16:56 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Аналитика
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)
342 0 0

Турли хил миш-мишлар ва ваҳима пайтида фирибгарлар ишонувчан ва ваҳимага тушган фуқаролардан фаол фойдаланишмоқда. Энг машҳур фирибгарликларнинг бир неча схемалари ва улардан қочиш йўллари Sputnik шарҳида.

ТОШКЕНТ, 31 март - Sputnik, Мария Науменко. Фирибгарлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятдан фойдаланиб, ишонувчан фуқаролар ортидан пул ишлашнинг янги усулларини ўйлаб топди.

Энг машҳур фирибгарликларнинг бир неча схемалари ва уларнинг домига илинмаслик йўллари Sputnik шарҳида.

Хитойдан тўғридан-тўғри келтирилган коронавирусни аниқловчи сохта тестлар

Россияда фирибгарлар интернетда коронавирус сохта тестларини сотишмоқда. Улгуржи ва чакана савдо тестларини сотиш тўғрисидаги реклама оммавий равишда оммабоп онлайн хизматларига жойлаштирилмоқда.

“Сўнгги 24 соат ичида бизнинг мутахассисларимиз юздан ортиқ бундай рекламаларни аниқладилар. Фирибгарликнинг барча белгилари аниқ: сотувчиларнинг аканунтлари асосан яқин кунларда рўйхатдан ўтказилган, тестлар “Хитойнинг “машҳур” вирусга тестлар” деб аталади ва ҳоказо. Фирибгарлар талабга шу тариқа муносабат билдирмоқдалар - охирги бир ой ичида “Яндекс”нинг ўзида фойдаланувчилар тестлар ҳақида: коронавирус тестини қаердан сотиб олиш ёки уни қаерда амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида маълумотларни 700 минг мартадан кўпроқ сўровлар юборган”, - дея маълум қилди ОАВга "Сильная Россия" Бутунроссия ҳаракати раиси Антон Цветков.

Кўпинча бундай ҳолатларда сотувчилар буюртма учун тўловни қабул қилибоқ, жуфтакни ростлашади. Sputnik мухбири “Авито” веб-сайтида шунга ўхшаш эълонни топди, унда 25 минг рублга 25 экспресс вирусга тестлар қутисини сотиб олиш таклиф этилган.

"Тестлар ҳозирда йўлда. Илгари куни улар Гонконгдан жўнатилди. Эртага ёки индинга самолёт Манчжурияда қўшимча юк тўлдирилишда бўлиб, кейин Москвага учиб кетади. Тахминан етти кундан кейин тестлар Москва чегарасида бўлади", - деди сотувчи Sputnik мухбирига "вирус тестлари"ни етиб келиш вақти ҳақида.

Кейин сотувчи синовлар инсонпарварлик юки билан олиб келинаётганини ва Москвада туширишга йўл қўйилмаслиги мумкинлигини қўшимча қилди. Бундай ҳолда жўнатма Россия пойтахтига Новосибирскдан юборилишини айтди. Сотувчининг сўзларига кўра, бу Гонконг самолёти йўналишидаги навбатдаги нуқта.

Ушбу шубҳали маҳсулотга буюртма бериш учун харидор паспорт маълумотларини, етказиш манзили ва банк картасида 10% олдиндан тўловни тақдим қилиши керак.

"Мен ўзимнинг ҳам паспорт маълумотларини юборишим мумкин", - дейди сотувчи харидорни битимнинг жиддийлигига ишонтиришга уриниб, "мен сизга WhatsAppга (мессенжер - таҳр.) банк карта рақамини, амалдаги хотинимнинг картасини юбораман. Биз 2500 рубл миқдорида аванс оламиз, менежерлар сизни базага киритиб қўйишади ва товарлар келганидан кейин сиз билан боғланишади. Товарлар божхонада бўлиши биланоқ, сиз бу ҳақда хабар топасиз", - деб ишонтиради сотувчи.

Эксперт ва юрист Виталий Вехов сотиб олиш учун сиртдан пул тўламасликни қатъий тавсия қилади.

