16:42 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Аналитика
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)
469 0 0

Мессенжерлар COVID-19 ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар тарқатувчи асосий восита саналади, деб ҳисоблайди эксперт.

Баъзан коронавирус ҳақида ахборотнинг ҳақиқат эканига ишониш қийин, зеро у ҳақида хабарлар жуда кўп.

Қирғизистондаги уяли алоқа операторларидан бирининг ташқи коммуникациялар бўйича мутахассиси Марина Ким ижтимоий тармоқлардаги ёлғон хабарни қандай аниқлаш борасида фикр билдирди.

“Ҳатто мен, медиа саводхонлиги ўқитувчиси, баъзан ёлғон хабарга тайёрланмаган киши сингари муносабат билдираман. Одатда биринчи муносабат – бу шок, ана ундан кейингина танқид кўзи билан қарай бошлайсан”,  - деди Марина Ким Sputnik Қирғизистонга берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, ёлғон хабар тарқатувчи асосий восита бу мессенжерлардир. У ерда одамлар бири бирига номаълум кимсалар томонидан тарқатилган маълумотларни улашишади.

“Қоида шундай: агар хабар фақат шу чатда бўлса, бу юз фоиз ёлғон. Интернетда қидириб кўринг, агар ҳеч қаерда унинг тасдиғини топмасангиз, демак, хабар ёлғон”, - дея тушунтиради эксперт.

У хабарларни текширилган маълумотларни бериб борадиган расмий каналлар орқали олиш муҳим эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги COVID-19 коронавируси ҳақида барча зарурий маълумотларни coronavirus.uz ҳамда телеграмдаги Koronavirus Info канали орқали олиш мумкин.

Қолаверса, 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилган. Фуқаролар ушбу рақамга қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ барча саволларга малакали мутахассислардан тиббий асосланган жавоб ва тавсияларни олишлари мумкин.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)

Асосий мавзулар