17:18 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Аналитика
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)
483 0 0

Агар ЕОИИ ўзининг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини аниқ қадамлар билан исботлай олса, унда бу бирлашманинг келажаги бор.

Уч мамлакат - Россия, Грузия ва Арманистон ташаббуси билан очилган "яшил" йўлак, шубҳасиз, мавжуд иқтисодий инқирозни енгиш йўлидаги аниқ қадамдир.

Маълумот учун: Грузия ҳарбий йўли Арманистонни Россия билан боғлайдиган ягона қуруқлик йўли бўлиб қолмоқда. Умуман олганда, "Юқори Ларс" назорат-ўтказиш пунктига муқобил саккизта йўналиш мавжуд, улардан иккитаси Эрон орқали ҳаво йўли, темир йўл ва тўртта автомобил йўллари мавжуд. Бироқ, қуруқликдаги йўллар сиёсий сабабларга кўра ёпиқ.

Sputnik Арманистонга берган интервьюсида сиёсатшунослик фанлари номзоди, МГИК тарих кафедраси доценти Артур Атаев Грузия темир йўлининг арман юк ташувчиларига Батуми, Поти ва Тбилисидан Арманистон ва Марказий Осиёга контейнер транзитини амалга ошириш таклифи нима билан қизиқтириши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Коронавирусга қарамай товарларнинг ҳаракати давом этмоқда. Бу иқтисодий жиҳатдан ушбу йўл муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатмоқда.

Грузия компанияси ушбу хизматлар рақобатбардош нархларда тақдим этилишини таъкидлади.

Амалиёт шуни кўрсатадики, ЕОИИ ЕИдан кўра жозибалироқдир. Чунки иккинчиси кўпроқ жуда кўркўрона лойиҳа бўлиб, реал шароитда унинг муваффақиятсизлигини кўрсатди.

ЕОИИ Ўзбекистон каби давлатлар учун жозибалидир, деб ҳисоблайди эксперт.

"Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси ЕОИИ қўшилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Биз Кавказ иқтисодий минтақасидаги реал иқтисодий суръатлар бошқа минтақада, хусусан, Марказий Осиёда иқтисодий интеграцияни ривожлантириш учун қандай имкониятлар яратаётганини кўриб турибмиз."

Эслатиб ўтамиз, куни кеча  Ўзбекистоннинг экспорт маҳсулотлари жойлаштирилган контейнер поезди "Боку-Тбилиси-Карс" транскавказ йўлаги орқали Туркияга жўнатилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик компанияси бундай юкларни ҳар ҳафта Россия, Европа Иттифоқи давлатлари, Хитой ва бошқа мамлакатларга ташиш режалаштирилаётганини маълум қилган.

Эксперт: кризис в связи в пандемией как тест на прочность ЕАЭС
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)

Асосий мавзулар