ёзди Bloomberg энергетика бўйича етакчи мухбири Жавье Блас твиттердаги саҳифасида. – Энди эса солиқ тўловчиларнинг миллиардлаб долларини сарфлаб, Сэм бобо ўзининг ер остидаги стратегик омборхоналарига қайтариб жойлаштириши учун сланец ишлаб чиқарувчилари ердан яна сланец нефтини қазиб олишади".

Ўтган ҳафта АҚШ Энергетика вазирлиги Конгрессни "АҚШнинг энергетик компаниялари ва уларнинг ходимларига ёрдам бериш учун имкон қадар тезроқ" маблағ ажратилишини тасдиқлашга чақирди. Бироқ, парламентнинг қуйи палатасида кўпчилик ўринга эга бўлган демократлар Трампга яна бир бор зарар етказиш имкониятини қўлдан бой бермади ва қарши чиқди.

Президент таслим бўлиш ниятида эмас. Bloomberg хабарига кўра, Оқ уй Энергетика вазирлигига буюртмаларни ўз бюджети ҳисобидан молиялаштиришни буюрган.

"Доналд Трамп маъмурияти арзон нефт сотиб олишга қатъий қарор қилди, - дейди Rapidan Energy Advisors асосчиси Боб Макнэлли. - Конгресс иштирокидами ёки бошқа усул биланми, стратегик захиралар албатта тўлдирилади. Харидлар энг катта зарар кўрган кичик ва ўрта компаниялардан амалга оширилиши режалаштирилмоқда."

Бироқ, таҳлилчилар бу ёрдам бермаслигини таъкидлашмоқда. Гап шундаки, АҚШнинг стратегик омборининг умумий  714 миллион сиғимидан 634 миллион баррели аллақачон тўлдирилган. Яъни, унга яна 80 миллион сиғади. Бу шуни англатадики, олти ой давомида кунига атиги 450 минг баррелни сотиб олиш мумкин бўлади.

"Талаб камайганига нисбатан, бу жуда оз, - дейди америкалик энергетика бўйича таҳлилчи Жастин Якобс. - Бундан ташқари, харидлар ҳозирда таннархдан паст бўлган бозор нархида амалга оширилади. Бу йўл ишлаб чиқарувчиларни қандай қутқариб қолишлиги аниқ эмас".

Сланец саноати қулаши

Нефтчилар ўзлари ҳам энди ҳеч нарсага ишонмаяптилар. Ўтган ҳафта Occidental Petroleum ишчиларига келгуси ойлик иш ҳақи камайиши тўғрисида огоҳлантирувчи хабар юборди.

"Бозор конъюнктураси бизни мисли кўрилмаган чораларни кўришга мажбур қилмоқда. - дейилади хабарда. - 1 ​​апрелдан бошлаб оддий ишчиларнинг даромади 30 фоизга камаяди, юқори раҳбариятники 68 фоизга қисқаради. Компаниянинг ижрочи директори иш ҳақи 81 фоизга қисқаради. Бундан ташқари, бонуслар, йўл қира ва фитнес тўловлари субсидиялари пасаяди".

Бошқалар аллақачон ходимларни ишдан бўшатишмоқда. Halliburton - конларга хизмат кўрсатувчи энг йирик компания, Хьюстонда 3500 ходимни ишдан бўшатишини эълон қилди. Apache сланец компанияси бош офис ҳодимлари сонини 85 кишига қисқартиради.

"Биз сланец қурилмалари сонини нолгача камайтириб капитални бошқа лойиҳаларимизга йўналтирмоқдамиз. Шунинг учун биз ходимлар бўйича қийин қарор қабул қилдик", - дейилди Apache баёнотида.

Ҳатто асосан анъанавий кон қазиш билан шуғулланувчи гигант Exxon Mobil ҳам жиддий муаммоларга дуч келмоқда. "Бозордаги мисли кўрилмаган вазиятдан келиб чиқиб, биз яқин келажакда капитал ва операцион харажатларни сезиларли даражада камайтириш бўйича тегишли чораларни кўрмоқдамиз", - деди Даррен Вудс, компания бош директори.

"2015-2016 йилларда нефт нархларининг қулашига олиб келган олдинги нархлар уруши, саноатдаги иш ўринларининг қарийб 30 фоизга қисқаришига олиб келди. - деб ёзади ўз ҳисоботида Rystad Energy консалтинг фирмаси. -Ҳозирги вақтда нефт саноати коронавирус эпидемиясининг қўшимча таъсирига дуч келмоқда". Натижада, йил охирига келиб, Американинг ҳар учинчи нефтчиси ўз ишидан маҳрум бўлади.