"Ҳозирда уйга ҳимоя ниқобларини етказиб бериш учун олдиндан буюртма қабул қиладиган бир кунлик фирмалар кўп. Одамлар пул ўтказишади, лекин маҳсулот ҳеч етиб келмайди. Яна бир фирибгарлик тури - коронавирус билан касалланган одамларга ёрдам бериш учун маблағ тўплаш. Бу маблағлар қаерга кетишини пайқамайдиган, лекин ёрдам беришга тайёр ишонувчан фуқароларга ҳам таъсир қилади. Бундай шароитларда фақат биргина маслаҳат бериш мумкин: сиртдан ҳеч қандай молиявий операцияларни амалга оширманг ва ҳар доим компания ёки эълон бергувчи ҳақида тегишли маълумотларни текширинг ", - дейди Вехов.

COVID-19дан сохта дори

Нотанишлар одамларга қўнғироқ қилиб коронавирусга қарши дори сотиб олишни таклиф қилишмоқда. Бундай ҳолатлар, масалан, Латвия ва Россияда қайд этилди.

Худди шундай вазиятга Россия Федерациясининг Киров вилоятидан бўлган нафақахўр ҳам тушди. Аёлга ўзларини вилоят касалхонаси ходимлари деб таништирган фирибгарлар қўнғироқ қилган. Уларнинг айтишича, нафақахўрда коронавирус топилган ва унга 50 минг рубл миқдорида вакцина олиш керак. Банкоматдан фойдаланиб, аёл кўрсатилган реквизитларга пул ўтказган.

Бутун дунё олимлари ушбу касалликка қарши вакцина ихтиро қилиш устида ишлаётган бўлишига қарамай, вакцина ҳалигача яратилмаган.

"Россияда вакциналар синовлари энди бошланди. Тайёр вакцина 11 ойдан кейингина олинади. Даволаниш учун дори сотиб олишни таклиф қилган фирибгарларга ишонманг", - дейилади вилоят тезкор штабида.

Мавжуд бўлмаган рейсга чипта

Мамлакатлар ўз чегараларини ёпишди, авиакомпаниялар мунтазам халқаро йўловчилар ташишни бекор қилди. Ўз фуқароларини ватанларига эвакуация қилиш учун мамлакатлар махсус чартер рейсларини ташкил қилмоқдалар. Рейслар сони чекланган ва уйга қайтишни истаганлар сони эса кун сайин ортиб бормоқда.

Граждане республики Узбекистан в аэропорту Внуково
Посольство республики Узбекистан в РФ

Масалан, бошқа мамлакатларда қолиб кетган Грузия фуқароларига фирибгарлар ижтимоий тармоқларга ҳужум қилишиб ўз ватанларига эвакуацияга ёрдам беришни таклиф қилишмоқда.

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хусусий шахслар бундай ёрдамни тақдим эта олмаслигига ишонтиришмоқда ва фақат дипломатик ваколатхоналарга мурожаат қилишни тавсия қилмоқда.

Москва аэропортларида бир неча суткалаб самолётни ўтказиб юборишдан қўрқиб қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари ҳам жиноятчиларнинг диққат марказида қолмоқда.

Sputnik ихтиёрига мигрантларнинг республиканинг Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси сохта вакили билан телеграмдаги ёзишмалари тушди.

Фирибгар ташувчининг "расмий" акаунтидан хат ёзиб, хоҳловчилар кўплигини, аммо Тошкентга чипталар камлигини рўкач қилган ҳолда шошилинч равишда паспорт нусхасини юборишни ва чипта учун пулни банк картасига ўтказишни сўрайди.

Бундан ташқари, Москва аэропортларида фирибгарлар ўзбекистонликлар ишончига кириб, чартер рейси учун чипталарни сотиш олиш муаммосини ҳал қилишни таклиф қилишмоқда, деб хабар беради "Ўзбекистон ҳаво йўллари" матбуот хизмати. Шу билан бирга, фирибгарлар паспорт маълумотлари ва чипта учун нарҳнинг 70% олдиндан тўловини талаб қилмоқда.

"Фирибгарлар одамларга қўнғироқ қилиб, ўзларини дипломатик ваколатхона ҳодимлари деб таништирадилар, зудлик билан банк картаси ёрдамида чиптани сотиб олишни таклиф қилиб улар билет сотиб олишмаса умуман уйига кетолмаслигини билан қўрқитишмоқдалар. Бундан ташқари, фирибгарлар махсус хакерлик дастурларидан фойдаланиб уларнинг телефон рақамлари қўнғироқ пайтида абонентларда элчихона рақамлари бўлиб қўринмоқда", - дейишди Sputnik нашрига Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида.

