11:15 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Аналитика
Ҳавола олиш
722 0 0

Бугун жаҳон бозорида нефт нархи нимага боғлиқ, глобал конюктурагами ёки АҚШ президентининг истагига - эксперт таҳилили.

Ўтган ҳафтанинг охири Доналд Трампнинг глобал нефт бозорини бошқаришга бўлган уринишларида ўтди. Ростини айтганда, шуни таъкидлаш керакки, АҚШ президенти бу сафар олдинги ҳаракатларга қараганда анча яхши иш қилди ва бу, ўз навбатида, Оқ уй ихтиёрида бўлган "ҳақиқатни бошқариш пульти"нинг жуда кулгили хусусиятини очиб беради. Шахсий твиттер, санкциялар, баёнотлар ва президент буйруқлари ёрдамида Трамп (барча ҳаракатларга қарамай) нефт нархини туширишга муваффақ бўла олмади. Ўсиш жуда ўткинчи бўлиши мумкинлигига қарамай, нархларнинг кескин кўтарилишини ташкил этишга уриниш муваффақиятли бўлди.

Бироқ, АҚШ президенти бир неча кун олдин кўпиртириб эълон қилган "нефт битими"нинг емирилиш даври нисбатан қисқа бўлди. Икки хабарни таққослайлик: "Яқинда дўстим, Россия президент Путин билан гаплашган Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан гаплашдим, ва мен улар тахминан ўн миллион баррелни, балким янада ҳам кўпроққа ҳам, камайтиришига умид қиламан, бу нефт ва газ саноати учун ажойиб бўлади! " - буни шахсан Трамп ўзининг твиттерида 2 апрел оқшомида ёзган.

Лекин шанба кечқурун риторика бироз ўзгарган. Журналистларга гапирар экан, Трамп ОПЕКни танқид қилди (яъни, аслида Саудия Арабистони раҳбарлик қиладиган ва ишлаб чиқаришни камайтириши кутилаётган ташкилот): "Мен бутун умр ОПЕКга қарши чиқдим, аҳир бу нима? Бу ноқонуний (тузилма - таҳр.), уни картел деб аташингиз мумкин, уни монополия деб ҳам аташингиз мумкин" (РБК иқтибоси).

Бундан ташқари, у яна АҚШда иш ўринларини сақлаб қолишни баҳона қилиб (эҳтимол Саудия ва Россия) нефт импортига қарши божларни киритишга тайёрлигини таъкидлади, лекин шу билан бирга  ишлаб чиқаришни кунига ўн миллион баррел камайтириши бўйича "аср битими" қабул қилиниши мумкинлигини очиқ қолдирди.

Америка раҳбарининг маълум ғазабини икки омилга боғлаш мумкин. Биринчидан, нефт бозори иштирокчиларининг конференциясини фавқулодда тез йиғиш имкони бўлмади, иккинчидан, деярли барча асосий нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг вакиллари Вашингтонга нефт ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича жиддий келишув фақат Америка томони иштирокида амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисида сигнал беришмоқда - ва бу Оқ уйга айниқса ёқмаслиги мумкин. Охир оқибат, Америка ташқи сиёсати қурилган асосий ғоялардан бири, "Америка олдида ҳамма қарздор ва ҳеч қачон бу қарзини тулай олишмайди, ва анча вақтдан бери бомбардимон қилмаган тоъбе бўлмаган давлатлар АҚШдан ниманидир талаб қилишга уринишлари мумкин".

Албатта, рефлексия масаласи ҳеч қачон Демократик ёки Республикачилар партияларининг "геосиёсий ковбойлари"ни ташвишлантирмаган ва  нуфузли Америка ОАВ доим Путинни ҳамма нарсада айбдор деб айтиб турган маҳалда муаммоларни қидиришнинг нима кераги бор. Ҳатто ҳар нарсада Доналд Трампни айблашга тайёр бўлган The New York Times газетаси ҳамон нефт бозоридаги барча муаммолар учун ким айбдорлигини аниқ билади: "ОПЕКнинг икки вакилига кўра, душанба куни ОПЕК  расмийлари - Россия ва бошқа нефт ишлаб чиқарувчи давлатлар ўртасида бўлиб ўтиши керак бўлган ва энергетика бозорида вужудга келган хаосни тўҳтатишига умид қилинган учрашув қолдирилди. Бу янгилик ОПЕКнинг расман етаксичи Саудия Арабистони ва Россия ўртасида нефт нархларини қулашида ким айбдорлиги борасида келган низо вужудга келганида пайдо бўлди. Жума куни Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистонини нархларни тушишида қисман айблади. Саудияликлар ташқи ишлар ва энергетика вазирларининг ғазабли баёнотлари билан жавоб берди.