"Ҳозирги нархлар билан биз АҚШда сланец нефти ишлаб чиқаришининг сезиларли даражада пасайишини кўрамиз, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ", - деб тан олди Халқаро Энергетика Агентлиги ижрочи директори Фатих Бирол ва Америка нефт саноати "жуда катта азобларга" дучор бўлишини қўшимча қилди.

Техас техник университетининг нефт ва газ бўйича профессори Маршалл Уотсон: "Сланец саноати йўқ қилинади", - деб хулоса қилади.

Ставкалар ўсмоқда

Сланец ишлаб чиқарувчиларини фақат ОПЕКнинг Россия билан нефт урушининг тугаши қутқара олади. Ва Американинг кўплаб санкциялари туфайли Вашингтон ва Москва ўртасида бу борада конструктив мулоқот олиб борилмаслиги сабабли, Трамп маъмурияти ўз эътиборини саудияликларга қаратди.

Ўтган душанба куни АҚШ Энергетика вазири Дэн Бруйетт Вашингтон Саудия Арабистони билан "бир неча ўн йилликлар ичида нархларнинг энг ёмон қулаганидан кейин нархларни барқарорлаштириш учун" нефт альянси тузиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида баёнот берди. Вашингтоннинг асосий шарти - котировкаларнинг пасайишини тўхтатиш, яъни арабларнинг нефт қазиб олишини қисқартиришдир.

Сешанба куни, Politico журнали АҚШ президент маъмуриятидаги манбаларга асосланиб, Доналд Трамп Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга қўнғироқ қилиб, америкалик нефт ишлаб чиқарувчиларига зарар бермасликни талаб қилганини айтди. "Нефт нархлари барқарор бўлиб қолиши керак", - деди Оқ уй раҳбари.

Ўтган чоршанба куни давлат котиби Майк Помпео ҳам бин Салмонга қўнғироқ қилди: у "глобал энергетика бозорларида барқарорликни сақлаш зарурлигини" эслатди.

"Давлат котиби Саудия Арабистони "Йирик йигирмалик"нинг етакчи аъзоларидан бири ва нуфузли энергетика етакчиларидан бири сифатида, дунё жиддий иқтисодий ноаниқликларга дуч келгани шароитида, глобал энергетика ва молия бозорларини тинчлантириш учун чинакам имкониятга эга эканлигини таъкидлади", - дейилди АҚШ Давлат департаменти расмий баёнотида.

Bloomberg агентлиги Помпео ва Саудия шаҳзодаси ўртасидаги ушбу суҳбатни "Саудия Арабистони ва Россия ўртасидаги нархлар урушига АҚШнинг тўғридан-тўғри аралашуви", деб атади.

Сўнгги сўзни Россия айтади

Мутахассислар саудияликлар охир-оқибат таслим бўлишига ишончи комил. Гап фақат Вашингтоннинг Ар-Риёдга босим дастаклари жуда кўплигидагина эмас: конгрессменлар журналист Хашоггининг ўлдирилиши, Ямандаги уруш ва ядро дастурининг ҳаддан ташқари фаол ривожланиши туфайли саудияликларга қарши санкциялар масаласини бир неча бор кўтарган.

Саудия Арабистонининг арзон нархларни қоплаш учун нефт экспортини кескин ошириш режалари кўз ўнгимизда қулаши ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин. The Wall Street Journal манбаларига таяниб, Ар-Риёд харидорларни топишда қийналаётганини ёзган: АҚШ ва Европадаги нефтни қайта ишлаш заводлари, гарчи демпингга қарамай, қўшимча ҳажмда нефт сотиб олишдан бош тортмоқда.

Бундан ташқари, саудияликларнинг Москвага қарши ҳийла-найранглари Пекин томонидан батамом йўққа чиқарилди: WirtschaftsWoche немис бизнес нашрининг маълумотларига кўра, Хитой март ойида Россиядан рекорд миқдордаги 1,6 миллион тонна нефтни сотиб олди.

Ўз давлат бюджетини қисқартирган Саудия Арабистони учун энди бошқа имконият йўқ. Ва Ар-Риёд ўз йўналишини ўзгартиришга тайёрланмоқда: Ғарбий ОАВлари Саудия Арабистони расмийларига таяниб ҳабар қилишича, ОПЕКнинг июн ойида бўлиб ўтадиган йиғилишида қазиб олишни кунига 6 миллион баррелга (март ойида у 3,6 миллион эди) қисқартиришни муҳокама қилинади.

Бироқ, буларнинг барчаси Россиясиз мантиққа эга бўлмайди. Энди бутун савол шундаки, Ар-Риёд ва Вашингтон нефт урушини тугатиш учун Москвага нимани таклиф қилишади.

Асосий мавзулар