Дипломатик ваколатхона авиачипталарни сотиш билан шуғулланмаслиги ҳақида огоҳлантирди ва уларни фақат "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг расмий вакилларидан сотиб олишни тавсия қилди.

Шунингдек, мутахассислар аэропортларда шубҳали одамларга ишонмасликни маслаҳат беришади. Ўзбекистон элчихонаси томонидан ташкиллаштирилган вақтинча бепул уй-жойлардан фойдаланиш ва расмий манбалардаги чартер рейслар жадвалига риоя қилиш хавфсиз бўлади: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" веб-сайти.

Беларусия: банк номидан сохта жўнатмалар

Белорусиянинг энг йирик банкларидан бири "БПС-Сбербанк"нинг матбуот хизмати янги ҳийла-найранг схемаси ҳақида огоҳлантирди.

Фирибгарлар мобил телефонда расмий ахборот бюллетенига тақлид қилиб, Вазирлар Кенгашининг қарорига биноан банкнинг депозит бўйича фоизларни коронавирус билан курашиш Фондига ўтказиш тўғрисидаги бир томонлама қарори ҳақида хабар беришади.

Банк мижозларга бундай жўнатмаларни амалга оширмаганликларини ҳабар қилмоқда, юқорида кўрсатилган қарор эса мавжуд эмас.

Ушбу вазиятда экспертларнинг асосий маслаҳати: агар сиз бундай хабарларни олсангиз, ссылка бўйича ўтманг, ҳеч кимга СМС орқали келган паролларни, карта рақамини ва карта орқасидаги учта рақамни айтманг.

Литва: оқ халатдаги бўрилар

Литвада жиноятчилар шифокорлар, тиббиёт марказлари ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар кўринишида фуқароларнинг квартираларига киришга уринмоқдалар, дея хабар беради полиция. Жиноятчилар уй-жойларни дезинфекциялашни ёки атиги вирус мавжудлигини текширишни таклиф қилишмоқда.

Худди шу фирибгарлик схемаси Ўзбекистонда ҳам амал қилмоқда. Республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати таъкидлашича, бундай чақирилмаган меҳмонлар кўпинча қариялар уйларига келишмоқда.

Россияда эса жиноятчилар кекса ва ёлғиз кишиларнинг хонадонларига кўнгилли сифатида киришмоқда.

"Биринчидан, кўнгиллилар квартирага киришмайди, чунки кўнгиллиларнинг ҳозирда иши жуда кўп. Бундан ташқари, бизнинг кўрсатмаларимизга кўра, кўнгилли икки метр масофада туради, унда бейдж, ниқоб, қўлқопи бор ёки қўлларини антисептик билан тозалаб туради", -  кўнгилли ташкилотнинг кўйлаги билан кийинган ", - деб тушунтиради "Волонтеры-медики" Бутунроссия жамоат ҳаракати раҳбари Павел Савчук.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уйга бегоналарни киритмасликларини ва бундай ҳолатлар тўғрисида дарҳол полиция ходимларига хабар беришларини маслаҳат беришди.

Россия: туристик йўлланма учун пулни қайтариш

Коронавирус кўплаб фуқароларнинг чет элда дам олиш режаларини барбод қилди. Пули, лекин амалга ошмаган саёҳат учун пулни қайтариш усулини излаб, одамлар интернет-фирибгарларга дуч келишмоқда.

"Интернетда Ростуризм номидан иш олиб бораётган ташкилотлар тўғрисида маълумот тарқамоқда. Ушбу ташкилотлар ходимлари ўзларини "Ростуризмнинг юридик хизмати" деб таништиришмоқда, фуқароларгатуристик йўлланмалари учун маблағларни пуллик ҳилмат асосида қайтариш бўйича маслаҳат хизматларини таклиф қилмоқда", - деб Федерал туризм агентлиги огоҳлантирмоқда.

Идора россияликларга бекор қилинган саёҳатларга оид барча масалалар бўйича  агентликнинг ишонч телефонига мурожаат қилишни ва интернетда тақдим этилган маълумотни текширишни тавсия қилди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 700 мингдан ортиқ одам юқтирган, қарийб 30 минг киши вафот этган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)

Асосий мавзулар