"Бозор ҳазм қила оладими?" Норвегия нефт қазиб олишни кўпайтирмоқчи

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишНефтедобывающее предприятие
Нефтедобывающее предприятие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Норвегия жаҳон бозорида нефтнинг керагидан ортиқлигини янада оширишга қарор қилди, дея хабар беради ОАВ. Sputnik радиоси эфирида Миллий энергетик хавфсизлиги жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игорь Юшков бу ҳолатда вазият қандай ривожланишини айтиб берди.

Норвегия, нефтнинг паст нархларига қарамай, жаҳон бозорида унинг керагидан ортиқлигини янада оширишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Bloomberg.

Хранилище нефти - иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Европа ва АҚШ Саудия нефтидан воз кечмоқда - ОАВ

Норвегиянинг Equinor ASA давлат компанияси май ойида Шимолий денгиздаги Йохан Свердруп конида қазиб олишни кунига 470 минг баррелгача оширишни режалаштирмоқда.

Бу ҳеч бўлмаганда муддатидан бир ой олдинроқ ва режалаштирилгандан кунига 30 минг баррелга кўпроқ, бу эса ортиқча ишлаб чиқариш ва нефт уруши шароитида бозордаги вазиятни мураккаблаштиради, дея таъкидлайди агентлик.

Шу билан бирга, 2022 йил охирига келиб Норвегия кунига 690 минг баррел ишлаб чиқаради деб тахмин қилинмоқда.

Sputnik радиоси эфирида Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Молия университети эксперти, Миллий энергетик  хавфсизлиги жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игорь Юшков ушбу режалар амалга оширилишидан шубҳа билдирди.

"Бир томондан, улар тахмин қилган ўсиш унчалик катта эмас. Саудия Арабистонидан фарқли ўлароқ, у ишлаб чиқаришни кунига уч миллион баррелга оширишни таъкидлаган. Демак, Норвегиянинг қўшимча ҳажмлари ўта таъсирли кўринишга эга эмас. Аммо қуйидагича савол туғилади: Бозор янги ҳажмларни ҳазм қила оладими? Ўйлайманки, бозор ҳолати Норвегия компаниясининг режаларига ўзгартиришлар киритиши турган гап", - деди Игорь Юшков.

Нефт уруши: Вашингтон асосий тақиқни бузди

Унга кўра, бозорда ҳеч кимда бу қадар нефт микдорига эхтиёж йўқ.

"Ҳозирда Европанинг нефтни қайта ишлаш заводлари нафақат қўшимча ҳажмларни рад этишмоқда, балки принципиал равишда қайта ишлашни қисқартирмоқдалар, чунки Европа карантин чоралари туфайли бунчалик кўп нефт маҳсулотларига эҳтиёж сезмаяпти. Бир ой ичида барча нефт омборлари тўлади ва шундан кейин нафақат истеъмол, балки талабнинг реал пасайиши бошланади, шунда европаликлар ҳам нефт сотиб олишдан бош тортишни бошлайдилар. Шу сабабли, норвегияликлар ушбу қўшимча ҳажмни кимга сотмоқчи эканлиги катта шубҳа остида", - дейди эксперт.

Март ойи бошида ОПЕК+ давлатлари на нефт қазиб олишни қисқартириш тўғрисидаги битим параметрларини ўзгартириш ва на уни узайтириш тўғрисида келиша олмадилар. Ар-Риёд ишлаб қазиб олишни қўшимча қисқартиришни талаб қилди, аммо бу жорий шароитларни сақлаб туришни таклиф қилган Москвага тўғри келмади. 1 апрелдан бошлаб ОПЕК+ битимининг иштирокчилари бир-бирлари олдидаги мажбуриятлари бекор қилинади, саудияликлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириши, нархларни пасайтириши ва европалик харидорларга катта миқдордаги чегирмалар тақдим этишини эълон қилди. Бу жаҳон бозорида нефт нархларининг қулашига олиб келди.

Янгиликлар лентаси
0