Агар Вашингтон ўз ишлаб чиқаришидан уч-тўрт миллион баррелни "кесиб ташлашини" эълон қилганда эди, ҳеч қандай тортишув бўлмасди деб аниқ тахмин қилса бўларди: ҳамма келишувларни имзолаш ва фойдани ҳисоблаш билан банд бўлади. Ўзаро айбловлар, гиналар ва самарали диалогни ўрнатишдаги қийинчиликларга қарамай, нефт бозори учун янги архитектурани қуриш учун (эҳтимол тез ва расмий эмас) расмий имкониятлар мавжуд ва бунда нефт ишлаб чиқарувчи ҳар бир мамлакат, шу жумладан АҚШ ҳам ўз зиммасига нархни кўтариш мақсадида нефт қазишни қисқартириш бўйича муайян мажбуриятларни олади деб тахмин қилиш учун асос бор.

Доналд Трамп сиёсий жиҳатдан Американинг нефт компанияларидан ишлаб чиқаришни қисқартиришни талаб қила олмайди, ва бундай мажбуриятларни ўз зиммасига олганлигини очиқчасига тан олишни истамайди: нархлар урушида ютқазган Америка президент ўз сайловчиларига ваъда берган яна "буюк Америка"га ўхшамайди. Аммо иккита муҳим нюанс бор: Трампга ҳақиқатан ҳам нефт нархини кўтарилиши керак (айнан худбин сиёсий манфаатлар туфайли) ва унда президент маъмурияти ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан кимгадир ниманидир буюртма қилмасдан исталган натижага эришиши мумкин услублари бор.

Агар бу ишга (ОПЕК+ ҳам ишлаб чиқаришни камайтириши кафолатини олган президентнинг ёрдами ва кўмаги билан)Техас нефт бозорини тартибга солиш бўйича комиссия бу масалага киришса, унда бир неча яхши баҳоналар билан икки-уч миллион баррел сланец ишлаб чиқаришни "кесиб ташлаш" нисбатан осонроқ бўлиши мумкин, энг йирик сланец компаниялари раҳбарларининг ўзлари ҳам штат ҳукуматидан айнан шундай чораларни кўришни талаб қилмоқда. Америка ишлаб чиқаришининг катта қисми Мексика кўрфазидаги платформаларда амалга оширилади - федерал ҳукумат уларни нефтчилар соғлиғи учун ташвиш туфайли уларни вақтинча ёпиб қўйиши мумкин (техник харажатлар учун тегишли қоплаш билан), чунки нефтчилар учун бу платформалар коронавирусга оммавий чалиниш жойига айланган круиз лайнерларига ўхшаб сузувчи табутларга айланиши мумкин. Бу музокаралар осон кечишини, улар албатта муваффақият қозонади ва бу муваффақиятга эришиш осон кечишини англатмайди. Аммо Вашингтонга бу иқтисодий нуқтаи назардан жуда оғриқли нуқта ва нефт бозорида янги картелда (расмий ёки норасмий бўлишидан қатъий назар) иштирок этишдан манфаатдор эканлиги бу олдинга ташланган яхши қадам ва муҳим натижадир.

Кейинги ОПЕК + йиғилишининг натижаларидан қатъи назар, ишлаб чиқаришни жиддий пасайиши ҳам нефтга тушган талабни қоплай олмайди - коронавирус сайёрамизнинг нефт ва нефт маҳсулотларига бўлган талабини кескин камайтирди.

Асосий ставка - бу коронавирусдан кейин нефт бозорларининг келажаги. Охир оқибат, эпидемия барҳам топади ва  нефтдан пул ишлаш истаги сақланиб қолади (шу жумладан АҚШда), худди шу тариқа глобал иқтисодиётда қора олтинга эҳтиёж сақланиб колганни сингари. Агар дунё эпидемиядан нефт бозорида нарх аслида нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг глобал келишуви тарафлари томонидан назорат қилинадиган янги архитектурасига эга бўлган ҳолатда чиқса, демак, бу жорий инқирознинг жуда кам миқдордаги ижобий натижаларидан бири сифатида қаралиши мумкин.

Асосий мавзулар